Абдураҳмон Мадаминовнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.  
Ўзбек тили сўз бирикмалари тадқиқи: тараққиёт босқичлари, методологик асослари ва назарий муаммолари, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil621.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.03. 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Муҳаббат Матяқубовна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср бошлари ва охирида ўзбек тилшунослигида сўз бирикмалари ҳақидаги таълимотнинг юзага келиши босқичларини аниқлаш, илмий-методологик асослари ва бугунги кундаги муаммоларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг боши ва сўнгги чораги ўзбек тилшунослигида сўз бирикмаларини ўрганишнинг тарихий босқичлари жадидлар даври, шўролар ва истиқлолдан кейинги даврларга ажратилган; сўз бирикмаларининг анъанавий, систем-структур, формал-функсионал таҳллилларига оид тадқиқот ишларининг моҳияти, сўз бирикмалари  синтаксисини ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган; 
ўтган асрнинг сўнгги чорагида ўзбек тилшунослигида юзага келган гап ва сўз бирикмаларининг структур-семантик хусусиятларига оид назарий қарашлар таҳлил қилиниб, уларда илгари сурилган ғоялар ўзбек семантик синтаксисининг шаклланиши ва ривожида муҳим ўрин тутганлиги асосланган; 
ўзбек тилшунослигида сўз бирикмаларининг деривацион хусусиятлари тадқиқи масаласи бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, сўз бирикмалари ҳосил бўлишининг конверсия, контаминация ва компрессия каби деривацион усуллари аниқланган;
формал-функсионал аспектдаги тадқиқотлар таҳлили асосида содда сўз бирикмаларининг ЛСҚлари, тилда воқеланиши ҳақидаги назарий қарашлар умумлаштирилган; функсионал-семантик аспектдаги тадқиқотлар доирасида муайян қолипдаги мураккаб сўз бирикмаларининг пропозитив хусусиятга эга бўлиши далилланган;
миллий тилшунослигимизда сўз бирикмаларини тадқиқ этишнинг замонавий муаммолари белгиланган, сўз бирикмалари тадқиқига конгнитив ёндашувнинг моҳияти асосланган ҳамда метафорик  ва метонимик кўчимли сўз бирикмаларининг когнитив хусусиятларини очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда эришилган илмий натижалар асосида: 
ХХ асрнинг боши ва сўнгги чораги ўзбек тилшунослигида сўз бирикмаларини ўрганишнинг тарихий босқичлари, анъанавий, систем-структур, формал-функсионал аспектлардаги тадқиқотлар таҳллили натижасида чиқарилган хулосалар асосида “Ҳозирги ўзбек адабий тили” (сўз бирикмалари синтаксиси) номли ўқув қўлланмаси тайёрланиб Нукус давлат университетининг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналишига тадбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи, 428971-сон рухсатнома). Натижада  талабаларнинг сўз бирикмалари юзасидан чуқур билим олишларига, синтактик таълимотлар тарихи ва назарий-методик томонларини пухта эгаллашларига ёрдам берган; 
ўтган асрнинг сўнгги чорагида ўзбек тилшунослигида юзага келган гап ва сўз бирикмаларининг структур-семантик хусусиятларига оид назарий қарашлар таҳлилига доир  хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида бажарилган А-ФА–2019-9-шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 20-ноябрдаги              188/2-23-маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳада қўлёзма матнларининг синтактик тузилишига доир маълумотлар янада такомиллашган;
ўзбек тилшунослигида сўз бирикмаларининг деривацион хусусиятлари тадқиқи доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016-йиллари бажарилган ФА-Ф1-Г003-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 10-октябрдаги 405/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳада қорақалпоқ тилида композиция усули билан сўз ясалиш қонуниятлари ўзбек тили деривация қонуниятлари билан тўлдирилган; 
формал-функсионал аспектдаги тадқиқотларда содда сўз бирикмаларининг ЛСҚлари, тилда воқеланиши масаласи бўйича илгари сурилган назарий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г004-рақамли “Қорақалпоқлар тасаввурида аёл тимсоли: этнологик тадқиқотлар” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 19-октябрдаги 404/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада этнологик  мансбаларда аёл тимсоли тасвирланган матнлардаги сўз бирикмаларининг маънолари ҳақидаги қарашлар такомиллаштирилган;
миллий тилшунослигимизда тилни тадқиқ этишдаги долзарб муаммолар,  сўз бирикмалари тадқиқига конгнитив ёндашувнинг моҳияти, метафорик  ва метонимик кўчимли сўз бирикмаларининг тилда воқеланиши ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон!”, “Тилга эътибор – элга эътибор” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-октябр 05-22/518-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришларнинг сифатини оширишга муайян даражада ҳисса қўшилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish