Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳибова Ульпатхон Учқуновнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

   I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бобурийлар даври бҳакти адабиёти» 10.00.05 Осиё ва Афика халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.Fil.243.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: А.М. Маннонов, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 16.07.2013.Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: Б.Тўхлиев, филология фанлари доктори, профессор; Р.Иномхўжаев, филология  фанлари доктори; Ш. Сирожиддинов, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:  Алишер Навоий  номидаги давлат Адабиёт музейи.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳиндистонда бобурийлар ҳукмронлиги даврида ривожланган бҳакти адабий мероси, шу меросни яратган бҳакт шоирлар ижоди ҳамда бҳакти адабиёти ривожига бобурийлар сулоласининг қўшган ҳиссаси масалаларини манбалар асосида тадқиқ этишдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Илк бор бобурийлар сулоласи фаолиятининг бҳакти адабиёти ривожи ва такомилига қўшган ҳиссаси манбалар асосида баҳоланган;

ХVI–ХVIII асрлар ижтимоий ва диний–фалсафий қарашлар тизимини қиёсий таҳлили асосида бҳакти таълимотининг ҳал қилувчи аҳамияти асослаб берилган;

Бобурийлар давридаги мавжуд туркийзабон, сарой, сидҳ, натҳ, жайн ва тасаввуф каби адабий манбалар кесимида бҳакти адабиётининг етакчи мавқеи очиб берилган;

бҳакт шоирлар ижодида бҳакти ғояларининг акс этиши ва уларнинг ўрта аср ҳинд жамияти тараққиётида тутган ўрни ёритиб берилган;

бҳакти адабиётининг қадимий ҳинд эпослари билан узвий боғлиқлиги бҳакт шоирлар ижодидаги сюжет, образ ва мотивлар билан тасдиқланган;

бҳакти адабий мероси йўналишлар асосида илк бор тасниф этилган ва бҳактида ўзига хос дунёқарашга эга бўлган, бҳактининг янги йўлларига: एकला चलो (ekla chalo) – «мустақил бўл», निज आनंद (nij anand) – «ўзинг роҳатлан», ज्योति के साधक (jyoti ke sadhak) – «шам нури гадоси», गुरुभक्ति (gurubhakti) – «устозга садоқат» каби) асос солган, бобурий шоҳлар билан яқин муносабатларда бўлган шоирлар ижоди илмий доирага киритилган;

бҳакти адабий меросининг тил ва услуб масалалари бадиий асарларда учрайдиган त्तसम (tatsam) – санскрит тилидан ўзгаришсиз ўтган, तद्भाव (tadbhao) – санскрит тилидан шакли ўзгарган ҳолда ўтган, देशज (deshaj) – маҳаллий, प्रांतीय (prantiy) – ҳудудий ҳамда бошқа тиллардан (жумладан, форс ва араб тилларидан) ўзлашган сўзлар ўрганилган ҳамда асарларнинг услубий ўзига хослиги аниқланган;

қадимда шаклланган ҳинд миллий қадрият ва анъаналарининг ўрта асрларда бҳакти ғоялари билан бойитилгани, уларнинг жамиятда тутган ўрнининг мустаҳкамлангани бҳакт шоирлар ижодида акс этган турли миллий байрам, урф–одат, миллий қадрият ва анъаналар асосида исботлаб берилган.

   IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Илмий ишнинг натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:

Тадқиқот натижалари асосида 2008 йилда «Ҳинд адабиёти (қадим ва ўрта асрлар) » номли дарслик чоп этилган. (12.03.2008; 15/12);

ўрта аср тасаввуф фалсафаси билан бҳакти фалсафасини қиёсий ўрганишда ОТ–Ф8–138 «Тасаввуф адабиёти лингвопоэтикаси (форсий ва туркий манбалар асосида)» (2006–2008) амалий лойиҳасида бҳакти таълимоти билан боғлиқ материаллардан фойдаланилган;

ҳинд адабиётида «варта» агиографик жанри мавзуси бўйича амалга оширилган тадқиқот натижаларидан A 2–238 «Тасаввуф адабиётининг жанрлар тизими» (2006–2008) илмий лойиҳасида шарқ адабиётида агиагиографик жанрлар тизимини ўрганишда фойдаланилган;

бҳакти таълимотининг илдизлари ва назариялари ҳақидаги қарашлар бўйича олинган натижалардан А2–243 «Шарқ фалсафаси ва унинг замонавий Ўзбекистон қадриятларидаги тутган ўрни» (2006–2008) давлат илмий лойиҳасида ўрта асрлар ҳинд фалсафий қарашлари масаласини ўрганишда қўлланилган;

бҳакти адабиётида комил инсон концепцияси масаласи бўйича эришилган натижалардан Ф–1–140 «Шарқ фалсафасининг ахлоқий қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги ўрни» (2011–2014) давлат илмий лойиҳасида шарқ ахлоқий қадриятларининг асосий тамойилларини ўрганишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish