Хусанова Машхура Кахрамановнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз дин арбоблари нутқида риториканинг чоғиштирма тадқиқи)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil.3607.
Илмий раҳбар: Самигова Хушнуда Батировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Исмоилов Кахрамон Абдумўминович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги диний нутқнинг риторик аспектда миллий ва умумий жахатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида диний нутқнинг таъсирчанлигини оширишда фонетик, морфологик, лексик ва синтактик даражадаги лисоний бирликларнинг мавжудлиги аниқланиб, уларнинг ҳар бир сатҳ бўйича диний риторикадаги функсионал роли далилланган;
диний риторик нутқнинг лингвомаданий аспектда миллийлик ва умумийлик хусусиятларини ифодаловчи лисоний воситалар тизими асосланиб, улар ўзбек ва инглиз маданиятларида ахлоқий, руҳий, ижтимоий контекстда қандай акс этиши аниқланган;
диний нутқда қўлланилаётган лингвистик воситаларнинг фаоллик даражаси солиштирилиб, уларнинг риторик мақсадга хизмат қилишидаги даражавий фарқлари ишлаб чиқилган;
тадқиқ этилаётган ўзбек ва инглиз тилларидаги диний риторикада ижобий (раҳмат, нажот, ҳидоят, жаннат) ва салбий (лаънат, гуноҳ, жаҳаннам, залолат) семантик юкламаларга эга бўлган тил бирликлари ажратилиб, уларнинг нутқий контекстдаги роли ва семантик функсияси асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, тавсиялар ҳамда илмий ишланмалар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
диний риторикадаги энг фаол мавзулар билан боғлиқ фонетик, морфологик, лексик ва синтактик даражадаги лингвистик воситаларни аниқлаш, уларни инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқий вазифаси доирасида таҳлил қилишга оид илмий натижалар Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 рақамли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 10-ноябрдаги 03/3225 рақамли маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилидаги диний нутқ воситаларини инглиз тилига муқобил таржима қилиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
диний нутқда салбий семантик юкламага эга бўлган тил бирликларининг таъсирчанлик даражаси, уларнинг риторик мақсадларга хизмат қилиши ва лингвомаданий омил сифатида баҳоланишига доир илмий натижалар Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2021–2023-йилларда бажарилган ИОТ-2022-65 шифрли “Динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва анъаналарини тадқиқ этиш асосида “Дунё динлари” электрон дастури ва мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида қўлланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2025-йил 27-январдаги 00-069-сон маълумотномаси). Натижада дин арбоблари нутқида салбий коннотацияга эга бирликларнинг коммуникатив-прагматик функсияларини очиб бериш ва уларни ўқув-амалий жараёнда қўллаш имкониятлари яратилган;
ўзбек ва инглиз дин арбоблари нутқининг стилистик таҳлили, диний риторикадаги лингвомаданий воситаларнинг тавсифи, шунингдек икки тилда диний риторикада фаол қўлланиладиган мавзулар таснифи Қарши давлат университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcро Счоларшип Програм” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида амалиётга жорий этилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 7-февралдаги 04/466-сон маълумотномаси). Натижада икки тилдаги диний риторика материалларини қиёсий таҳлил қилиш ва уларнинг таржимадаги стилистик ҳамда прагматик эквивалентларини аниқлаш имконияти яратилган;
диний нутқ материаллари, лисоний воситаларнинг нутқдаги фаоллиги, инглиз ва ўзбек тилларидаги диний риториканинг лингвистик ва экстралингвистик жиҳатлари, шунингдек, лингвомаданий кўринишлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий маърифий ва бадиий эшиттиришлар” бош муҳарририяти томонидан 2022–2023-йиллар давомида тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ҳидоят сари” номли теледастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2023 йил 18 ноябрдаги 04-36-1561-сон маълумотномаси). Натижада дастурларда диний нутқ таҳлили асосида ишлаб чиқилган лингвистик ва риторик ёндашувлар амалий тавсиялар шаклида татбиқ қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish