Хусинова Шоира Акбаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларни даволанишга мойилликларини солиштирма тахлил қилиш ва уни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tib1035.
Илмий маслаҳатчилар: Гадаев Абдиғаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Досибаева Гульжан Нурбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Искандарова Шахноза Тулкуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шароитида кенг тарқалган сурункали касалликларга чалинган беморларнинг даволанишга мойилликларини солиштирма тахлил қилиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти қишлоқ, туман ва Самарқанд шахрида беморларнинг даволанишга мойилликлари ва шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини комплекс тахлил қилиш асосида гипертония касаллигини даволашда дорилар қишлоқ ва туман шифокорлари томонидан асосан монотерапия (45%) кўринишида, аксинча шахар шароитида 72% ҳолатларда комбинирланган кўринишда тавсия этилиши, юрак ишемик касаллигида ангеотензин айлантирувчи фермаент ингибитори қишлоқда 13.7%, туман ва шахарда мос равишда 20% ҳамда 28.1% беморларга тавсия қилиниши, сурункали юрак етишмовчилигини даволашда умум қабул қилинган тўрт таркибли стандартларга амал қилинмаслиги аниқланган;
Самарқанд вилояти бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини комплекс ўрганиш натижасида бронхиал астма касаллигини даволашда барча худудларда шифокорлар томонидан селектив β2-агонистлар (98.7%) ва ингаляцион глюкокортикоидлар (53.5%) қолган гуруҳ дориларига нисбатан ишончли (p<0.01) кўп қўлланилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қишлоқ, туман ва шахарда унинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб селектив в2 агонистлар энг кўп (61.2%), ингаляцион глюкортикостероидлар (47.7%) ва ингаляцияли М холинолитиклар (43.2%) қолган гуруҳларга нисбатан кўпроқ тавсия қилиниши аниқланган;
илк бор Самарқанд вилояти мисолида кенг тарқалган юрак қон-томир ва нафас аъзолари хасталикларига чалинган беморларни бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини ошириш мақсадида dorivaqti.uz платформаси яратилган ва асосланган рақамли автоматлаштирилган стратификация қилиш ягона клиник-ташкилий моделнинг самарали механизм сифатида хизмат қилиши асосланган;
илк бор Самарқанд вилояти мисолида кенг тарқалган юрак қон-томир ва нафас аъзолари хасталикларига чалинган беморларнинг даволанишга мойилликларини такомиллаштириш электрон дастур амалиётга жорий қилинишидан олдин мос равишда ўртача 6.2±0.25, 5.7±0.3 ҳамда 6.6±0.3 балл, кейин мос равишда 8.1±0.3 (p<0.001), 8.5±0.34 (p<0.001) ва 7.8±0.2 (p<0.05) баллга тенг бўлиши ва худудий фарклар аниқланиши исботланган;
илк бор ишлаб чиқилган электрон платформа (https:// dorivaqti.uz) кенг тарқалган сурункали хасталикларига чалинган беморларни клиник-ташкилий жиҳатларини оптималлаштириш, бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини ошириш, шунингдек беморларни мақсадли индивидуал мониторинг қилиш имконини бериб, ўтказилган чора тадбирлар мақсадли профилактик-терапевтик коррекцияга бўлган мойилликнинг юқори самарадорлигини исботланган (р<0,05).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларни даволанишга мойилликларини солиштирма тахлил қилиш ва уни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида) ҳамда беморларни даволанишга мойилликларини ошириш мақсадида dorivaqti.uz платформаси яратиш ва уни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Самарқанд вилояти қишлоқ, туман ва Самарқанд шахрида беморларнинг даволанишга мойилликлари ва шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини комплекс тахлил қилиш асосида гипертония касаллигини даволашда дорилар қишлоқ ва туман шифокорлари томонидан асосан монотерапия (45%) кўринишида, аксинча шахар шароитида 72% ҳолатларда комбинирланган кўринишда тавсия этилиши, юрак ишемик касаллигида ААФИ қишлоқда 13.7%, туман ва шахарда мос равишда 20% ҳамда 28.1% беморларга тавсия қилиниши, сурункали юрак етишмовчилигини даволашда умум қабул қилинган тўрт таркибли стандартларга амал қилинмаслиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаш 30 декабр 2025 йил 5-сон маълумотномаси билан тасдиқланган: “Самарқанд вилоятида кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларнинг даволанишга мойилликлари ва уни такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 31.01.2026 йил 676-7-107-ТВ/2026-сон ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2026 йил 82-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 5\22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: беморларнинг даволанишга мойиллиги ошади; шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилиши яхшиланади; касаллик асоратлари ва қайта мурожаатлар камаяди; аҳолининг тиббий хизмат сифати ва ундан қониқиш даражаси ортади; ҳудудлар кесимида мавжуд муаммоларни аниқлаб, манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилади; қишлоқ, туман ва шаҳар аҳолиси ўртасида тиббий ёрдам кўрсатишдаги тафовутларни қисқартиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: касаллик оғирлашиши, асоратлар ва госпитализациялар сони камайиши ҳисобига харажатлар қисқаради; самарасиз даволаш ва ортиқча дори сарфи олди олинади; бирламчи тиббий ёрдам босқичида самарали назорат туфайли стационар даволашга эҳтиёж камаяди; меҳнатга лаёқатсизлик кунлари қисқариши, аҳолининг иш қобилияти сакланади; соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш таъминланади.
иккинчи илмий янгилик: Самарқанд вилояти бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини комплекс ўрганиш натижасида бронхиал астма касаллигини даволашда барча худудларда шифокорлар томонидан селектив β2-агонистлар (98.7%) ва ингаляцион глюкокортикоидлар (53.5%) қолган гуруҳ дориларига нисбатан ишончли (p<0.01) кўп қўлланилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қишлоқ, туман ва шахарда унинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб селектив в2 агонистлар энг кўп (61.2%), ингаляцион глюкортикостероидлар (47.7%) ва ингаляцияли М холинолитиклар (43.2%) қолган гуруҳларга нисбатан кўпроқ тавсия қилиниши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаш 30 декабр 2025 йил 5-сон маълумотномаси билан тасдиқланган: “Самарқанд вилоятида кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларнинг даволанишга мойилликлари ва уни такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 31.01.2026 йил 676-7-107-ТВ/2026-сон ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2026 йил 89-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 5\22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, ҳудудий тафовутларни камайтириш ва беморларнинг даволанишга мойиллигини оширишда намоён бўлди. Иқтисодий самарадорлиги асоратлар, қайта госпитализация ва ортиқча даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд вилояти мисолида кенг тарқалган юрак қон-томир ва нафас аъзолари хасталикларига чалинган беморларни бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини ошириш мақсадида dorivaqti.uz платформаси яратилган ва асосланган рақамли автоматлаштирилган стратификация қилиш ягона клиник-ташкилий моделнинг самарали механизм сифатида хизмат қилиши асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаш 30 декабр 2025 йил 5-сон маълумотномаси билан тасдиқланган: “Самарқанд вилоятида кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларнинг даволанишга мойилликлари ва уни такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 31.01.2026 йил 676-7-107-ТВ/2026-сон ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2026 йил 89-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 5\22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини ошириш мақсадида яратилган dorivaqti.uz платформасини қўллаш орқали беморларнинг тиббий саводхонлиги оширилди. Иқтисодий самарадорлиги dorivaqti.uz платформасини қўллаш орқали асоратларни олдини олиш соғлиқни сақлаш тизимига юкни камайтириш: касалхонага ётқизиш сонини ва шошилинч тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд вилояти мисолида кенг тарқалган юрак қон-томир ва нафас аъзолари хасталикларига чалинган беморларнинг даволанишга мойилликларини такомиллаштириш электрон дастур амалиётга жорий қилинишидан олдин мос равишда ўртача 6.2±0.25, 5.7±0.3 ҳамда 6.6±0.3 балл, кейин мос равишда 8.1±0.3 (p<0.001), 8.5±0.34 (p<0.001) ва 7.8±0.2 (p<0.05) баллга тенг бўлиши ва худудий фарклар аниқланиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаш 30 декабр 2025 йил 5-сон маълумотномаси билан тасдиқланган: “Самарқанд вилоятида кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларнинг даволанишга мойилликлари ва уни такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 31.01.2026 йил 676-7-107-ТВ/2026-сон ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2026 йил 82-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 5\22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: аҳоли ўртасида профилактик тушунтириш ишларининг кучайтирилиши зарарли одатларни камайтириш, беморларнинг даволашга мойиллигини ошириш, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини қисқартиришга хизмат қилади, бу эса оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жамият саломатлигини мустаҳкамлашга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик: беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартиришини ҳисоблаш орқали ушбу усул самараси аниқланди ва ҳар бир беморга ҳисобланганда бюджет маблағларини 1 119 100 сум тежашга имкон яратилди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор ишлаб чиқилган электрон платформа (https:// dorivaqti.uz) кенг тарқалган сурункали хасталикларига чалинган беморларни клиник-ташкилий жиҳатларини оптималлаштириш, бирламчи тизим шифокорларнинг стандарт тавсияларга амал қилишларини ошириш, шунингдек беморларни мақсадли индивидуал мониторинг қилиш имконини бериб, ўтказилган чора тадбирлар мақсадли профилактик-терапевтик коррекцияга бўлган мойилликнинг юқори самарадорлигини исботланган (р<0,05) ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаш 30 декабр 2025 йил 5-сон маълумотномаси билан тасдиқланган: “Самарқанд вилоятида кенг тарқалган сурункали касалликларда беморларнинг даволанишга мойилликлари ва уни такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 31.01.2026 йил 676-7-107-ТВ/2026-сон ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.02.2026 йил 82-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 5\22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадолик: касалликларнинг оғир даражаларини, ўлим ва ногиронликни камайтириб беморларнинг ўртача умр давомийлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик: беморларнинг даволашга мойиллигини ошириш касаллик асоратлари, касалхонага ётишлар ва қўшимча даволаш харажатларини камайтиради, натижада соғлиқни сақлаш тизими харажатлари қисқаради, беморларнинг меҳнат қобилияти ва иш унумдорлиги сақланиб қолади.