Исматов Темурбек Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастри географик ахборот базасини шакллантириш услубини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.10 – “Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5789.
Илмий раҳбар: Сатторов Шаҳзод Ярашович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/26.01.2023.Т.109.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Инамов Бекзод Низамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (ДСc), катта илмий ходим.
Лапасов Жасур Олимжонович, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрининг геомаълумотлар базасини шакллантириш усулини ГАТ дастурлари асосида такомиллаштириш, доривор, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик дунёси обектлари тарқалган ареалларнинг рақамли хариталарини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастри геомаълумотлар базасини шакллантириш усули дастурлаш қоидаларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
-масофадан зондлаш маълумотлари орқали камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар дунёси обектлари тарқалган ареалларнинг рақамли карталари тузилган;
-ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастри ҳисобини юритиш ва муҳофаза қилишда ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларини инобатга олган ҳолда алгоритми ишлаб чиқилган;
-атрибутив маълумотлар асосида, ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрининг онлайн геопортали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрининг геоахборот базасини шакллантириш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрининг геомаълумотлар базасини шакллантириш усули дастурлаш қоидаларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25-апрелдаги 03-03/1-03/3-4011-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимлик дунёси обектларининг мавзули қатламларини шакллантириш, атрибутив маълумотлар жадвалларини талаб даражасида тўлдириш ва махсус қисқартмалар ёрдамида мавзули қатламларни ахборот алмашинуви учун интеграция қилиш усули такомиллаштирилди;
Масофадан зондлаш маълумотлари орқали камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар дунёси обектлари тарқалган ареалларнинг рақамли карталари тузиш Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25-апрелдаги 03-03/1-03/3-4011-сонли маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш маълумотлари орқали ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрини мониторинги қилиш услуби такомиллаштирилган;
Ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастри ҳисобини юритиш ва муҳофаза қилишда ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларини инобатга олган ҳолда алгоритми ишлаб чиқиш таклифи Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25-апрелдаги 03-03/1-03/3-4011-сонли маълумотномаси). Натижада, ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларини инобатга олган ҳолда ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастри ҳисобини юритиш ва муҳофаза қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
Атрибутив маълумотларини шакллантириш усулини инобатга олиб, ўсимлик дунёси обектлари давлат кадастрининг онлайн геопортали ишлаб чиқиш Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 25-апрелдаги 03-03/1-03/3-4011-сонли маълумотномаси). Натижада, веб браузер орқали масофадан туриб ўсимлик дунёси обектлари билан танишиш, экология соҳасини ривожлантириш бўйича геопортал ишлаб чиқилган.