Болтабоева Наргизахон Махамматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида топонимларнинг қиёсий тадқиқи (Андижон вилояти ва Норфолк графлиги дам олиш масканлари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3831.
Илмий раҳбар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институте, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Шахабиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти ва Норфолк графлиги ҳудудидаги дам олиш масканлари топонимик бирликларининг структур, деривацион, лексик, семантик, функсионал хусусиятларини аниқлаш ҳамда таржима муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ономастика ҳамда топонимия ҳодисаларининг генезиси, ривожланиш йўналишлари, таснифи ва структур хусусиятлари баҳоланиб, Ғарб ва Шарқ тилшунослиги доирасида топонимларнинг лексик бирлик сифатидаги мақоми ҳамда уларнинг миллий онг, ҳудудий ўзига хослик, тарихий хотира ва маданий меросни акс эттирувчи семантик-белгили тизим эканлиги, шунингдек, топонимик лексикография масалалари тилнинг лексик-семантик хусусиятлари нуқтайи назаридан қиёсий-чоғиштирма аснода асослаб берилган;
Андижон вилояти ва Британия қироллигининг Норфолк графлиги ҳудудидаги дам олиш масканлари топонимлари структур-типологик жиҳатдан монокомпонентли, деривацион, сўз бирикмаси шаклидаги ҳамда поликомпонентли бирликлар сифатида тизимлаштирилиб, уларнинг ҳар икки тил тизимидаги таҳлили беш категория бўйича, яъни, номланиш мотивацияси, семантик тузилиши, лексик таркиби, полисемантик даражаси ва ономастик тенденсиялари лексик-семантик жиҳатдан изоморфик ҳамда алломорфик хусусиятларига кўра исботланган;
Андижон ва Норфолк ҳудудлари дам олиш масканлари топонимларининг инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча таржимасида транслитерация, тўлиқ калкалаш ва ярим калкалаш каби учта усулларининг самарадорлиги асосланиб, фонетик мослашув жараёнида юзага келадиган транскрипсион мутаносибликлар ҳамда фонологик адаптация усуллари (инглиз тилидаги [w], [ҳ], [cк], [пҳ], [c] каби ундошларнинг ўзбек тилидаги муқобил вариантлари: [в], [х], [к], [ф], инглиз тилидаги [и:], [оʊ], [əʊ], [аɪ], [ʌ], урғусиз бўғиндаги [ə] ва бошқа редуксияга учраган унли вариантларнинг ўзбек тилида энг яқин вокал билан ифодаланиши, ўзбек тилидаги [ғ], [х], [қ], [ў] каби фонемаларнинг инглиз тили фонологиясида мавжуд бўлмагани туфайли уларнинг [г], [кҳ], [к/қ], [о] каби мос товушлар билан алмашиши) тизимли равишда далилланган;
ҳудудий туризм топонимиясини рақамли муҳитда самарали тақдим этиш мақсадида функсионал-географик классификация, шахсийлаштирилган тавсия тизими, виртуал ташриф модули ва лингво-географик номлаш алгоритмини ўз ичига олган тўрт турдаги комплекс илмий-амалий модел ишлаб чиқилган ҳамда унинг лингвистик ва коммуникатив самарадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, тавсиялар ҳамда илмий ишланмалар асосида қуйидаги натижаларга эришилган:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ономастика ҳамда топонимия ҳодисаларининг генезиси, ривожланиш йўналишлари, таснифи ва структур хусусиятлари тизимли равишда таҳлил қилиниб, Ғарб ва Шарқ тилшунослиги доирасида топонимларнинг лексик бирлик сифатидаги мақоми ҳамда уларнинг миллий онг, ҳудудий ўзига хослик, тарихий хотира ва маданий меросни акс эттирувчи семантик-белгили тизим эканлиги, шунингдек, Андижон вилояти ва Британия қироллигининг Норфолк графлиги ҳудудидаги дам олиш масканлари топонимлари структур-типологик жиҳатдан монокомпонентли, деривацион, сўз бирикмаси шаклидаги ҳамда поликомпонентли бирликлар сифатида тизимлаштирилиб, уларнинг ҳар икки тил тизимидаги таҳлили беш категория бўйича лексик-семантик жиҳатдан изоморфик ҳамда алломорфик хусусиятларига кўра илмий асосда исботланганлигига оид диссертациясининг илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 27-апрелдаги 11-25/285-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда Андижон вилояти ва Норфолк графлигидаги дам олиш масканлари топонимларининг тузилиш-типологик ҳамда луғавий-маъновий хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар “Компаративистика” электрон платформасининг қиёсий тилшуносликка оид назарий-услубий базасини бойитишга хизмат қилган;
Андижон ва Норфолк ҳудудлари дам олиш масканлари топонимларининг инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча таржимасида транслитерация, тўлиқ калкалаш ва ярим калкалаш каби учта усулларининг самарадорлиги асосланиб, фонетик мослашув жараёнида юзага келадиган транскрипсион мутаносибликлар ҳамда фонологик адаптация усуллари (инглиз тилидаги [w], [ҳ], [cк], [пҳ], [c] каби ундошларнинг ўзбек тилидаги муқобил вариантлари: [в], [х], [к], [ф], инглиз тилидаги [и:], [оʊ], [əʊ], [аɪ], [ʌ], урғусиз бўғиндаги [ə] ва бошқа редуксияга учраган унли вариантларнинг ўзбек тилида энг яқин вокал билан ифодаланиши, ўзбек тилидаги [ғ], [х], [қ], [ў] каби фонемаларнинг инглиз тили фонологиясида мавжуд бўлмагани туфайли уларнинг [г], [кҳ], [к/қ], [о] каби мос товушлар билан алмашиши) тизимли равишда далилланганлигига оид маълумотлар “Паванка” халқаро фонди томонидан эълон қилинган, РСФ Соcиал Фианcе (РСФ) – ижтимоий таъсирга эга инвестиция ва венчур хайрия ишларига ихтисослашган Америка хусусий фонди билан имзоланган “Китоб –албом нашр этиш орқали Нурота тоғлари петроглифлари (Сармйшсой, Чанглисой, Бийронсой) ҳақида билимларини асраб-авайлаш ва оммалаштириш” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026-йил 29-апрелдаги МЛ01/01-74-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида Нурота тоғлари петроглифлари билан боғлиқ жой номларини инглиз ва ўзбек тилларида илмий асосда тўғри ифодалаш ҳамда китоб-албомда халқаро аудиторияга аниқ тақдим этиш имконияти яратилган;
ҳудудий туризм топонимиясини рақамли муҳитда самарали тақдим этиш мақсадида функсионал-географик классификация, шахсийлаштирилган тавсия тизими, виртуал ташриф модули ва лингво-географик номлаш алгоритмини ўз ичига олган тўрт турдаги комплекс илмий-амалий модел ишлаб чиқилган ҳамда унинг лингвистик ва коммуникатив самарадорлигига оид маълумотлар ва янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-октябрдаги Ўз/РВ-05-09-547-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттиришлар ссенарийси илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан бойитилиб, кўрсатувларнинг ижтимоий-маърифий аҳамияти сезиларли даражада ортган.