Файзуллаев Жалолиддин Каримовичинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каттақўрғон сув омборининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (: география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Gr275.
Илмий раҳбар: Хурсанов Дунёбек Бахтиёрович. география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Олимжон Исомиддинович. география фанлари доктори, профессор; Мирзоева Истат Элмуродовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Каттақўрғон сув омборининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва прогнозлаш ҳамда сув омборининг атроф-муҳитга таъсирини барқарорлаштириш, сув омборидан самарали фойдаланиш истиқболларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каттақўрғон сув омборининг геотизимларга таъсири механизмлари масофадан зондлаш маълумотларини дешифровка қилиш ва компонентларнинг индексларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Каттақўрғон сув омбори юзасидан буғланишни Зайков ва Браславский усулларида ҳисоблаш орқали атрофдаги микроиқлимга таъсири чегаралари аниқланган;
Каттақўрғон сув омборининг атроф-муҳитга, йер ости сувлари ва тупроқ ҳолатига таъсири Леополд матрицаси+ГИС (НДВИ+НДWИ) асосида қиёсий баҳоланган;
сув омбори ҳудудидаги грунт сувларининг гидрокимёвий хусусиятларини барқарорлаштириш ҳамда ушбу ҳудудда тарқалган тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каттақўрғон сув омборининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш, грунт сувлари сатҳи ва сифатини аниқлаш ҳамда тупроқ қопламининг механик таркибини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Каттақўрғон сув омборининг геотизимларга таъсири механизмлари масофадан зондлаш маълумотларини дешифровка қилиш ва компонентларнинг индексларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-737-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур сув омборнинг компонентларга таъсири даражаси аниқлигини ҳисоблаш имконини берган;
Каттақўрғон сув омбори юзасидан буғланишни Зайков ва Браславский усулларида ҳисоблаш орқали атрофдаги микроиқлимга таъсири чегараларини аниқланган ва Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-737-сон маълумотномаси). Натижада, сув омбор атрофида қишлоқ хўжалик экинларини оптимал жойлаштириш режасини такомиллаштириш имконини берган;
Каттақўрғон сув омборининг атроф-муҳитга, йер ости сувлари ва тупроқ ҳолатига таъсири Леополд матрицаси + ГИС (НДВИ + НДWИ) асосида қиёсий баҳоланган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-737-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиздаги сув омборларнинг геотизмларга кўрсатадиган таъсирини аниқ, рақамли ва фазовий асослаш имконини берган;
сув омбори ҳудудидаги грунт сувларининг гидрокимёвий хусусиятларини барқарорлаштириш ҳамда ушбу ҳудудда тарқалган тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/06-04-737-сон маълумотномаси). Натижада, сизот сувларининг тупроқ шўрланишига таъсирини аниқлаш ва шўрланган тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.