Назиров Раҳматжон Расуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсини қуритишнинг самарадорлигини ошириш ва ресурс энергиятежамкорлигини та'минлашнинг илмий асослари” 05.06.02 – "Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш" (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Т944.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Толали экинлар илмий-тадқиқот институтидан техника фанлари доктори, профессор Джамалов Рустам Камолиддинович, Чирчиқ давлат педагогика университетидан техника фанлари доктори, доцент, Джумабаев Г'уломжон Халиллаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновасиялар вазирлигидан техника фанлари доктори, досент, Рўзметов Рахматжон Ибодуллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Пахтани барабанли қуритгичига қуритиш агентини радиал киритиш усулини қўллаб технологик жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш хамда пахтани барабанли қуритгичини ихчамлаштирилган конструксиясини ишлаб чиқиш билан унинг технологик жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани хомашёсини 2СБ-10 қуритиш барабани корпусининг ўқига нисбатан 450 бурчак остида қуритиш агентини радиал киритиш технологик усули ишлаб чиқилган;
пахта хомашёси қуритиш барабанини аеродинамик режимини сақлаб қолиш шартидан радиал киритилувчи қуритиш агентининг миқдорини аниқловчи боғлиқлик тенгламалари ишлаб чиқилган;
хаво оқимини керакли тезлиги ва босимини таъминлаш шартидан радиал усулни амалга оширувчи қувурдаги тешиклар сони диаметри, қувур ўқи бўйлаб қиялик бурчагининг оптимал параметрлари аниқланган;
пахта хомашёсини қуритиш жараёнида энергия ва ресурс тежашни таъминлайдиган кичик хажмли, занжирли узатмали янги қуритиш барабанли ишлаб чиқилган;
янги қуритиш барабанининг роликли юритмасини сирпанишсиз харакатини таъминлаш шартидан занжирли узатмани етакловчи ва етакланувчи юлдузчаларининг параметрлари ва харакатни узатиш нисбатларини аниқловчи регрессион тенгламалар тизими ишлаб чиқилган;
пахта хомашёсини қуритиш бўйича иш унумдорлиги максимал 6 т/соат бўлганда пахтадан юқори даражада намликни олишни таъминлайдиган кичик хажмли занжирли узатмали қуритиш барабанининг технологик ва конструктив параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани қуритиш учун барабанли қуритгичнинг такомиллаштирилган конструксияларини ишлаб чиқиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
пахтани хомашёсини 2СБ-10 қуритиш барабани корпусининг ўқига нисбатан 450 бурчак остида қуритиш агентини радиал киритиш усули Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “НАВОИЙ ТЕХНО ТЕКСТИЛ ГРОУП” МЧЖда пахтани юқори самарали интенсив усулда қуритиш ускунасининг тажриба нусхаси ишлаб чиқаришга жорий этилган. Натижада амалдаги 2СБ-10 га нисбатан қуритиш агентидан фойдаланиш самарасини ошиши эвазига қуритилаётган пахтадан олинадиган намлик миқдори 1,5-2,0 % га ошишига ҳамда пахтадан олинадиган тола таркибидаги ифлос аралашмаларнинг вазний улушини амалдаги технологияга нисбатан 0,1-0,3 % га камайишига эришилди.
кичик ҳажмли ресурстежамкор занжирли узатмали пахтани барабанли қуритгичининг такомиллаштирилган намунаси Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Боёвут Течно Cлустер” МЧЖ кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасига ишлаб чиқаришга жорий этилган. ("Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг 2026 йил 8 апрелдаги № 01/06-516-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган кичик ҳажмли ресурстежамкор занжирли узатмали пахтани барабанли қуритгичининг такомиллаштирилган намунасинингфойдаланиш самарасини ошиши эвазига қуритилаётган пахтадан олинадиган намлик миқдори 2,0-2,5 % бўлишига эришилган ҳамда қуритиш барабанининг ҳажми кичрайгани ҳисобига таннархини камайиши, электр энергия ва табиий метан газ сарфини камайишига эришилган.