Ахмедова Нилуфар Шухратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилишда кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси самарадорлигини оширишнинг методологик асослари”, 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ҳамда” 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1173 
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетоб Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.М рақамли Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Шухрат Зиявитдиновичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси” тушунчасининг мазмуни иқтисодий, ташкилий-бошқарув, институционал ва инновацион омилларнинг ўзаро узвий таъсири асосида синергетик самарани таъминловчи кўп босқичли интеграциялашган иқтисодий тизим сифатида такомиллаштирилган;
қурилиш тармоғида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграциясининг синергетик самарасини баҳолаш методикаси такомиллаштирилиб, иқтисодий, ресурс, вақт, риск ва стратегик блокларни қамраб олувчи ИСИ (Интегратион Сйнергй Индех) интеграл индекси ишлаб чиқилган ҳамда унинг “паст” (0–0,4), “ўрта” (0,4–0,7), “юқори” (0,7–1,0) ва “кучли синергия” (>1,0) даражаларини ифодаловчи интерпретация шкаласи асосланган;
қурилиш соҳасидаги кичик ва йирик бизнес субектларининг ҳуқуқий ҳимояланганлик, инновацион ресурс ва технологик имкониятлардан фойдаланиш даражасини таъминлаш ҳисобига улар интеграциясини самарадорликка таъсирини (32 фоизга) ошириш имконияти асосланилган;
бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ва самарадорлик даражасини оширишда кичик бизнеснинг роли аниқланилган эластиклик коеффициентлари (0,66, 0,51) ёрдамида асосланиб, соҳада иқтисодий ўсишни таъминлашда интеграциялашган кичик ва йирик бизнес субектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми (0,54) ва улуши (3,8) муҳим манба эканлиги асосланган;
қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграциялашувининг синергетик кўрсаткичларини прогнозлаш модели такомиллаштирилиб, 2030-йилга қадар бажарилган қурилиш ишлари, кичик бизнес улуши ҳамда кичик ва йирик бизнес ҳамкорлигида бажариладиган қурилиш ишларининг прогноз қийматлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграцияси” тушунчасининг мазмуни иқтисодий, ташкилий-бошқарув, институционал ва инновацион омилларнинг ўзаро узвий таъсири асосида синергетик самарани таъминловчи кўп босқичли интеграциялашган иқтисодий тизим сифатида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий ишланмалар олий таълим муассасалари учун тайёрланган “Қурилиш иқтисодиёти” ва “Тармоқлар иқтисодиёти” фанлари бўйича ўқув-методик материаллар ва дарсликларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент архитектура-қурилиш университетининг 2025-йил 3-декабрдаги 3/91-сонли буйруг'и). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар ва мутахассисларда қурилиш соҳасида интеграция жараёнларининг иқтисодий мазмуни ва унинг самарадорликка таъсири бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш тармоғида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграциясининг синергетик самарасини баҳолаш методикаси такомиллаштирилиб, иқтисодий, ресурс, вақт, риск ва стратегик блокларни қамраб олувчи ИСИ (Интегратион Сйнергй Индех) интеграл индекси ишлаб чиқилган ҳамда унинг “паст” (0–0,4), “ўрта” (0,4–0,7), “юқори” (0,7–1,0) ва “кучли синергия” (>1,0) даражаларини ифодаловчи интерпретация шкаласи даражалари давлат ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 17-июндаги 34-06/8166-сонли маълумотномаси”). Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида қурилиш соҳасида интеграция жараёнларини комплекс баҳолаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ресурслардан самарали фойдаланиш, лойиҳа муддатларини қисқартириш ва иқтисодий натижадорликни ошириш имконияти яратилган;
қурилиш соҳасидаги кичик ва йирик бизнес субектларининг ҳуқуқий ҳимояланганлик, инновацион ресурс ва технологик имкониятлардан фойдаланиш даражасини таъминлаш ҳисобига улар интеграциясини самарадорликка таъсирини (32 фоизга) ошириш имконияти асосланилган (“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 17-июндаги 34-06/8166-сонли маълумотномаси”). Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида қурилиш соҳасида кичик ва ўрта бизнес субектлари ўртасида кооперацион алоқалар самарадорлиги 32 фоизга ошиши, трансаксион ва логистик харажатлар 11,3 фоизга қисқариши, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 14,7 фоизга юксалиши ҳамда инвестицион жозибадорлик ва тармоқнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имкониятлари кенгайишига эришилган.
бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ва самарадорлик даражасини оширишда кичик бизнеснинг роли аниқланилган эластиклик коеффициентлари (0,66, 0,51) ёрдамида асосланиб, соҳада иқтисодий ўсишни таъминлашда интеграциялашган кичик ва йирик бизнес субектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми (0,54) ва улуши (3,8) муҳим манба эканлиги асосланган (“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 17-июндаги 34-06/8166-сонли маълумотномаси”). амалиётга жорий этилди. Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида қурилиш лойиҳаларида кичик ва йирик бизнес субектлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини баҳолаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ва бошқарув қарорларининг иқтисодий асосланганлигини кучайтириш имконияти яратилди.
қурилиш соҳасида кичик ва йирик бизнес субектлари интеграциялашувининг синергетик кўрсаткичларини прогнозлаш модели такомиллаштирилиб, 2030-йилга қадар бажарилган қурилиш ишлари, кичик бизнес улуши ҳамда кичик ва йирик бизнес ҳамкорлигида бажариладиган қурилиш ишларининг прогноз қийматлари ишлаб чиқилган (“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 17-июндаги 34-06/8166-сонли маълумотномаси”). Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида 2030-йилга қадар жами бажариладиган қурилиш ишлари ҳажмини 1,47 баробарга, кичик ва йирик бизнес субектлари ҳамкорлигида бажариладиган қурилиш ишлари ҳажмини 1,75 баробарга ошириш ҳамда уларнинг жами қурилиш ишларидаги улушини 48,6 фоизга етказиш имкониятлари асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish