Олимова Дилдора Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИ-ХИИ асрлар ўзбек шеъриятидаги муножотнома ва меърожномаларнинг адабий-ирфоний таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2197.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Хўжақулов Сирожиддин Холмахматович, филология фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИ-ХИИ аср ўзбек тасаввуф шеъриятидаги муножотнома ва меърожномаларнинг адабий-ирфоний ҳамда адабий-бадиий хусусиятларини аниқлаш, хусусан, мавзуий ва жанрий ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” ва Аҳмад Югнакийнинг “Ҳубат ул-ҳақойиқ” достонларидаги муножотнома унсурлари ҳамда наътлар туркий тилда ислом ақидаларининг тарғиби вазифасини ўтаб, уларда пайғамбар (с.а.в.) шафоатидан умидворлик мотивларида меърожнома хусусиятлари мавжудлиги далилланган;
алоҳида ҳолда ёзилиши ёки бошқа асарлар таркибида келишидан қатъи назар, муножотнома ва меърожномаларга бир масаланинг икки муҳим жиҳати сифатида қараш лозимлиги ХИ-ХИИ асрлар ўзбек адабиётида яратилган бадиият намуналари мисолида асосланган;
Яссавий ҳамда Боқирғоний муножотнома ва меърожномаларида диний ва тасаввуфий мотивлар ўзаро уйғунлашгани, шеърлар бармоқ ва аруз вазнида битилгани билан боғлиқ умумий, Яссавий ижодида махсус муножот қилиб битилган маснавий (достон), мураббаъ ва ғазаллар борлиги, Боқирғоний ҳикматларида шаръий ва тасаввуфий тавба нафс ва ишқ билан алоқадорликда талқин этилиси сингари ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги очиб берилган;
ХИ-ХИИ асрлар ўзбек шеъриятидаги муножотнома ва меърожномаларда сўфийнинг руҳий камолот йўлида сулук босқичларини босиб ўтиши мантиқан Муҳаммад пайғамбар (с. а. в.) меърожи билан боғлиқлиги Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Юкнакий, Аҳмад Яссавий ва Сулаймон Боқирғоний асарлари мисолида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИ-ХИИ асрлар ўзбек шеъриятидаги муножотнома ва меърожномаларнинг адабий-ирфоний таҳлили асосида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, натижа ва ишланмалар асосида:
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” ва Аҳмад Югнакийнинг “Ҳубат ул-ҳақойиқ” достонларидаги муножотнома унсурлари ҳамда наътлар туркий тилда ислом ақидаларининг тарғиби вазифасини ўтаб, уларда пайғамбар (с.а.в.) шафоатидан умидворлик мотивларида меърожнома хусусиятлари мавжудлиги далилланганига оид янгиликлардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2018–2020 йилларда бажарилган ПЗ- 20170927147-рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-февралдаги 04/1-773-сон маълумотномаси). Натижада шеъриятда махсус равишда муножотнома ва меърожномалар ёзилиши ҳам, бошқа асарлар таркибида муножотнома ва меърожномалар келиши ҳам мумкинлиги ХИ ‒ ХИИ асрлар ўзбек тасаввуф шеърияти вакиллари ижоди мисолида кўрсатиб берилишига эришилган;
алоҳида ҳолда ёзилиши ёки бошқа асарлар таркибида келишидан қатъи назар, муножотнома ва меърожномаларга бир масаланинг икки муҳим жиҳати сифатида қараш лозимлиги ХИ-ХИИ асрлар ўзбек адабиётида яратилган бадиият намуналари мисолида асослангани билан боғлиқ таҳлиллардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27- февралдаги 04/1-774-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформага достонлардаги муножотномалар ҳақидаги янги қарашлар сингдирилган;
Яссавий ҳамда Боқирғоний муножотнома ва меърожномаларида диний ва тасаввуфий мотивлар ўзаро уйғунлашгани, шеърлар бармоқ ва аруз вазнида битилгани билан боғлиқ умумий, Яссавий ижодида махсус муножот қилиб битилган маснавий (достон), мураббаъ ва ғазаллар борлиги, Боқирғоний ҳикматларида шаръий ва тасаввуфий тавба нафс ва ишқ билан алоқадорликда талқин этилиси сингари ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги очиб берилгани ҳақидаги қарашлардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институларини қўллаб-қуватлаш жамоат фонди ажратган 61-01/09-рақамли “Миллий қадриятлар ёшлар ардоғида” номли давлат гранти (2019- йил), шунингдек, Япониядаги Осиё ва Тинч океани минтақалари номоддий маданий мероси халқаро тадқиқот маркази (ИРCИ) ажратган АПC2C/10-рақамли “Номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича барқарор тадқиқот далиллари тўплами: Марказий Осиё ва кичик орол ривожланаётган давлатларига эътибор қаратиш” (2022–2024-йиллар)” номли лойиҳада фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 25-февралдаги МА 01/01-09-сон ма'лумотномаси). Натижада муножотнома ва меърожномаларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари оммалаштирилган;
Яссавий ҳамда Боқирғоний муножотнома ва меърожномаларида диний ва тасаввуфий мотивлар ўзаро уйғунлашгани, шеърлар бармоқ ва аруз вазнида битилгани билан боғлиқ умумий, Яссавий ижодида махсус муножот қилиб битилган маснавий (достон), мураббаъ ва ғазаллар борлиги, Боқирғоний ҳикматларида шаръий ва тасаввуфий тавба нафс ва ишқ билан алоқадорликда талқин этилиси сингари ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги очиб берилганига оид янгиликлардан Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги илмий ахборотномаси ҳамда сайтида эълон қилинган кўплаб мақолаларда акс этган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2025-йил 26-февралдаги 01-23/218-сон ма'лумотномаси). Натижада пайғамбар (с. а. в.) меърожининг шоирлар ижодидаги аҳамияти очиб берилишига эришилган;
ХИ-ХИИ асрлар ўзбек шеъриятидаги муножотнома ва меърожномаларда сўфийнинг руҳий камолот йўлида сулук босқичларини босиб ўтиши мантиқан Муҳаммад пайғамбар (с. а. в.) меърожи билан боғлиқлиги Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Юкнакий, Аҳмад Яссавий ва Сулаймон Боқирғоний асарлари мисолида исботланганига доир илмий хулосалардан “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” кўрсатувида фойдаланилган (ЎзМТРК “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 25-февралдаги 01-15-69-сон маълумотномаси). Натижада ушбу шахсларнинг намунали ҳаёт тарзи ҳамда бебаҳо ижод маҳсулларининг тарихий аҳамияти очиб берилишига асос бўлган.