Сейтимбетов Алим  Нурмаматовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли дурагайлаш усуллари орқали Қорақалпоғистон шароитига мос тезпишар, юқори тола сифатига эга ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx1965.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: ғўзанинг “С-7322” нави (НАП 538).
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг эколого-географик жиҳатдан узоқ шакл ва турларини дурагайлаш асосида генетик жиҳатдан бойитилган, Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган ва сув танқис экстремал тупроқ-иқлим шароитларига мос, тезпишар, юқори ҳосилдор, тола чиқими ва сифати юқори бўлган янги ғўза навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғўзанинг эколого-географик ва генетик узоқ нав ва намуналарини чатиштириб олинган юқори авлод дурагайларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини ўрганиш асосида ўрганилган белгиларнинг барқарорлашувига қисқа муддатларда эришиш мумкинлиги ҳамда уларнинг юқори даражадаги ижобий мажмуасига эга селексион ашёларни яратишда эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш услубининг самарали эканлиги аниқланган;
тадқиқотлар натижасида толанинг сифат кўрсаткичлари ҳамда айрим хўжалик учун қимматли белгиларининг ўзаро корреляцион боғлиқликлари юқори авлодларда асосан кучсиз эканлиги аниқланиб, ушбу белгиларнинг ижобий мажмуасига эга селексион ашёлар яратиш мумкинлиги тасдиқланган;
эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш услуби орқали яратилган юқори авлод популяциялари орасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуаси бўйича фарқ қилувчи биотиплар ажратиб олиш мумкинлиги исботланган;
танланган биотиплар орасидан тезпишарлик, ҳосилдорлик, юқори тола сифати ва чиқими, шўрланиш ва сув танқислигига бардошлилик ва бошқа хўжалик қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга янги С-7322 ғўза нави яратилган;
Янги  яратилган С-7322 нави бўйича Давлат нав синаш Маркази ўтказган патент синови натижаларига асосан хўжалик учун қимматли белгилари (тезпишарлиги, тола чиқими, тола сифати ва бошқа) бўйича янгиликка эгалиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эколого-географик ва генетик узоқ дурагайлаш асосида яратилган юқори авлод селексион ашёларида белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлаувини қиёсий ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси шароитига мос тезпишар, юқори тола сифатига эга ғўза навини яратиш бўйича тадқиқотлар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос, тола чиқими юқори, тола сифати ИВ-типга мансуб ўрта толали ғўзанинг С-7322 нави яратилган ва №НАП538 рақамли патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги №05/01-05/02-05/04-03-272-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза навлари ҳосилдорлиги 39,8 с/га, тола чиқими 39,5%, тола узунлиги 36,9 мм, битта кўсакдаги пахта вазни 6,2 г, тезпишарлиги 113 кун, 1000 дона чигит вазни 120 г бўлиб, тола сифати ИВ типга тўлиқ жавоб берадиган янги нав билан бойитилган;
Янги яратилган ўрта толали ғўзанинг “С-7322” нави Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқаъла туманидаги ғўза уруғчилигига ихтисослашган Бостон-91 уруғчилик фермер хўжаликида 4,2 гектар майдонида экилиб, мазкур навнинг тезпишарлиги 113-114 кунни, битта кўсакдаги пахта вазни 6,4-6,5г., тола чиқими 40,0-41,0%, микронейр кўрсаткичи 4,4-4,5, толанинг узунлиги 35,0-36,0 мм, толанинг узилиш кучи 33,0 г.к./текс.ни ташкил етиб, толаси ИВ-типга тўлиқ жавоб бериши тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги №05/01-05/02-05/04-03-272-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасида экилаётган ғўза навларига нисбатан тола чиқими 4-5% га, ҳосилдорлигининг 5-8 с/га га, тола микронейри 0,2-0,3 бирликга майинлиги ва тола узунлиги 1-2 мм га узунлиги билан ажралиб турадиган нав яратилган ва қимматли хўжалик белгиларининг юқорилиги бўйича юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.
С-7322 ғўза навини “Бостон-91” уруғчилик фермер хўжалигида якка танлов ва намуналарини таҳлилдан ўтказиш асосида навга ҳос бўлган 400-600 та якка танловлар ва 50-60 та оилавий теримлар танлаб олиниб, 0,3 га. майдонда 1-йилги уруғлик кўчатзори ва 0,7 га. майдонда уруғликга  кўпайтириш кўчатзори ташкил этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги №05/01-05/02-05/04-03-272-сон маълумотномаси). Натижада, навнинг ўзига хос биотипларига мансуб бўлган, биринчи йилги оилалар синаш кўчатзоридан 50 дона оилавий теримдан 36,8 кг уруғ, якка танловлар бўйича 500 та намунадан 180 таси бракка чиқарилиб, 320 таси экиш учун тайёрланган ва янги навнинг навдорлиги  100% га етказилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг экстремал тупроқ-иқлим шароитига мос янги ғўза навининг оригинал уруғчилик базаси шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish