Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада рекреациядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt536.
Илмий раҳбар: Алиев Яшнар Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.03/30.12.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақада рекреациядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида «Нанай-туристик кластери», «Чортоқ-экотуристик зонаси», «Ахсикент тарихий-археологик парки» каби туристик-рекреацион объектларни оптимал жойлаштириш вариантлари ишлаб чиқилган;
«Парда Турсун» ва «Чортоқ» рекреацион объектларга 150 км ва ундан ортиқ бўлган масофалардан рекреантларни жалб этишнинг кўп омилли эконометрик-гравитацион модели такомиллаштирилган;
рақобатбардошликнинг «7-М» концепцуал модели асосида рекреантларни жалб этишнинг моно, мини, микро, мета, мезо, макро, мегадаражадаги «7М-Гравитацион халқалари»нинг беш босқичли ривожланиш йўллари ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятидаги рекреация объектларининг фаолияти ривожланишини таъминловчи 2020-2025 йилларга мўнжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақада рекреациядан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Наманган вилоятида «Нанай-туристик кластери», «Чортоқ-экотуристик зонаси», «Ахсикент тарихий-археологик парки» каби туристик-рекреацион объектларни оптимал жойлаштириш вариантлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 18 июндаги 03-10/3293-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида Наманган вилоятида «Нанай-туристик кластери», «Чортоқ-экотуристик зонаси», «Ахсикент» тарихий-археологик парки, «Парда Турсун» ва «Ғовасой» туристик-рекреацион зоналари, «Шаҳанд», «Косонсой» тиббиёт кластерлари, «Чуст-Сити инновацион-туристик-ҳунармандчилик маркази» ташкил этишда фойдаланилган;
«Парда Турсун» ва «Чортоқ» рекреацион объектларга 150 км ва ундан ортиқ бўлган масофалардан рекреантларни жалб этишнинг такомиллаштирилган кўп омилли эконометрик - гравитацион модели бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 18 июндаги 03-10/3293-сон маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган модел асосида Наманган вилоятидаги Парда Турсун ва Чортоқ рекреацион объектига рекреантларни 100-150 км масофадан ва 150 кмдан ортиқ масофалардан рекреантларни тортиш кучлари ўрганилиб, шунга мос равишда Парда Турсун рекреацион объектига ташриф буюрган мижозлар сонини 17,4 ва 5,5 бирликка ва Чортоқ рекреацион объектига ташриф буюрган мижозлар сонини 9,8 ва 11,9 қўшимча бирликка ошишини аниқлаш имконини берган;
рақобатбардошликнинг «7-М» концепцуал модели асосида рекреантларни жалб этишнинг моно, мини, микро, мета, мезо, макро, мегадаражадаги «7М-Гравитацион халқалари»нинг беш босқичли ривожланиш йўллари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятида қўллаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 18 июндаги 03-10/3293-сон маълумотномаси). Мазкур илмий ишланмани амалиётга қўллаш орқали Наманган вилоятидаги туристик-рекреацион объектларни «еттиталик гравитацион халқалари» шакллантирилишига, гравитацион халқалардаги рекреантлар ташрифлар миқдорини аниқлашга ва ташрифлар ҳажмининг ошишига хизмат қилган;
Наманган вилоятидаги рекреация объектларининг фаолияти ривожланишини таъминловчи 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятида қўллаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 18 июндаги 03-10/3293-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар Наманган вилоятидаги икки рекреацион объектлардаги фаолият соҳасида режалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида Парда Турсун рекреацион объектига 2020-2025 йилларда жами 912781 нафар киши ташриф буюриши, бу объектга рекреантлар ташрифи 2025 йилда 2020 йилга нисбатан 135 % га ўсиши ва Чортоқ санаториясига 2020-2025 йилларда жами 105098 нафар рекреантлар ташриф буюриши, бу объектга рекреантлар ташрифи 2025 йилда 2020 йилга нисбатан 130 % га ўсиши прогноз қилинган.