Насрединов Дилшод Абдукаимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экстракция тизимида госсиполсизлантирилган, юқори оқсилли пахта шроти олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4135.
Илмий раҳбар: Йоълчиев Аслбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимов Аҳрор Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Азим Нормуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эритувчи композициялари ёрдамида экстракция тизимида госсиполсизлантирилган юқори оқсилли пахта шроти олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстракция жараёнида бир вақтнинг ўзида қутбли ва қутбсиз эритувчи экстракция бензини ҳамда этанолнинг мос равишдаги 60:40 ва 70:30 нисбатдаги композициялари қоълланганда госсиполни 87,64 % қисми натив формада сақланиб қолиши аниқланган;
чигит янчилмаси тўғридан-тўғри экстракция қилинганда, янчилманинг майдаланиш даражаси экстракция жараёнининг давомийлигига тескарилилиги мойнинг чиқишига тўғри пропорсионаллиги исботланган;
экстракция тизимида госсиполсизлантирилган юқори оқсилли пахта шроти олишнинг оптимал шароитлари янчилманинг майдаланиш даражаси 60 %, шелуха миқдори 8 % ва экстракция давомийлиги 120 дақиқадан иборат эканлиги исботланган;
экстракция жараёнида эритувчи композициясини 1:4 гидромодулда қўллаб, 89,9 % госсиполни рафинацияланмаган мойга ўтказиш ҳисобига юқори оқсилли пахта шроти таркибидаги госсиполнинг улушини 30 % га камайиши аниқланган;
пахта чигити янчилмасини купажланган эритувчи композициялари ёрдамида экстракция қилинган юқори оқсилли пахта шроти таркибидаги хом протеин анъанавий технологияга нисбатан 2,8-3,0 %га юқори бўлиши аниқланган;
бевосита экстракция тизимида олинган пахта шроти таркибидаги сувда эрувчан оқсилларнинг миқдори босқичли пресслаш усулига нисбатан оқсил 3,8 %га, форпресс-экстракция усулига нисбатан 12,5 %га юқори бўлишлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркиби мувофиқлаштирилган эритувчи композиялари ёрдамида госсиполсизлантирилган юқори оқсилли пахта шроти олиш технологияси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
екстракция тизимида купажланган эритувчи композициялари экстраксион бензин этанолнинг 60:40 ва 70:30 нисбатларидаги эритувчиларидан фойдаланиб юқори оқсилли пахта шроти олиш технологияси “Голден Cлеан Оил” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой корхоналари уюшмасининг 2026 йил 10 январдаги ЁМ/3-10-сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида 53,8 % хом протеин сақланган юқори оқсилли пахта шроти олиш имконини беради;
пахта чигити янчилмасини экстракция тизимида эритувчи композициялари ёрдамида тўғридан-тўғри экстракция қилиш технологияси “Голден Cлеан Оил” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой корхоналари уюшмасининг 2026 йил 10 январдаги ЁМ/3-10-сонли маълумотномаси). Натижада, госсиполсизлантирилган юқори оқсилли пахта шроти олиш ва госсиполни алоҳида товар сифатида ажратиб олиш имконини беради.