Шодиева Дилафруз Абдужалоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ОИВ инфекцияси ривожланишига иммуногенетик омилларнинг таъсири” 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3667.
Илмий раҳбарлар: Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ярмухамедова Наргиза Анваровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.05/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Хайрулло Норкулович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ОИВ инфекцияси ривожланишига иммуногенетик омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек миллатига мансуб ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA (rs8084) генотиплари учраши частотасида Т/Т генотипи соғломларга нисбатан юқорилиги унинг ОИВ инфекцияси ривожланиши ва вирусга мойилликка сабаб бўлиши мумкинлиги исботланган;
илк бор ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA (rs8084) аллелларини тақсимланишида Т аллели соғломларга нисбатан ишонарли даражада кўпроқ учраши аниқланган;
илк бор ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA гени Т аллелининг (C/Т ва Т/Т) вакиллиги ортиши билан иммун тизими CD4 лимфоцитлари кўрсаткичлари миқдори кескин камайиши сабабли иммун жавоб модуляцияси сусайиши ва касаллик авж олишига олиб келиши исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб ОИВ билан касалланган беморларда HLA-DRA гени C/C генотипи касалликни потенциал ҳимоя, Т/Т эса касаллик оғир кечиши ривожланиш хавфининг эҳтимолий маркери эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
ОИВ инфекцияси ривожланишига иммуногенетик омилларнинг таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор ўзбек миллатига мансуб ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA (rs8084) генотиплари учраши частотасида Т/Т генотипи соғломларга нисбатан юқорилиги унинг ОИВ инфекцияси ривожланиши ва вирусга мойилликка сабаб бўлиши мумкинлиги исботланганлиги бўйича «ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омиллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги №7-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бўйича 13.03.2025 йилдаги №31-U - сонли ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази 12.03.2025 йилдаги №26 -сонли буйруқлари билан клиник амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/13-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши ОИВ инфекцияси бўлган беморларни скрининг дастурларини оптималлаштириш ва касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари амалий фаолиятларига жорий этилишида ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омилларини аниқлаш усулини қўллаш касалликни аниқлашнинг янада оқилона режалаштириш, жумладан, профилактика, ташхислаш ва даволаш учун маблағларни мақсадли тақсимлаш ва касалхонада ётиш кунларини қискаришга имкон яратади; хулоса: ОИВ инфекциясида HLA-DRA (rs8084) гени Т/Т генотипи учраши частотаси соғломларга нисбатан юқорилиги унинг ОИВ инфекцияси ривожланиши ва вирусга мойилликка сабаб бўлиши асосланган;
иккинчи илмий янгилиги: илк бор ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA (rs8084) аллелларини тақсимланишида Т аллели соғломларга нисбатан ишонарли даражада кўпроқ учраши аниқланганлиги бўйича «ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омиллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги №7-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бўйича 13.03.2025 йилдаги №31-U - сонли ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази 12.03.2025 йилдаги №26 -сонли буйруқлари билан клиник амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/13-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши ОИВ инфекцияси бўлган беморларни скрининг дастурларини оптималлаштириш ва касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари амалий фаолиятларига жорий этилишида ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омилларини аниқлаш усулини қўллаш касалликни аниқлашнинг янада оқилона режалаштириш, жумладан, профилактика, ташхислаш ва даволаш учун маблағларни мақсадли тақсимлаш ва касалхонада ётиш кунларини қискаришга имкон яратади; хулоса: ОИВ инфекциясида HLA-DRA (rs8084) аллелларини тақсимланишида Т аллели соғломларга нисбатан ишонарли даражада кўпроқ учраши асосланган;
учинчи илмий янгилиги: илк бор ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларда HLA-DRA гени Т аллелининг (C/Т ва Т/Т) вакиллиги ортиши билан иммун тизими CD4 лимфоцитлари кўрсаткичлари миқдори кескин камайиши сабабли иммун жавоб модуляцияси сусайиши ва касаллик ривожланишига олиб келиши исботланганлиги бўйича «ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омиллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги №7-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бўйича 13.03.2025 йилдаги №31-U - сонли ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази 12.03.2025 йилдаги №26 -сонли буйруқлари билан клиник амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/13-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши ОИВ инфекцияси бўлган беморларни скрининг дастурларини оптималлаштириш ва касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари амалий фаолиятларига жорий этилишида ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омилларини аниқлаш усулини қўллаш касалликни аниқлашнинг янада оқилона режалаштириш, жумладан, профилактика, ташхислаш ва даволаш учун маблағларни мақсадли тақсимлаш ва касалхонада ётиш кунларини қискаришга имкон яратади; хулоса: HLA-DRA гени Т аллелининг (C/Т ва Т/Т) вакиллиги ортиши билан иммун тизими CD4 лимфоцитлари кўрсаткичлари миқдори кескин камайиши сабабли иммун жавоб модуляцияси сусайиши ва касаллик ривожланишига олиб келиши асосланган;
тўртинчи илмий янгилиги: илк бор ўзбек миллатига мансуб ОИВ билан касалланган беморларда HLA-DRA гени C/C генотипи касалликни потенциал ҳимоя, Т/Т эса касаллик оғир кечиши ривожланиш хавфининг эҳтимолий маркери эканлиги аниқланганлиги бўйича «ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омиллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 26 февралдаги №7-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Самарқанд вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бўйича 13.03.2025 йилдаги №31-U - сонли ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази 12.03.2025 йилдаги №26 -сонли буйруқлари билан клиник амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги №29/13-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши ОИВ инфекцияси бўлган беморларни скрининг дастурларини оптималлаштириш ва касалликни эрта ташхислаш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратлар холатини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ОИТСга қарши кураш марказлари амалий фаолиятларига жорий этилишида ОИВ инфекцияси ривожланишининг иммуногенетик омилларини аниқлаш усулини қўллаш касалликни аниқлашнинг янада оқилона режалаштириш, жумладан, профилактика, ташхислаш ва даволаш учун маблағларни мақсадли тақсимлаш ва касалхонада ётиш кунларини қискаришга имкон яратади; хулоса: беморларда HLA-DRA гени C/C генотипи касалликни потенциал ҳимоя, Т/Т эса касаллик оғир кечиши ривожланиш хавфининг эҳтимолий маркери эканлиги асосланган.