Рахмонова Нигина Толибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавий барқарорлик: мазмуни ва мезонлари, мустаҳкамлаш имкониятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1166
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш имкониятларини асослаб беришдан дан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг маънавий барқарорлик даражаси мавжуд сиёсий дастурлар характери, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлиги, ахлоқий муҳит, диний бағрикенглик тамойилининг амалиётга татбиқ этилганлиги, илм-фан нуфузи ҳамда зиёли мақоми, бадиий адабиёт ва санъат асарларининг оммалашгани, тарихий хотиранинг шаклланганлиги, мафкуравий плюрализмнинг қарор топганлиги каби ўзига хос прагматик мезонлар билан боғлиқ эканлиги асосланган;
жамиятнинг маънавий барқарорлигига таҳдид солувчи миллатчилик, диний мутаассиблик, ахборот хуружлари, мафкуравий тажовузлар, тарихий воқеликларни нохолис талқин қилиш, маданий деградациянинг кучайиши, инсон ҳуқуқларининг ахлоқдан айри ҳолда талқин этилиши, илм-фан ривожида нооқилона тенденсияларнинг юзага келиши билан боғлиқ омилларнинг бартараф этишга қаратилган инновацион механизмлари очиб берилган;
жамият маънавий барқарорлик даражасини баҳолашда ижтимоий бирдамлик, ҳамжиҳатлик, очиқлик, шаффофлик ва бағрикенглик каби индикаторлар шахслараро ишонч, ижтимоий масъулият ва маънавий муҳитнинг соғломлигини ифодаловчи детерминант мезонлар экани асосланган;
Ўзбекистон жамияти маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда ижтимоий руҳиятни ижтимоий ишонч, ҳамжиҳатлик ва дахлдорлик ҳисси асосида такомиллаштириш, миллий мафкурани миллий қадриятлар ва замонавий ислоҳотлар уйғунлигида ривожлантириш ҳамда маънавий ишлаб чиқариш жараёнини таълим, тарбия, маърифат ва ахборот-коммуникация муҳити таъсирчанлигини ошириш орқали оптималлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги маънавий барқарорлик негизлари ва уларни мустаҳкамлаш имкониятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жамиятнинг маънавий барқарорлик даражаси мавжуд сиёсий дастурлар характери, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлиги, ахлоқий муҳит, диний бағрикенглик тамойилининг амалиётга татбиқ этилганлиги, илм-фан нуфузи ҳамда зиёли мақоми, бадиий адабиёт ва санъат асарларининг оммалашгани, тарихий хотиранинг шаклланганлиги, мафкуравий плюрализмнинг қарор топганлиги каби ўзига хос прагматик мезонлар билан боғлиқ эканлигига оид умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-майдаги 04/11-5795-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган омилларни аниқлашга хизмат қилган;
жамиятнинг маънавий барқарорлигига таҳдид солувчи миллатчилик, диний мутаассиблик, ахборот хуружлари, мафкуравий тажовузлар, тарихий воқеликларни нохолис талқин қилиш, маданий деградациянинг кучайиши, инсон ҳуқуқларининг ахлоқдан айри ҳолда талқин этилиши, илм-фан ривожида нооқилона тенденсияларнинг юзага келиши билан боғлиқ омилларнинг бартараф этишга қаратилган инновацион механизмларга доир таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИИ ёʻналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 12-майдаги 10/270-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистондаги маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш имкониятларини аниқлашга хизмат қилган;
жамият маънавий барқарорлик даражасини баҳолашда ижтимоий бирдамлик, ҳамжиҳатлик, очиқлик, шаффофлик ва бағрикенглик каби индикаторлар шахслараро ишонч, ижтимоий масъулият ва маънавий муҳитнинг соғломлигини ифодаловчи детерминант мезонлар эканига оид мулоҳазалар ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ИИ бўлими “Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш. 2.1. Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, Қадриятларни асраш ва бойитиш. 2.2 Маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланиш, ташкилий ҳуқуқий асослари” бандлар ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 5-июндаги 02/06-55-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, ёшларнинг онгида маънавий барқарорлик тушунчасининг мазмун-моҳияти, уни белгиловчи асосий мезонлар ҳамда замонавий шароитда уни мустаҳкамлаш имкониятларини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантиришда хизмат қилган;
Ўзбекистон жамияти маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда ижтимоий руҳиятни ижтимоий ишонч, ҳамжиҳатлик ва дахлдорлик ҳисси асосида такомиллаштириш, миллий мафкурани миллий қадриятлар ва замонавий ислоҳотлар уйғунлигида ривожлантириш ҳамда маънавий ишлаб чиқариш жараёнини таълим, тарбия, маърифат ва ахборот-коммуникация муҳити таъсирчанлигини ошириш орқали оптималлаштиришга оид таклифлардан “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Ассалом, Ўзбекистон”, “Ҳаёт ва хаёл ёʻлларида”, “Ҳидоят сари” теледастурларини ссенарийларини тайёрлаш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 29-апрелдаги 05-09-576-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг илмий оммабоплигини таъминлашга ва кенг жамоатчилик орасида маънавий юксалиш жамиятни ахлоқан поклаш ва барқарорликни ички руҳият асосида мустаҳкамлашга хизмат қилган.