Абдусаматова Барно Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий реабилитация қилишни ташкил этишни такомиллаштириш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tib1990.
Илмий раҳбарлар: Ризаев Жасур Алимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.04.
Расмий оппонентлар: Раббимова Дилфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиғида сурункали ва функционал бузилишлари мавжуд бўлган ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашга қаратилган шахсийлаштирилган реабилитация дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўсмир қизларнинг соматик, репродуктив ва психоэмоционал саломатлик ҳолати комплекс баҳоланиб, уларнинг 35,1% да тиббий реабилитацияни талаб этувчи функционал бузилишлар мавжудлиги аниқланган;
ўсмир қизларда репродуктив саломатлик бузилишларининг шаклланишига таъсир этувчи темир танқислиги, ортиқча тана вазни ва психоэмоционал хавотир даражаси каби омиллар билан менструал ўзгаришлар ўртасида корреляцион (r=0,62; p<0,01) боғлиқлик мавжудлиги асосланган;
ўсмир қизлардаги репродуктив ва психоэмоционал бузилишларни бартараф этишга қаратилган босқичли индивидуал тиббий реабилитация дастурининг амалиётга жорий этиш натижасида функционал бузилишлар частотаси 29,4 % га камайиши (p<0,05) исботланган;
нутритив қўллаб-қувватлаш ва психоэмоционал барқарорликни таъминлашга қаратилган шахсийлаштирилган реабилитацион ёндашувни қўллаш натижасида ўсмир қизларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг 1,6 баробар яхшиланиши, юқори хавотир даражасининг 32,8% га камайиши ҳамда репродуктив функция билан боғлиқ функционал бузилишлар частотасининг 28,4% га пасайиши (p<0,05) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Олинган илмий натижалар асосида, сурункали ёки функционал соғлиқ бузилишларига эга бўлган ўсмир қизлар учун индивидуал тиббий реабилитация моделини яратиш, илмий асослаш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўсмир қизларнинг соматик, репродуктив ва психоэмоционал саломатлик ҳолати комплекс баҳоланиб, уларнинг 35,1% да тиббий реабилитацияни талаб этувчи функционал бузилишлар мавжудлиги аниқланган. Бу бўйича таклифлар «Ўсмир қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш стандартларини имплементация қилиш» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2026-йил 15-февральдаги 23-1-сонли буйруғи асосида ва Қшқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази 2026-йил 17 январдаги 21-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмир қизларнинг соматик, репродуктив ва психоэмоционал саломатлик ҳолатини комплекс баҳолаш орқали уларнинг 35,1% да тиббий реабилитацияни талаб этувчи функционал бузилишлар мавжудлиги аниқланиши аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимида эрта профилактика ва манзилли тиббий ёрдамни ташкил этиш имконини берди. Натижада ўсмир қизларда касалликларнинг оғирлашиши, сурункали шаклга ўтиши ҳамда келгусида репродуктив асоратлар ривожланишининг олдини олишга эришилди. Шунингдек, психологик мослашув даражасини яхшилаш, ижтимоий фаолликни ошириш, оилавий ҳаётга тайёргарликни мустаҳкамлаш ва соғлом она бўлиш салоҳиятини шакллантириш учун муҳим ижтимоий-профилактик асос яратилди. Бу эса ёшлар саломатлигини сақлаш, демографик кўрсаткичларни яхшилаш ва жамиятда соғлом авлодни шакллантиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмир қизларда функционал бузилишларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида тиббий реабилитация чораларини қўллаш орқали касалликларнинг асоратланган ва сурункали шаклларига ўтиши камайди, бу эса келгусида стационар даволаниш, қиммат диагностик текширувлар ва узоқ муддатли терапия учун сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини берди. Комплекс тиббий-психологик ёндашувни амалиётга жорий этиш профилактик тиббиёт самарадорлигини ошириб, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисодий йўқотишларни камайтиришга хизмат қилди.
иккинчи илмий янгилик: ўсмир қизларда репродуктив саломатлик бузилишларининг шаклланишига таъсир этувчи темир танқислиги, ортиқча тана вазни ва психоэмоционал хавотир даражаси каби омиллар билан менструал ўзгаришлар ўртасида корреляцион (r=0,62; p<0,01) боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Бу бўйича таклифлар «Ўсмир қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш стандартларини имплементация қилиш» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2026-йил 15-февральдаги 23-1-сонли буйруғи асосида ва Қшқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази 2026-йил 17 январдаги 21-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмир қизларда репродуктив саломатлик бузилишларининг шаклланишига таъсир этувчи темир танқислиги, ортиқча тана вазни ва психоэмоционал хавотир даражаси каби омиллар билан менструал ўзгаришлар ўртасидаги ишончли корреляцион боғлиқликнинг аниқланиши хавф гуруҳларини эрта босқичда саралаш ва манзилли профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш имконини берди. Натижада ўсмир қизларда репродуктив тизим касалликларининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, нутритив ва психоэмоционал ҳолатни барқарорлаштириш орқали уларнинг ҳаёт сифати ҳамда ижтимоий мослашув даражаси яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмир қизларда репродуктив бузилишларининг шаклланишига таъсир этувчи темир танқислиги, ортиқча тана вазни ва психоэмоционал хавотир даражаси каби хавф омилларини эрта аниқлаш ҳамда коррекция қилиш орқали менструал бузилишларнинг оғирлашиши ва сурункали гинекологик касалликларга ўтиши камайди. Бу эса қиммат лаборатор-диагностик текширувлар, стационар даволаш ва узоқ муддатли медикаментоз терапия учун сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини берди. Шу билан бирга, профилактик ва реабилитацион чора-тадбирларнинг манзилли ташкил этилиши соғлиқни сақлаш муассасаларида ресурслардан самарали фойдаланиш, тиббий хизмат харажатларини оптималлаштириш ҳамда келгусида репродуктив саломатлик билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтиришга хизмат қилди.
учинчи илмий янгилик: ўсмир қизлардаги репродуктив ва психоэмоционал бузилишларни бартараф этишга қаратилган босқичли индивидуал тиббий реабилитация дастурининг амалиётга жорий этиш натижасида функционал бузилишлар частотаси 29,4 % га камайиши (p<0,05) исботланган. Бу бўйича таклифлар «Ўсмир қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш стандартларини имплементация қилиш» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2026-йил 15-февральдаги 23-1-сонли буйруғи асосида ва Қшқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази 2026-йил 17 январдаги 21-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундаки, ўсмир қизлардаги репродуктив ва психоэмоционал бузилишларни бартараф этишга қаратилган босқичли индивидуал тиббий реабилитация дастурининг амалиётга жорий этилиши натижасида функционал бузилишлар частотасининг 29,4 % га камайиши ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимида профилактик ва реабилитацион ёрдам самарадорлигини ошириш имконини берди. Натижада қизларда психоэмоционал барқарорлик, ижтимоий мослашув ва ҳаёт сифати яхшиланиб, репродуктив саломатлик билан боғлиқ хавф омилларининг камайишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: босқичли индивидуал тиббий реабилитация дастурини амалиётга жорий этиш орқали функционал бузилишлар частотасининг 29,4 % га камайиши стационар даволаш, қўшимча диагностик текширувлар ва узоқ муддатли медикаментоз терапияга бўлган эҳтиёжни қисқартириш имконини берди. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизмат харажатларини оптималлаштириш, профилактик тиббиёт самарадорлигини ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилди.
тўртинчи илмий янгилик: нутритив қўллаб-қувватлаш ва психоэмоционал барқарорликни таъминлашга қаратилган шахсийлаштирилган реабилитацион ёндашувни қўллаш натижасида ўсмир қизларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг 1,6 баробар яхшиланиши, юқори хавотир даражасининг 32,8%га камайиши ҳамда репродуктив функция билан боғлиқ функционал бузилишлар частотасининг 28,4% га пасайиши (p<0,05) аниқланган. Бу бўйича таклифлар «Ўсмир қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш стандартларини имплементация қилиш» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Реабилитология ва спорт тиббиёти институтига 2026-йил 15-февральдаги 23-1-сонли буйруғи асосида ва Қшқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш маркази 2026-йил 17 январдаги 21-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: нутритив қўллаб-қувватлаш ва психоэмоционал барқарорликни таъминлашга қаратилган шахсийлаштирилган реабилитацион ёндашувни қўллаш натижасида ўсмир қизларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг 1,6 баробар яхшиланиши, юқори хавотир даражасининг 32,8% га камайиши ҳамда репродуктив функция билан боғлиқ функционал бузилишлар частотасининг 28,4% га пасайиши уларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий мослашув даражасини сезиларли равишда ошириш имконини берди. Натижада ўсмир қизларда эмоционал барқарорлик, ўқиш ва ижтимоий фаолликка мослашув, соғлом турмуш тарзи кўникмалари шаклланиб, келгусида репродуктив саломатлик билан боғлиқ асоратлар хавфи камайди. Иқтисодий самарадорлиги: шахсийлаштирилган реабилитацион ёндашув орқали репродуктив функция билан боғлиқ функционал бузилишлар частотасининг 28,4% га камайиши ва психоэмоционал ҳолатнинг яхшиланиши қўшимча тиббий мурожаатлар, стационар даволаш ва узоқ муддатли медикаментоз терапияга бўлган эҳтиёжни қисқартириш имконини берди. Бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларида профилактик ва реабилитацион хизматлар самарадорлигини ошириб, тиббий хизмат харажатларини оптималлаштириш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилди.