Нурмухамедов Ахмад Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Болалар таомлари учун хурмо асосидаги пюресимон консервалар технологиясини тадқиқ этиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т5265.
Илмий раҳбар: Кузибеков Сардор Комилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжонович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзиметова Дилдора Тўлибоевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар овқатланиши учун мўлжалланган хурмо асосидаги пюре кўринишидаги консервалар рецептураларини шакллантириш ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавотларга ўта юқори частотали электромагнит майдон (ЎЮЧ-ЭМ) билан ишлов беришдаги ЎЮЧ-ЭМ диапазони (2450 МГс), унинг солиштирма қуввати (450 Вт/дм3), ишлов бериш вақти (3 дақиқа), мева-сабзавот пюрелари тайёрлашнинг оптимал шартларнинг технологик параметрлари аниқланган;
мева-сабзавотларга ўта юқори частотали электромагнит майдон (ЎЮЧ-ЭМ) билан ишлов бериш натижасида мезофил аероб ва факултатив - анаероб микроорганизмлар гуруҳи 30 баробардан 60 баробаргача ҳамда оксидланиш реакциялари тезлиги камайганлиги исботланган;
мева-сабзавотларга ўта юқори частотали электромагнит майдон (ЎЮЧ-ЭМ) билан ишлов бериш натижасида C витаминининг сақланиш даражаси буғ билан ишлов беришга нисбатан ўртача 40-80 % га юқорилиги аниқланган;
яримтайёр (мева-сабзавот пюрелари) ва тайёр маҳсулотларнинг рецептура компонентлари танланган ва уларнинг нисбати асосланган технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хомашёларга ЎЮЧ-ЭМ ишлов бериш асосида хурмо асосидаги пюресимон консервалар ишлаб чиқаришда қўллашни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хомашёларга ЎЮЧ-ЭМ ишлов бериш асосида хурмо асосидаги пюресимон консервалар технологияси “БЕСТ ТАСТЕС ТЕЧНОЛОГЙ” МЧЖнинг “2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2025 йилнинг 11 декабрдаги 11-122/12-2025-сон маълумотномаси). Натижада, ўта юқори частотали электромагнит майдон билан ишлов бериш бланширлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши, хомашё йўқотишларини камайтириш имконини беради;
хомашёларга ЎЮЧ-ЭМ ишлов бериш асосида хурмо асосидаги пюресимон консервалар технологияси “НПС Райхон” МЧЖнинг “2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2025 йилнинг 11 декабрдаги 11-122/12-2025-сон маълумотномаси). Натижада, янги технологияни жорий этиш, хомашё базасини кенгайтириш, юқори қўшимча қийматга эга бўлган болалар пюрелари ишлаб чиқариш имконини беради;
хомашёларга ЎЮЧ-ЭМ ишлов бериш асосида хурмо асосидаги пюресимон консервалар технологияси “Умумий овқатланиш” МЧЖнинг “2026-2028-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2025 йилнинг 11 декабрдаги 11-122/12-2025-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотнинг сифатини ва озиқавий қийматини ошириш имконини беради.