Мухамеджанова Лалихон Ашуралиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ ва Ғарб этикаси: маданий хилма-хиллик ва ахлоқий қарашларнинг қиёсий таҳлили”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.DSc/Fal1281.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Хусанов Баҳодир Эргашевич - фалсафа фанлари доктори, профессор; Эрназарова Ёрқиной Оллабергановна - фалсафа фанлари доктори, профессор; Иманжусуп Нуркҳановна Раушан - фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб этикасини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг назарий асослари, тарихий илдизлари ва замонавий трансформацияларини ўрганиш орқали Янги Ўзбекистон шароитида маданиятлараро компетенсияни шакллантириш ва маънавий-ахлоқий тараққиётга ҳисса қўшувчи назарий моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шарқона ахлоқий концепцияларга хос ахлоқ ва маънавиятнинг устуворлиги, анъана ва урф-одатларга ҳурмат, диний ва фалсафий қарашларнинг уйғунлиги, табиат ва инсон ўртасидаги мутаносибликка эришиш, жамоавий ҳамжиҳатлик, тинч ва бардавом тараққиётга интилиш сингари фалсафий прадигмал тамойиллари очиб берилган;
замонавий Ғарб этикаси кўп қатламли, плюралистик ва мослашувчан тизим бўлиб, унинг Христианликдан таъсирланиш, секулярлик, прагматизм каби фалсафий тарихий тамойиллар синтезига таяниб шаклланганлиги илмий асосланган;
ıнсон ҳуқуқлари, адолат, тинчлик, эркинлик, гендер тенглиги, экологик масъулият каби универсал қадриятларни ҳимоя қилишга қаратилган глобал ахлоқий кодекслар турли халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар ҳамда қоидалар бўлиб улар замонавий дунёда Инклюзивлик ва конструктив маданий мулоқотни жорий қилишнинг самарадор механизми эканлиги очиб берилган;
умумийлик ва фарқлиликни уйғунлаштириш, маданий хилма-хилликни ахлоқий бойитиш йўли деб қараш, Глобал уйғунликнинг ахлоқий асосларини излаш тамойилларидан келиб чиқувчи маданиятлар аро мулоқот феномени Шарқ ва Ғарб этикасидаги Европа марказчилик ва Осиё марказчилик стереотиплари антагонизмини юмшатишнинг самарадор аксиологик механизми эканлиги илмий асосланган;
ўз тузилмасида билим ва ахлоқий масъулият мутаносиблиги, умуминсоний ва миллий қадриятлар синтезига йўналганлик глобал муаммоларни ҳал қилишда ташаббускорлик компетенсиясини шакллантириш элементларини синкритловчи глобал ахлоқий таълим, турли халқлар ва маданиятлар вакиллари ўртасида умумий қадриятларни қарор топтириш, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таълимий жараён эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган: 
шарқона ахлоқий концепциялар эволюсияси, ундаги ахлоқ ва маънавият устуворлиги, анъана ва урф-одатларга ҳурмат, диний ва фалсафий қарашларнинг уйғунлиги, инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат, ҳамда жамоавий ҳамжиҳатлик каби фалсафий тамойиллар, замонавий Ғарб этикаси плюрализм, секулярлик ва прагматизм каби тамойиллар синтези асосида шаклланган кўп қатламли тизим сифатида таҳлил этилиб, ахлоқий тафаккурнинг глобал интеграция жараёнларидаги ўрнига оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 5-ноябр 2025-йилдаги 01-33/830 – сонли Маълумотномаси). Натижада, “Шарқ ва Ғарб ахлоқий қадриятлари уйғунлиги” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилиб, улар орқали маданий хилма хилликни қадрлаш, бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Шарқ ва Ғарб этикаси: маданий хилма-хиллик ва ахлоқий қарашларнинг қиёсий таҳлили ва унинг Янги Ўзбекистон тараққиётидаги аҳамиятини тадқиқ этиш натижаларида ишлаб чиқилган таклифлар асосида: инсон ҳуқуқлари, адолат, тинчлик, эркинлик, гендер тенглиги, экологик масъулият каби универсал қадриятлами ҳимоя қилишга қаратилган глобал ахлоқий кодекслар турли халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар ҳамда қоидалар бўлиб улар замонавий дунёда инклюзивлик ва конструктив маданий мулоқотни жорий қилишнинг самарадор механизми эканлиги тўғрисидаги хулосалардан “Адолат” социал-демократик партияси тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши 23.10.2025-йилдаги №01-03/295 сонли Далолатномаси). Натижада, “Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурининг ИВ йўналиши партиянинг кучли ижтимоий сиёсат - халқ фаровонлиги кафолати соҳасидаги вазифалари доирасида мамлакат ижтимоий-сиёсий ривожланишининг энг муҳим устуворлиги сифатида аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари самарали ташкил этилган;
умумийлик ва фарқлиликни уйғунлаштириш, маданий хилма-хилликни ахлоқий бойитиш йўли деб қараш, глобал уйғунликнинг ахлоқий асосларини излаш тамойилларидан келиб чиқувчи маданиятлар аро мулоқот феномени Шарқ ва Ғарб этикасидаги Европа марказчилик ва Осиё марказчилик стереотиплари антагонизмини юмшатишнинг самарадор аксиологик механизми эканлигига оид илмий мулоҳаза ва хулосалардан (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-октябрдаги 02-1312-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар тарғибот-ташвиқот ишларининг илмий асосланганлиги ва таъсирчанлигини, Шарқ ва Ғарб этикаси, маданий хилма-хиллик ва ахлоқий қарашлар жамият тараққиётига таъсири ва унинг маънавий асослари юзасидан тарғибот ишларини илмий-амалий аҳамиятини ошишига хизмат қилган;
билим ва ахлоқий масъулият мутаносиблиги, умуминсоний ва миллий қадриятлар синтезига йўналганлик, глобал муаммоларни ҳал этишда ташаббускорлик компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилувчи глобал ахлоқий таълим концепцияси таҳлил қилиниб, турли халқлар ва маданиятлар вакиллари ўртасида умумий қадриятларни қарор топтириш, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган таълимий жарауон сифатида ёритилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2025-йил 27-октябрдаги 14/7-сон далолатномаси) Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг режа ва дастурларини бойитишга хизмат қилган; 
умумийлик ва фарқлиликни уйғунлаштириш, маданий хилма-хилликни ахлоқий бойитиш йўли деб қараш, глобал уйғунликнинг ахлоқий асосларини излаш тамойилларидан келиб чиқувчи маданиятлараро мулоқот феномени Шарқ ва Ғарб этикасидаги Европа марказчилик ва Осиё марказчилик стереотиплари антагонизмини юмшатишнинг самарадор аксиологик механизми эканлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларини амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 2-13-21-5692-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган хулоса ва таклифлар маънавий-маърифий тадбирлар мазмун моҳиятини ёшлар таълим-тарбиясига татбиқ этиш орқали уларнинг тафаккури, маънавий савияси ва илмий қизиқишини юксалтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish