Норинбаев Ойбек Кабилжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бозор муносабатлари шароитида банк персонали бошқарувини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt547.
Илмий раҳбар: Қодиров Абдусатторходжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий менежмент усулларини қўллаш орқали банк персонали бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкларда персонал бошқаруви фаолияти самарадорлигини аниқлаш усули персонал бошқаруви билан боғлиқ харажатлар таркиби ва персонал хизматини баҳолашнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда кирим маълумотларини назорат қилиш тизими асосида такомиллаштирилган;
банк персонали бошқарувидаги рискларни олдини олиш механизми банк маҳсулотлари ва хизматларининг янги турларини яратиш, уларни диверсификациялаш, «контракт банклар» низоми, «сифатни бошқариш тамойили» модификацияси ҳамда «Earnings and Liquidity» усули орқали такомиллаштирилган;
банк персонал бошқарувида балансдан ташқари фаолиятдан келувчи даромадни ошириш механизмининг логорифмик-чизиқли иқтисодий-математик модели банкларнинг капиталлашув ва ликвидлик даражаси, менежмент сифати ҳамда бошқарув харажатларини назорат қилиш тизими асосида такомиллаштирилган;
тижорат банклари менежменти сифатини рейтинглаш ва банк хизматлари бозорининг мувозонатини таъминловчи оптимал қарорлар қабул қилиш усули маржинал даромад ва маржинал харажатларни ҳисоблаш тизими асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бозор муносабатлари шараитида банк персонали бошқарувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банкларда персонал бошқаруви фаолияти самарадорлигини аниқлаш усулини персонал бошқаруви билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар таркиби ва персонал хизматини баҳолашнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда кирим маълумотларини назорат қилиш тизими асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Асака» акциядорлик тижорат банкининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Асака» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 18 январдаги 34П-сон маълумотномаси). Ушбу бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқлаш усулини қўллаш «Асака» акциодорлик тижорат банкида банк персонали меҳнат унумдорлигини 2,6 фоизга, банк даромадини 1,2 фоизга, банкнинг соф фойдасини 1,15 фоизга ошириш имконини берган;
банк персонали бошқарувидаги рискларни олдини олиш механизмини банк маҳсулотлари ва хизматларининг янги турларини яратиш, уларни диверсификациялаш, «контракт банклар» низоми, «сифатни бошқариш тамойили» модификацияси ҳамда Earnings and Liquidity» усули ассосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Асака» акциядорлик тижорат банкининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Асака» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 18 январдаги 34П-сон маълумотномаси). Рискларни олдини олиш механизмини қўллаш натижасида банк активларини 3044,0 млрд. сўмга, хусусий капитални 108,0 млн. сўмга ва банк депозитларини 1347,0 млрд. сўмга ошириш таъминланган;
банк персонали бошқарувида балансдан ташқари фаолиятдан келувчи даромадни ошириш механизмининг логорифмик-чизиқли иқтисодий-математик моделини банкларнинг капиталлашув ва ликвидлик даражаси, менежмент сифати ҳамда бошқарув ҳаражатларини назорат қилиш тизими асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Асака» акциядорлик тижорат банкининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Асака» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 18 январдаги 34П-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни банкнинг бошқарув амалиётига жорий этилиши натижасида бошқарув харажатларини 22818,6 млн. сўмга камайтириш имконияти яратилган;
тижорат банклари менежменти сифатини рейтинглаш ва банк хизматлари бозорининг мувозонатини таъминловчи оптимал қарорлар қабул қилиш усулини маржинал даромад ва маржинал харажатларни ҳисоблаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Асака» акциядорлик тижорат банкининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Асака» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 18 январдаги 34П-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни банкнинг бошқарув фаолиятига жорий этилиши натижасида бошқарув самарадорлигини 14-16 фоизга ошириш имконияти яратилган.