Ахмедова Нигора Эркин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “2-Мис бойитиш фабрикаси чиқиндиларини қайта ишлаб таркибидан темир оксидли пигмент ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5324.  
Илмий раҳбар: Аскарова Нилуфар Мусурмановна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Олмалиқ давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.17.04. 
Расмий оппонентлар: Бойназаров Ўрол Равшанович, техника фанлари номзоди, доцент; Бердияров Баҳриддин Толибович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-мис бойитиш фабрикаси шлакларини флотацион бойитиш чиқиндиларидан юқори сифатли темир оксидли пигментни олиш ҳамда йўлдош қимматбаҳо компонентларни ажратиб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб силикатли чиқинди ва бошқа минералларни НаОҲ билан термик парчаланишнинг оптимал ҳарорати 350оC бўлиб, хомашё массасига нисбатан сарфи 1:0,6 эканлиги аниқланган;
пигментга салбий таъсир кўрсатувчи СиО2 ни танлаб эритиш жараёнида 50оC ҳароратда унинг максимал йўқотилиши 85,25 % эканлиги аниқланган;
кек таркибидаги Cу ва Фе ни сулфат кислотали танлаб эритишнинг оптимал параметрлари аниқланиб, 70°C ҳароратда Cу – 95,33 % ва Фе – 90% эритмага ўтиши аниқланган;
эритма таркибидаги мисни цементация усули билан ажратиш, миссизлантирилган эритмадан пҲ=6,5–7,5 да Фе(ИИ) гидроксидини чўктирилиб, оксидланиш реакцияси ёрдамида Фе(ИИИ) гидроксидга ўтказиш ва 700–750 °C ҳароратда куйдириш орқали юқори сифатли темир оксидли пигмент олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир таркибли хомашёлардан темир оксиди асосидаги пигмент олиш технологиясини яратиш боъйича олинган натижалар асосида:
2-мис бойитиш фабрикаси техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ Рух заводи Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш технологик маркази Пирогидрометаллургия бўлимида амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2026-йил 23-февралдаги 02-26/01-00262-сонли маълумотномаси). Натижада, мисни 95,3 % гача ажратиб олиш имконини берган;
2-мис бойитиш фабрикаси техноген чиқиндиларини натрий гидроксид билан термик қайта ишлаш, куйиндини сувда эритиш, қаттиқ қолдиқни сулфат кислотада эритиш, эритмадан мисни цементация усулида чўктириш, темир консентрацияси юқори бўлган эритмани ишқор билан нейтраллаб Фе(ОҲ)2 олиш, оксидланиш-қайтарилиш реакцияси орқали Фе(ОҲ)3 олиш босқичларини ўз ичига олган технология “Олмалиқ КМК” АЖ Рух заводи Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш технологик маркази Пирогидрометаллургия бўлимида амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2026-йил 23-февралдаги 02-26/01-00262-сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида 66-69 % темир бўлган темир оксиди пигмент ажратиб олиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish