Илашов Бахтинур Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини иқтисодий баҳолаш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt3700
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабахолов Шерзод Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Джанибеков Нодир Давронович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Ирода Бахромжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликларининг барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари асосида экологик барқарорлик даражаси ҳамда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликларида қўлланилаётган қишлоқ хўжалиги амалиётлари асосида ишлаб чиқариш фаолияти экологик барқарорлик индекси ҳисобланган ва унинг “паст” (0≤ЭБИ<0,3), “ўрта” (0,3≤ЭБИ<0,6) ва “юқори” (0,6≤ЭБИ≤1) гуруҳларга ажратиш мезонлари ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий ёндашув “барқарорлик индикатори” ҳамда “давлат имтиёзли кредитларидан фойдаланиш” каби омилларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида давлат (Стате)–илмий тадқиқот (Сcиенcе)–амалиёт (Праcтиcе) интеграциясига асосланган уч томонлама комплекс тизимли ёндашув ишлаб чиқилган ҳамда ушбу ёндашув доирасида фермер хўжаликларининг экологик барқарорлик даражаси ва иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари “ТОБИТ” модели асосида илмий асосланган;
Самарқанд вилоятида фермер хўжаликларининг жорий барқарорлик даражасида картошка ва буғдой етиштириш ҳажмларининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини иқтисодий баҳолаш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти екологик барқарорлик даражасини “паст”, “ўрта” ва “юқори” даражали мезонлар асосида баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган индекс Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (2026-йил 2-феврал) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/18-сонли маълумотномаси). Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистик таҳлил ва прогнозлаштириш департаменти томонидан амалиётга қабул қилинган ҳамда Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотларида фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти экологик барқарорлик даражасини баҳолаш бўйича амалиётга жорий этилган. Натижада, жами ўрганилган 121 нафар картошка етиштирувчи фермер хўжаликларининг 42 таси ёки 35 фоизи “паст” даражадаги, 39 таси ёки 32 фоизи “ўрта” даражадаги, 40 таси ёки 33 фоизи “юқори” экологик барқарорлик даражасида эканлиги, буғдой етиштиришда эса жами 196 та фермер хўжаликларнинг 137 таси ёки 70 фоизи “паст”, 29 таси ёки 15 фоизи “ўрта”, 30 таси ёки 15 фоизи “юқори” барқарорлик даражасида эканлиги аниқланган;
фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишида “барқарорлик индикатори” ҳамда “давлат имтиёзли кредитларидан фойдаланиш” каби омиллар асосида баҳолаш бўйича берилган таклиф Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (2026-йил 2-феврал) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/18-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашув Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш ва молиялаштириш департаменти томонидан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган. Тадқиқот натижаларига кўра, фермер хўжаликларида барқарор амалиётлар ва давлат имитёзли кредитларидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини 7,1 фоизга ошириш имконияти мавжудлиги асосланган;
қишлоқ хўжалигида давлат (Стате)–илмий тадқиқот (Сcиенcе)–амалиёт (Праcтиcе) интеграциясига асосланган уч томонлама комплекс тизимли ишлаб чиқилган ёндашув доирасида фермер хўжаликларининг экологик барқарорлик даражаси ва иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари бўйича берилган таклифлар Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (2026-йил 2-феврал) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/18-сонли маълумотномаси). Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Аграр соҳани ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги департаменти томонидан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган. Натижада, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тойлоқ ва Жомбой туманларидаги фермер хўжаликларида берилган таклиф асосида ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичини 7,6 фоизга оширишга эришилган;
Самарқанд вилоятида барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини самарали жорий этиш орқали картошка ва буғдой етиштириш қиймати ўсишининг 2030-йилгача бўлган прогнози бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-февралдаги 06/26-2-10-05/18-сонли маълумотномаси). Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистик таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими томонидан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган. Натижада, 2030-йилга бориб картошка етиштириш ҳажмининг прогноз қиймати 1049 минг тоннани ва буғдой етиштириш ҳажмининг прогноз қиймати 868,5 минг тоннани ташкил этиши асосланган.