Юсупходжаева Сурайё Тўлқин қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда хавотир-депрессив бузилишларнинг клиник структураси ва когнитив-бихевиорал психотерапиянинг аҳамияти», 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib7025.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбарходжаева Зиёда Абдулхаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ревматоид артирит билан касалланган беморларда хавотир-депрессив бузилишларнинг клиник структурасини ҳамда уларда когнитив-бихевиорал психотерапия усулини қўллаш орқали давони такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит билан касалланган беморларда хавотир ва депрессия даражасининг касаллик давомийлиги (AUC=0,84) ва касаллик фаоллиги (DAS28)  билан (AUC=0,79) кучли боғлиқлиги хамда психоэмоционал бузилишлар ревматоид артритнинг клиник оғирлик даражасини баҳоловчи мустақил прогностик мезон эканлиги аниқланган;
ревматоид артрит фонида шаклланувчи психоэмоционал бузилишларнинг ҳаёт сифатининг кундалик фаолиятга эмоционал ҳолат таъсири (RE), руҳий саломатлик (MH), ҳаётий фаоллик (VT) ва ижтимоий фаолият (SF) кўрсаткичлари билан кучли тескари корреляцион боғлиқлиги аниқланган; 
ревматоид артрит билан оғриган беморларда когнитив-бихеворал психотерапияни қўллаш натижасида психоэмоционал симптомлар 42,6% га камайиши, оғриқни субъектив қабул қилиш кўрсаткичлари яхшиланиши ва мослашувчан копинг-стратегиялар шаклланиши исботланган;
ревматологик ва психотерапевтик ёндашувларнинг интеграциялашган мезони депрессив симптомлар частотасини 1,8 баробарга камайтириши, ҳаёт сифати индексини 27,3% га ошириши ҳамда беморларнинг функционал ва ижтимоий мослашувини яхшилаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ревматоид артритда хавотирли-депрессив бузилишларнинг клиник структураси ва когнитив- бихевиорал психотерапиянинг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан касалланган беморларда депрессия даражасининг касаллик давомийлиги (AUC=0,84) ва касаллик фаоллиги (DAS28)  билан (AUC=0,79) кучли боғлиқлиги хамда психоэмоционал бузилишлар ревматоид артритнинг клиник оғирлик даражасини баҳоловчи мустақил прогностик мезон эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар «Ревматоид артрит касаллигида хавотирли-депрессив бузилишларни диагностикаси ва психотерапия алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг 2024 йил 31 январдаги 7-сон баённомаси). Ушбу таклифлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 10 февралдаги 09-13581-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан касалланган беморларда хавотирли-депрессив бузилишларни эрта босқичларда аниқлаш касалликнинг авж олишини ҳамда соматик ва психопатологик симптомларнинг зўрайишини олдини олишга хизмат қилган. Бу эса беморларда касалликка нисбатан адекват (мослашувчан) муносабатни шакллантириш, ижтимоий дезадаптация хавфини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш алгоритмининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида стационар даволаниш муддатини оптималлаштириш ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 2100000 сўм миқдорида иқтисодийберди. Хулоса: ревматоид артритда психоэмоционал бузилишларни эрта босқичларда аниқлаш ва уларни мақсадли коррекция қилиш тизими беморларни комплекс реабилитация қилиш самарадорлигини оширишга, касаллик симптомлари зўрайишининг олдини олишга ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтиришга хизмат қилади. 
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит фонида шаклланувчи психоэмоционал бузилишларнинг ҳаёт сифатининг кундалик фаолиятга эмоционал ҳолат таъсири (RE), руҳий саломатлик (MH), ҳаётий фаоллик (VT) ва ижтимоий фаолият (SF) кўрсаткичлари билан кучли тескари корреляцион боғлиқлиги аниқланланганлиги бўйича таклифлар «Ревматоид артрит касаллигида хавотирли-депрессив бузилишларни диагностикаси ва психотерапия алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг 2024 йил 31 январдаги 7-сон баённомаси). Ушбу таклифлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 10 февралдаги 09-13581-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда руҳий бузилишларни фақат соматик белгилар эмас, балки когнитив ва шахсий психодинамик омиллар билан уйғунликда эрта аниқлаш имконияти яратилиб, беморларни даволашда мажмуавий ва индивидуаллаштирилган ёндашувни қўллаш, ижтимоий изоляция хавфини камайтириш ҳамда уларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини барқарорлаштиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг ҳаёт сифатига таъсир этувчи психологик омилларни тўғри баҳолаш ва даволаш жараёнини тизимли ташкил этиш, стационар босқичдаги асоссиз харажатларни оптималлаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 2100000 сўм миқдорида иқтисодий самара берди. Хулоса: беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир этувчи кўп қиррали омилларни эрта босқичларда аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш ревматологик ва психологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга ҳамда мақсадли реабилитация дастурларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. 
учинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда когнитив-бихеворал психотерапияни қўллаш натижасида психоэмоционал симптомлар 42,6% га камайиши, оғриқни субъектив қабул қилиш кўрсаткичлари яхшиланиши ва мослашувчан копинг-стратегиялар шаклланиши исботланганлиги бўйича таклифлар «Ревматоид артрит касаллигида хавотирли-депрессив бузилишларни диагностикаси ва психотерапия алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг 2024 йил 31 январдаги 7-сон баённомаси). Ушбу таклифлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 10 февралдаги 09-13581-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ревматоид артрит билан касалланган беморларда когнитив-бихевиорал психотерапия усулини қўллаш орқали оғриққа нисбатан субъектив чидамлиликни ошириш ва касаллик билан боғлиқ стрессни енгишнинг ижобий (мослашувчан) стратегияларини шакллантириш имконини бериб, беморларда руҳий тушкунликни камайтиришга, даволанишга бўлган мотивацияни оширишга ва уларнинг кундалик ижтимоий фаоллигини барқарор сақлашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: психотерапевтик ёндашув ёрдамида беморларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ва соматик жараённинг ремиссиясини тезлаштириш, натижада дори воситалари истеъмолини оптималлаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 2100000 сўм миқдорида иқтисодий самара берди. Хулоса: когнитив-бихевиорал психотерапия усулини ревматологик амалиётга интеграция қилиш ва хавотир-депрессив бузилишларни эрта босқичларда аниқлаш беморларни комплекс реабилитация қилишнинг самарадорлигини оширишга ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини сезиларли яхшилашга хизмат қилади. 
тўртинчи илмий янгилик: ревматологик ва психотерапевтик ёндашувларнинг интеграциялашган модели депрессив симптомлар частотасини 1,8 баробарга камайтириши, ҳаёт сифати индексини 27,3% га ошириши ҳамда беморларнинг функционал ва ижтимоий мослашувини яхшилаш имконини бериши исботланганлиги бўйича таклифлар «Ревматоид артрит касаллигида хавотирли-депрессив бузилишларни диагностикаси ва психотерапия алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг 2024 йил 31 январдаги 7-сон баённомаси). Ушбу таклифлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 10 февралдаги 09-13581-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларни даволаш жараёнига когнитив-бихевиорал психотерапияни интеграция қилиш психопатологик симптомларнинг ревматологик жараён билан ўзаро салбий таъсирини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ревматологик ва психотерапевтик ёрдамни бирлаштирган ҳолда кўрсатиш, такрорий асоссиз текширувларни камайтириш ва стационар кунларини оптималлаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 2100000 сўм миқдорида иқтисодий самара берди. Хулоса: ревматоид артритда руҳий ва жисмоний ҳолатдаги ўзгаришларни эрта босқичларда аниқлаш ҳамда мультидисциплинар ёндашув асосида коррекция қилиш тизими беморларни комплекс реабилитация қилишнинг юқори самарадорлигини таъминлашга ва касалликнинг оғир асоратларини олдини олишга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish