Собирова Гулрух Хасан қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гипергликемияда митохондрия дисфунксиясини хризоериол ва рамноситрин флавоноидлари ёрдамида коррексиялаш истиқболлари”, 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1567.
Илмий раҳбар: Позилов Маъмуржон  Комилжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.22.05.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Юлдузхон Тахиржоновна, биология фанлари доктори, профессор; Мамажонов Мухторжон Мурадулаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СТЗ диабетда каламуш жигар митохондрияси дисфунксиясини Охйтропис росеа ўсимлигидан ажратиб олинган рамноситрин ва Cентауреа сқуарроса ўсимлигидан ажратиб олинган хризоериол флавоноидлари билан коррексиялаш ҳамда уларни ин витро тажрибаларда биологик фаоллигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рамноситрин ва хризоериол флавоноидларининг ин витро тажрибаларда жигар митохондрияси мегапорасининг (мПТП) Cа²⁺ ионларига боғлиқ равишда очилишини ҳамда Фе²⁺/ситрат томонидан индуцирланган ЛПО жараёнини ингибирлаши, шунингдек, митоКАТФ-каналига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган;
рамноситрин ва хризоериол флавоноидлари СТЗ-диабетли каламушлар қон плазмасидаги глюкозанинг юқори даражасини камайтириб, гипогликемик фаоллигини намоён қилиши ҳамда ошқозон ости бези β-ҳужайраларини инсулин секрециясини фаоллаштириши аниқланган;
СТЗ диабет шароитида рамноситрин ва хризоериол флавоноидлари Фе2+/ситратга боғлиқ ЛПОни тўғридан-тўғри ингибирлайди, МДА тўпланишини камайтиради ва жигар митохондрияси зарарланиши натижасида фаоллиги камайган СОД ва каталаза ферментларини фаоллигини ошириши баҳоланган;
СТЗ диабет шароитида рамноситрин ва хризоериол флавоноидлари каламуш жигар митохондриясининг бўкишини ингибирлаши ва митоКАТФ-каналга стимулловчи таъсири аниқланган ва уларнинг антиоксидант хоссаси кверсетинга яқин эканлиги аниқланган;
молекуляр докинг усулида рамноситрин ва хризоериол флавоноидларининг жигар митохондриясининг митоКАТФ-канали ва мПТП оқсиллари билан ўзаро боғланиш энергияси энергиясининг юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рамноситрин ва хризоериол флавоноидларининг гипогликемик хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
стрептозотоцин диабет шароитида каламуш жигар митохондрияси дисфунксиясига рамноситрин ва хризоериол флавоноидларининг фармакологик коррексияловчи таъсири боʻйича олинган натижалардан ИЛ-4821091572 рақамли “Қалқонсимон безнинг аутопатологияси ва унинг меʼда ости безидаги асоратларини нутритив коррексиялашнинг фундаментал асослари” лойиҳасида аутоиммун тиреодит қалқонсимон без касаллигида микроелементларнинг антиоксидант фаоллигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 16 январдаги  02/17-4/4-2026-16-1-сон маълумотномаси). Натижада, селеннинг ўртача дозаси ва флавоноидларнинг комплекс бирикмалари қалқонсимон без тиреоцид ҳужайраларини дисфунксиясини фармакологик коррексиялаш имконини берган;
рамноситрин ва хризоериол флавоноидларининг гипогликемик таъсири бўйича натижалардан ИЛ-4821091572 рақамли “Қалқонсимон безнинг аутопатологияси ва унинг меʼда ости безидаги асоратларини нутритив коррексиялашнинг фундаментал асослари” лойиҳасида ҳазм трактларида ошқозон ости безининг экзокрин қисмини фаоллигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 16 январдаги  02/17-4/4-2026-16-1-сон маълумотномаси). Натижада, аутоиммун тиреодит қалқонсимон без касаллигида ҳазм жараёнида ингичка ичак энтроцитлар апикал мембранасида углеводлар сўрилишини меъёрлаштириш имконини берган;
полифенол бирикмаларнинг токциклик даражаси камлиги ва юқори антиоксидант хоссалари бўйича олинган натижалардан Лодз университетининг (Полша) № УМО-2020/371Н/Н25102359 рақамли “Тирозин-модификацияланган полиетиленимин полимерлари синергетик саратон иммунотерапиясида сиРНК етказиб беришнинг истиқболли вектори сифатида” лойиҳасида гипергликемиянинг молекуляр механизмларини митохондриал даражада аниқлашда қўлланилган (Лодз университетининг 2026-йил 24-февралдаги маълумотномаси). Натижада, полифенол ҳосилаларининг иммунотерапевтик фаоллигини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish