Бобоев Фахриддин Атоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Совершенствование методов проектирования специальной обуви литьевого метода крепления на основе принципов устойчивого производства и использования текстильного регенерата” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.03 – «Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5989.
Илмий раҳбар: Илхамова Малохат Уткуровна, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атахонович, техника фанлари доктори, профессор; Мусаев Сайфулло Сафоевич техника фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйма усулидаги махсус пойабзални лойиҳалаш методикасини такомиллаштириш ҳамда ушбу турдаги махсус пойабзал конструкциясида тўқимачилик кайта ишланган хомашё асосида тайёрланган нотўқима материаллардан фойдаланиш имкониятини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйма усулда пойабзал нуксонларни  интеграл баҳоси асосида уларнинг юзага келиши тановор конструктив хусусиятлари, қўлланиладиган материаллар хоссалари, ускуна параметрлари ва технологик режимларнинг мажмуавий таъсири билан белгиланиши аниқланган;
физик-механик ва гигиеник хоссаларнинг комплекс баҳоси асосида тикма-қуйма усулдаги махсус пойабзалнинг тикма патаги учун тўқимачилик регенератидан фойдаланилган нотўқима материалнинг рационал таркиби аниқланган;
пойабзал тановорини тикма патак билан бириктириш чокининг мустаҳкамлигини, чокнинг технологик параметрлари ва тикма патак юза зичлиги орасидаги богланиши экспериментал ва регрессия тенгламаларини тахлил килиш асоссида аникланган; 
 қуйма ва тикма-қуйма усуллардаги пойабзал конструкцияларини қуриш параметрларининг қиёсий таҳлили асосида пойабзалнинг устки ва таг деталлари градация коэффициентларини ҳисоблаш алгоритми таклиф этилган ва дастурий таъминот кўринишида амалга оширилшан, шунингдек қуйма ва тикма-қуйма усулларда пойабзални автоматлаштирилган лойиҳалаш технологияси такомиллаштирган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйма усулда бириктириладиган махсус пойабзални лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган технологик регламент ҳамда AutoCAD график тизими асосидаги такомиллаширилган лойиҳалаш методикаси ЧП «SADIKOV OLIMJON NABIXO‘JAYEVICH» корхонасида ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган («ЎЗЧАРМСАНОАТ» Уюшмасининг 2026 йил 13 майдаги 17/627-сон -сон маълумотномаси). Жорий этилган технологиялар натижасида махсус пойабзал моделларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг конструктив-технологик тайёргарлик вақти 2,7 баробарга қисқартиришга, материал сарфи оптималлаштирига ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эриширилган;
олинган тўқимачилик регенератидан фойдаланилган нотўқима материалнинг МЧЖ «SERGELI SANOAT SERVIS» корхоналасиида амалиётга жорий этилган («ЎЗЧАРМСАНОАТ» Уюшмасининг 2026 йил 13 майдаги 17/627-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи нотўқима материаллардан фойдаланиш ҳисобига материал харажатлари камайтирилди, тикма патак учун қўлланиладиган материаллар ассортименти кенгайтирилди, махсус пойабзалнинг гигиеник ва эксплуатацион хусусиятлари яхшилаган ҳамда ишлаб чиқаришнинг ресурс тежамкорлиги таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish