Хушвақтова Умит-Ойнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зулфия Қуролбой қизи асарларининг лингвопоетик хусусиятлари ” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5227.
Илмий раҳбар: Хамраева Хулкар Хамидуллаевна, филологийа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Саидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёзувчи услубининг индивидуаллиги ва воқеликни тасвирлаш маҳоратини белгилашда Зулфия Қуролбой қизи насрий асарлари тилининг бадииятини таъминловчи лисоний воситаларнинг лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги замон ўзбек насрининг забардаст ижодкорларидан бири бўлган Зулфия Қуролбой қизи лексик бирликлар, морфологик шакллар ва синтактик қурилмаларни танлаши, миллий менталитетига хос қабариқ тасвирларни таъминловчи миллий-маданий семалардан фойдаланиши каби индивидуал ўзига хос услуби, сўз танлаш маҳоратининг лингвопоетик асослари очиб берилган;
Зулфия Қуролбой қизи ўз асарларида турли хил лексик воситалар – шевага хос сўзлар, варваризм, вулгаризм, дисфемизм, фразеологизмдан самарали фойдаланиб, инсон руҳиятининг жамият, ижтимоий муҳит билан боғлиқ жиҳатлари ранг-баранг окказионал ифодалар орқали далилланган;
ижодкор миллий тил воситаларини онгли ва мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартириш, қайта семантизациялаш ва функсионал юкланишини кенгайтириши натижасида бадиий матндаги тил ҳодисалари нафақат эстетик восита, балки муаллифнинг индивидуал ижодий консепсияси ва миллий тафаккурининг лингвистик ифодаси сифатида намоён бўлган;
Зулфия Қуролбой қизи асарларида миллий колоритини таъминловчи этнографизм, маросим ва урф-одатларга хос маданий тил бирликлари ўзбек халқининг маънавий олами, миллий онги, ўзига хос жиҳатлари ва қадриятларини намоён этиши, воқеликни образли ва эмоционал жиҳатдан таъсирчан ифодалашга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зулфия Қуролбой қизи насрининг лингвопоетик хусусиятларини очиб бериш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ҳозирги замон ўзбек насрининг забардаст ижодкорларидан бири бўлган Зулфия Қуролбой қизи лексик бирликлар, морфологик шакллар ва синтактик қурилмаларни танлаши, миллий менталитетига хос қабариқ тасвирларни таъминловчи миллий-маданий семалардан фойдаланиши каби индивидуал ўзига хос услуби, сўз танлаш маҳоратининг лингвопоетик асослари очиб берилган ўринлардан 2021-2023-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 24-январдаги 1/04-178-сон маълумотномаси). Натижада мазкур луғатда рақс санъати билан боғлиқ термин ва номинатив бирликларнинг семантик, маданий ҳамда экспрессив хусусиятларини аниқ ва тизимли ёритиш, уларнинг бадиий-эстетик мазмунини тўлақонли очиб бериш имконияти кенгайган;
Зулфия Қуролбой қизи ўз асарларида турли хил лексик воситалар – шевага хос сўзлар, варваризм, вулгаризм, дисфемизм, фразеологизмдан самарали фойдаланиб, инсон руҳиятининг жамият, ижтимоий муҳит билан боғлиқ жиҳатлари ранг-баранг окказионал ифодалар орқали далилланган ўринлардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишда бағишланган вебсайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлат) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 24-январдаги 1/04-177-сон маълумотномаси). Натижада миллий рақс санъатини тарғиб этишга йўналтирилган вебсайт ва мултимедиа маҳсулотлари мазмунини бадиий-эстетик жиҳатдан бойитиш, матнли ва визуал контентда миллийлик, образлилик ҳамда экспрессивликни таъминлаш, шунингдек, рақс санъати билан боғлиқ маданий ахборотни замонавий коммуникатив шаклларда самарали ифодалаш имкониятлари ошган;
ижодкор миллий тил воситаларини онгли ва мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартириш, қайта семантизациялаш ва функсионал юкланишини кенгайтириши натижасида бадиий матндаги тил ҳодисалари нафақат эстетик восита, балки муаллифнинг индивидуал ижодий консепсияси ва миллий тафаккурининг лингвистик ифодаси сифатида намоён бўлган хулосалардан 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”,” “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 24-январдаги 26-36-947-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришларнинг мазмундорлиги ошган;
Зулфия Қуролбой қизи асарларида миллий колоритини таъминловчи этнографизм, маросим ва урф-одатларга хос маданий тил бирликлари ўзбек халқининг маънавий олами, миллий онги, ўзига хос жиҳатлари ва қадриятларини намоён этиши, воқеликни образли ва эмоционал жиҳатдан таъсирчан ифодалашга хизмат қилиши асосланган ўринлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, адабий мулоқот ва тарғибот тадбирларида, давра суҳбатларида, халқаро илмий-амалий анжуманларда қайд этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 6-мартдаги 01/03-116-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек прозасининг қардош халқлар адабиётига таъсирини кенг кўламда ўрганиш бўйича адабий ҳамкорликнинг янада кучайишига эришилган.