Музафаров Улмас Тораевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигидаги “Ўзбекистон Республикасида ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш” диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бюллетенига рўйхатга олиш учун берилган. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2025.1. PhD/Т5511. 
Илмий раҳбарлар: Мусаев Маруфжон Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.34/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат техника университети профессори, техника фанлари доктори, профессор Рахмонов Баходир Кушакович ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бўлим бошлиғи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Кулдашев Икром Хамидуллаевич.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назорати тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат ёнғин назорати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база тизимли таҳлил қилиниб, унга доир миллий ва халқаро нормаларни интеграция қилиш механизми такомиллаштирилган ҳамда илк бор назорат обектларини ёнғин хавфи даражаси бўйича 4 та гуруҳ (юқори, ўрта, паст хавфли ва хавфсиз)га ажратишнинг илмий асосланган конструктив ечимлари ишлаб чиқилган;
республикадаги маҳаллаларни ёнғин хавфи даражаси бўйича қизил – юқори хавфли, сариқ – ўрта хавфли ва яшил – хавф даражаси паст тоифаларга ажратиш мезонларининг натижаси бўйича, 43 фоиз маҳалла қизил, 17 фоизи сариқ ва 40 фоизи яшил тоифага мансублиги аниқланган ҳамда профилактика тадбирларини манзилли режалаштириш усулининг механизми такомиллаштирилган;
давлат ёнғин назорати инспекторлари иш ҳажмини мақбуллаштириш учун текширувларни хавф даражасига кўра дифференциал ташкил этиш, республикадаги назорат обектлари учун текширувлар частотасини қайта ҳисоблаш орқали йиллик режали текширувлар сонининг 70 фоизга қисқартириш мумкинлигининг математик модели ишлаб чиқилган;
давлат ёнғин назорати инспекторларининг йиллик иш юкламасини 3,3 бараварга қисқартириш натижасида тежалган вақт ҳисобидан ресурсларни профилактика ишларини кучайтириш, ёнғинлар бўйича суриштирувлар ҳамда юқори хавфли обектларда назорат тадбирларига йўналтириш орқали давлат ёнғин назорати фаолиятини янада оптималлаштириш имконияти мавжудлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф этилган ечимлар, Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ВМнинг янги қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилган ва соҳа амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ФВнинг 2024 йил 24 октябр кунидаги 2/4/27/-3905-сонли маълумотномаси). Натижада, шаҳарсозлик соҳасида ёнғин назорати бўйича маҳаллий ва халқаро стандартлар интеграцияси таъминланди ва давлат ёнғин назорати инспекторларининг иши хрониметраж қилинди, иш самарадорлигини баҳолаш учун янги индикаторлар ишлаб чиқилди. Бу эса инспекторларнинг назорат обектларидаги текширувлар йўналишидаги иш юкламасини 3,3 баравар камайтириш ва уларнинг меҳнат унумдорлигини 100 фоизга ошириш имконини берган.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш орқали ушбу туркумдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хонадонида содир бўлган ёнғин натижасида ҳуқуқбузар деб топилган фуқароларнинг инсонпарварлик тамойиллари асосида ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги илмий асосланган таклифлар ва ечимлари соҳа амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ФВнинг 2024 йил 24 октябр кунидаги 2/4/27/-3905-сонли маълумотномаси). Натижада, назорат обектларида ўтказилиши лозим бўлган текширувлар сони 70 фоизга ёки 3,3 бараварга камайтирилиб, ходимларнинг иқтисод иқтисод қилинадиган вақт аниқланди. Бу эса давлат ёнғин назорати инспекторларининг асосий эътиборини уй-жой фонди обектларини назорат қилиш, ёнғинлар бўйича терговга қадар суриштирув ишлари, шаҳарсозлик соҳасида профилактика тадбирлари ва тарғибот, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқишга йўналтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish