Умурзакова Дилором Абдумуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонаси остеохондрози билан касалланган беморларнинг хавф омилларини гигиеник баҳолаш ва профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib3933.
Илмий раҳбар: Маматкулов Бахрамжон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ли Марина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий-гигиеник хавф омилларини комплекс ўрганиш асосида УПО профилактикасини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор умуртқа поғонаси остеохондрозининг ривожланишида ижтимоий-гигиеник, хулқий ва касбий хавф омилларининг аҳамияти «ҳодиса–назорат» усули асосида комплекс баҳоланиб, яшаш шароитлари ўхшаш бўлган аҳоли гуруҳларида касалликнинг госпитализацияни талаб этувчи шакллари шаклланишида тиббий-ижтимоий омиллар таъсирининг ҳудудий хусусиятлари аниқланган;
меҳнат фаолиятининг хусусияти ва оғирлиги, ирсий мойиллик, мажбурий иш ҳолатида меҳнат қилиш ва оғир юкларни кўтариш, иш жойида ҳамда кундалик ҳаётда стресс таъсирларига дуч келиш каби энг юқори прогностик аҳамиятга эга хавф омиллари асосида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шароитида аҳолини умуртқа поғонаси остеохрози ривожланиш хавфи даражаси бўйича табақалаш имконини берувчи прогностик жадвал ишлаб чиқилган;
беморларда умуртқа поғонаси остеохондрозининг рецидивлари частотаси ва депрессив бузилишларнинг оғирлик даражаси ўртасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги (r=0,71; p<0,001) ҳамда профилактик чора-тадбирлари тизимига психологик коррекция тадбирларини киритиш зарурати исботланган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдам босқичида таркибига гигиеник кўникмаларини шакллантириш, даволашга содиқликни ошириш ҳамда касалликнинг рецидивлари частотасини камайтиришга йўналтирилган «Умуртқа поғонасини соғломлаштириш мактаби» таълим модули киритилган умуртқа поғонаси остеохондрози билан оғриган беморларни клиник-диспансер кузатувининг комплекс модели асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умуртқа поғонаси остеозондрозининг профилактикасини такомиллаштиришда госпитализация қилинган беморлар касалланишини ва хавф омилларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор умуртқа поғонаси остеохондрозининг ривожланишида ижтимоий-гигиеник, хулқий ва касбий хавф омилларининг аҳамияти «ҳодиса–назорат» усули асосида комплекс баҳоланиб, яшаш шароитлари ўхшаш бўлган аҳоли гуруҳларида касалликнинг госпитализацияни талаб этувчи шакллари шаклланишида тиббий-ижтимоий омиллар таъсирининг ҳудудий хусусиятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/413-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари ва уларни интеграл баҳолаш алгоритми» ва 11-24/414-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози профилактикасига тизимли ёндашув усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси бўйича 29.03.2025 йилдаги 45-и/ч-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.04.2025 йилдаги 378-14-197-ТВ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: остеохондроз диагностикаси ва даволашда ягона ёндашувларни жорий этиш, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олиш, профилактика ишларини кучайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш орқали асоратлар ва рецидивлар камайишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ресурслардан оқилона фойдаланиш, такрорий госпитализацияларни қисқартириш ва профилактика тадбирларини стандартлаштириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: меҳнат фаолиятининг хусусияти ва оғирлиги, ирсий мойиллик, мажбурий иш ҳолатида меҳнат қилиш ва оғир юкларни кўтариш, иш жойида ҳамда кундалик ҳаётда стресс таъсирларига дуч келиш каби энг юқори прогностик аҳамиятга эга хавф омиллари асосида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шароитида аҳолини умуртқа поғонаси остеохрози ривожланиш хавфи даражаси бўйича табақалаш имконини берувчи прогностик жадвал ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/413-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари ва уларни интеграл баҳолаш алгоритми» ва 11-24/414-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози профилактикасига тизимли ёндашув усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси бўйича 29.03.2025 йилдаги 45-и/ч-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.04.2025 йилдаги 378-14-197-ТВ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: остеохондроз хавф омилларини (ёш, жинс, оғир жисмоний юклама, иш вақтидаги мажбурий ҳолат, стресс, зарарли одатлар) тизимлаштириш ва тасдиқлаш ПМСП даражасида уларни баҳолаш бўйича ягона ёндашувни таъминлади. Бу хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, касалланиш ва хуружларни камайтиришга хизмат қилади. Натижада, меҳнатга лаёқатли аҳоли соғлиги мустаҳкамланиб, ижтимоий танглик пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: даволашдан профилактикага маблағлар қайта тақсимланиши орқали даволаш қиймати 3,5–5 млн сўмлик 100 та госпитализациянинг олди олиниши натижасида йилига 350–500 млн сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: беморларда умуртқа поғонаси остеохондрозининг рецидивлари частотаси ва депрессив бузилишларнинг оғирлик даражаси ўртасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги (r=0,71; p<0,001) ҳамда профилактик чора-тадбирлари тизимига психологик коррекция тадбирларини киритиш зарурати исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/413-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари ва уларни интеграл баҳолаш алгоритми» ва 11-24/414-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози профилактикасига тизимли ёндашув усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси бўйича 29.03.2025 йилдаги 45-и/ч-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.04.2025 йилдаги 378-14-197-ТВ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф омилларини эрта аниқлаш ва уларни хавф даражасига кўра стратификация қилиш остеохондрозга мойил контингентларни ўз вақтида қамраб олиш, аниқ йўналтирилган профилактика тадбирларини ўтказиш, касаллик рецидивлари ва ривожланиш частотасини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, аҳолининг меҳнатга лаёқатлигини сақлаш, шунингдек, сурункали касалликларнинг олдини олишда биринчи тиббий бўғиннинг ролини кучайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган профилактика ёндашуви билан бирга қўлланилган прогностик жадвал остеохондроз билан касалланган беморларнинг госпитализация частотасини йил давомида камида 15–20% га камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади; 
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдам босқичида таркибига гигиеник кўникмаларини шакллантириш, даволашга содиқликни ошириш ҳамда касалликнинг рецидивлари частотасини камайтиришга йўналтирилган «Умуртқа поғонасини соғломлаштириш мактаби» таълим модули киритилган умуртқа поғонаси остеохондрози билан оғриган беморларни клиник-диспансер кузатувининг комплекс модели асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 22 ноябрда 11-24/413-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари ва уларни интеграл баҳолаш алгоритми» ва 11-24/414-t-сон билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси остеохондрози профилактикасига тизимли ёндашув усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти Юсуф Отабеков номли клиникаси бўйича 29.03.2025 йилдаги 45-и/ч-сон ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 02.04.2025 йилдаги 378-14-197-ТВ/2025-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такрорий госпитализацияларни камайтириш, тиббий ёрдамнинг очиқлиги ва узлуксизлигини ошириш, стационар бўлимлар юкламасини камайтириш, беморларнинг қониқиши ва соғлиқни сақлаш тизимига ишончини оширишда намоён бўлади. Шу билан бирга, беморлар ҳаёт сифати ва диспансер кузатуви самарадорлиги яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: меҳнат қобилияти йўқотилиши ва ногиронликнинг олдини олиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва беморларнинг тиббий хизматлар бўйлаб ҳаракатланиш йўналишларини оптималлаштириш ҳисобига асоратли ҳолатларни даволаш харажатлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish