Камолова Зайнура Меҳриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Суюқ шишани модификациялаб оловбардош композицияларнинг олиниши, хоссалари ва технологияси», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6345
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Бозоров Ғайрат Рашидович, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суюқ шишани модификациялаб оловбардош композицияларнинг олиниши, хоссалари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суюқ шишани модификациялаш учун этиленгликол, карбамид ва формалдегид асосида модификатор синтези амалга оширилиб, турли оптимал муҳитларда 1400С да максимум 78 % унумга етиши илмий асосланган;
синтез қилинган олиго(поли)мернинг физик-кимёвий ва термик хусусиятлари замонавий текшириш усуллари асосида таҳлил қилиниб, адгезияси 30% га ошиб, термик самарадорлигида энг кам 0,26 % масса камайишига эришилгани исботланган;
суюқ шишанинг ҳарорати ортиб бориши билан қовушқоқлиги ва адгезияси ўртача 3 мартагача камайиши аниқланиб, 20 0С да фойдаланишга тавсия этилиши асосланган;
модификацияланган суюқ шишанинг термик, адгезион, қовушқоқлик хусусиятлари бўйича энг яхши кўрсаткич, паст силикат модулли суюқ шишанинг 4 % ли массасига нисбатан 6 % модификатор энг оптимал эканлиги илмий асосланган;
паст силикат модулли суюқ шишанинг 4 % ли эритмасига нисбатан 6 % модификатор консентрациядаги модификацияланган суюқ шишанинг 4 % ли эритмасининг ёғоч тузилмасига сингиш даражаси ошиши натижасида ёғоч материалининг термик барқарорлиги 10,2 бирликка ортиб, кислород индекси қиймати 21 бирликдан 31,2 қийматга қадар ошиши аниқланиб, олиго(поли)мер принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суюқ шишани модификациялаб оловбардош композицияларнинг олиниши, хоссалари ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оловбардош юқори адгезион бирикмалар технологияси «Шўртан нефт газ қазиб чиқариш» бошқармасининг 2026-2030-йиллардаги истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025-йил 24-сентябрдаги ДП24\ЖЭ-3337 (ОП24)-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилиб олинган янги таркибли бирикмалар билан ишлов берилган намуналарнинг термик барқарорлиги ишлов берилмаган намунага нисбатан 2,6 мартага ва адгезион хоссаси анъанавий усулга қараганда 2,4 мартага ошириш имконини беради;
ўтга чидамли таркиб олиш усули “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2026-2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025-йил 24-сентябрдаги ДП24\ЖЭ-3337 (ОП24)-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган янги таркибли суюқ шиша термик ҳамда юқори адгезион хоссани намоён этади ва кислород индекси 10,2 бирликка ортиб, юқори ҳароратларда елимловчи восита сифатида фойдаланиш имкониятини беради.