Махсуджонов Камронжон Махсуджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маърифий ташкилотлар тизимининг шахс маънавий маданиятини юксалтиришдаги роли”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fal1494
Илмий раҳбар: Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади маърифий ташкилотларнинг шахс маънавий маданиятига таъсири ҳамда уни юксалтиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.  
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“шахс маънавий маданияти”, “шахс маънавий қиёфаси” тушунчаларининг қадрият, ахлоқий-меъёрий позиция ва амалий фаолият бирлигида намоён бўлиши, оила, таълим, маҳалла ва маърифий ташкилотлар таъсирида шаклланиши, ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши ҳамда шахснинг маънавий эҳтиёжлари орқали такомиллашиб бориш хусусиятлари очиб берилган;
маърифий ташкилотларнинг замонавий жамиятда маънавий муҳитни барқарорлаштириш ва шахснинг ижтимоий-маданий фаоллигини ривожлантиришдаги ўрни, уларнинг ахборот-маърифий, тарбиявий-аксиологик, коммуникатив-интегратив, ижтимоийлаштирувчи ва профилактик функсиялари, шахс маънавий маданиятига тарғибот, маданий-маърифий тадбирлар, менторлик орқали таъсир кўрсатиш механизмлари ҳамда жамиятда маънавий янгиланишни жадаллаштириш, ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, фуқаролик масʼулиятини ошириш роли аниқлаштирилган;
маърифий ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатаётган замонавий муаммолар (қадриятлар тизимининг ўзгариши, оммавий маданият босими, ёшлар маънавий эҳтиёжларининг дифференциаллашуви ва ижтимоий коммуникация шаклларининг янгиланиши) ва уларнинг кўп қиррали эркин ҳаракатига тўсқинлик қилаётган чекловлар (институционал тарқоқлик, методик бирхиллик, моддий-ресурс имкониятларининг етарли эмаслиги, рақамли тарғибот салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаслиги) шахс ва маърифий ташкилотлар ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-маданий жиҳатларига деструктив таъсир этиши асослаб берилган;
маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда давлатнинг стратегик бошқарув, институционал мувофиқлаштириш, ҳуқуқий-меъёрий шароит яратиш ва ресурсларни сафарбар этиш каби роли, жамиятнинг фуқаролик фаоллигини ривожлантириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш каби роли орқали маърифий фаолият самарадорлигини оширишнинг мақсадли дастурлаш, аудитория эҳтиёжларини диагностика қилиш, интерактив ва рақамли тарғибот технологияларини жорий этиш, ижтимоий буюртма, лойиҳа асосида бошқарув механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маърифий ташкилотлар тизимининг шахс маънавий маданиятини юксалтиришдаги ролини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
“шахс маънавий маданияти”, “шахс маънавий қиёфаси” тушунчаларининг қадрият, ахлоқий-меъёрий позиция ва амалий фаолият бирлигида намоён бўлиши, оила, таълим, маҳалла ва маърифий ташкилотлар таъсирида шаклланиши, ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқадорликда ривожланиши ҳамда шахснинг маънавий эҳтиёжлари орқали такомиллашиб бориш хусусиятларига оид хулоса ва янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан 2025-йил учун режалаштирган “Замонавий тарғибот технологиялари ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”, “Ҳар бир давлат хизматчиси – маънавият тарғиботчиси” “Фаровон ҳаёт сари илк қадам”, Рақамли тарғибот йўналишида “Маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари” тарғибот дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 28-июндаги 02-787-сон маълумотномаси). Натижада, маърифий ташкилотлар фаолиятида замонавий тарғибот технологияларини қўллаш, маънавий-маърифий ишларнинг аудиторияга таъсирчанлигини ошириш, давлат хизматчиларининг маънавият тарғиботчиси сифатидаги ижтимоий масʼулиятини кучайтириш ҳамда рақамли тарғибот воситалари орқали маърифий жараёнларнинг қамрови ва самарадорлигини кенгайтиришга хизмат қилган;
маърифий ташкилотларнинг замонавий жамиятда маънавий муҳитни барқарорлаштириш ва шахснинг ижтимоий-маданий фаоллигини ривожлантиришдаги ўрни, уларнинг ахборот-маърифий, тарбиявий-аксиологик, коммуникатив-интегратив, ижтимоийлаштирувчи ва профилактик функсиялари, шахс маънавий маданиятига тарғибот, маданий-маърифий тадбирлар, менторлик орқали таъсир кўрсатиш механизмлари ҳамда жамиятда маънавий янгиланишни жадаллаштириш, ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, фуқаролик масʼулиятини ошириш ролига доир таклиф ва тавсияларидан, фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг олий таълим муассасалари, вазирлик, идоралар ва маҳаллардаги ёшлар етакчилари учун ташкил этилган ўқув семинарларда маъруза ва тарқатма материалларни шакллантиришда ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танлов ва лойиҳаларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 28-июндаги 4-16-21-3588-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар билан ишлаш тизимида маърифий фаолиятнинг мазмуни шахс маънавий маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликни кучайтириш, ёшлар етакчиларининг тарбиявий, коммуникатив ва ташаббускорликка йўналтирилган амалий фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маърифий ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатаётган замонавий муаммолар (қадриятлар тизимининг ўзгариши, оммавий маданият босими, ёшлар маънавий эҳтиёжларининг дифференциаллашуви ва ижтимоий коммуникация шаклларининг янгиланиши) ва уларнинг кўп қиррали эркин ҳаракатига тўсқинлик қилаётган чекловлар (институционал тарқоқлик, методик бирхиллик, моддий-ресурс имкониятларининг етарли эмаслиги, рақамли тарғибот салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаслиги) шахс ва маърифий ташкилотлар ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-маданий жиҳатларига деструктив таъсир этишига оид хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-4821091548-сон “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий маданий ва аксиологик асослари” (2022-2024 йй) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 14-августдаги 04-11/11051-сон маълумотномаси). Натижада, маърифий ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва жамият маънавий қиёфасини юксалтиришга доир инновасион таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда давлатнинг стратегик бошқарув, институционал мувофиқлаштириш, ҳуқуқий-меъёрий шароит яратиш ва ресурсларни сафарбар этиш каби роли, жамиятнинг фуқаролик фаоллигини ривожлантириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш каби роли орқали маърифий фаолият самарадорлигини оширишнинг мақсадли дастурлаш, аудитория эҳтиёжларини диагностика қилиш, интерактив ва рақамли тарғибот технологияларини жорий этиш, ижтимоий буюртма, лойиҳа асосида бошқарув механизмларига доир таклиф ва тавсияларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-май куни эфирга узатилган “Файзли кун” номли телекўрсатуви дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-июндаги 17-05/101-сон маълумотномаси). Натижада, оммавий ахборот воситалари орқали маърифий таъсир кўрсатишнинг коммуникатив имкониятлари кенгайиб, шахс маънавий маданиятини юксалтириш, жамиятда маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, фуқароларда шахс маънавий маданиятини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish