Абдуллаев Фарход Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped700.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти
Илмий раҳбар: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна, педагогика фанлари доктори (Dsc); Ибраймов Асқар Есбосинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларини бошқаришда ахборот хизмати тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизими мақсадли йўналтирилган индикаторларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизими учун шахсга йўналтирилганлик, ижодий ёндашув, илмий-методик кўрсатмаларни интенсив қўллаш асосида информацион дастурий воситалар ишлаб чиқилган;
таълим муассасаси бошқарувида ахборот хизмати тизими таълим сифатини оширишга мўлжалланган режалаштириш, ташкил қилиш, башоратлаш, назорат-административ методлари воситасида такомиллаштирилган;
таълим муассасаси бошқаруви хусусиятларини баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, қўшимча таълим олиш имкониятлари ресурси, таълим муҳити ресурси индикаторлари асосида ахборот хизмати тизими модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизими мақсадли йўналтирилган индикаторларга устуворлик бериш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилувчи таклифлардан ПЗ-2014-0905173317 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” мавзусидаги амалий грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Натижада, таълим субъектлари фаолиятини ахборот айирбошлаш контекстида замонавий янги ёндашувлар асосида бошқаришни такомиллаштириш, таҳсил олувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини автоматлаштирилган мониторингини олиб бориш, ўзлаштириш натижаларини баҳолаш, таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизимини баҳолаш имконияти вужудга келган;
таълим муассасасини бошқаришда ахборот хизмати тизими учун шахсга йўналтирилганлик, ижодий ёндашув, илмий-методик кўрсатмаларни интенсив қўллаш асосида ишлаб чиқилган информацион дастурий воситалардан ПЗ-2014-0905173317 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган дастурий восита орқали таҳсил олувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари on-line мониторингини, таълим субъектлари томонидан дидактик моделларни лойиҳалаш, улардан таълим жараёнида фойдаланиш, дегитал ва кинестетик ҳамкорликни жорий этишга кенг имконият яратилган;
таълим муассасаси бошқарувида ахборот хизмати тизими таълим сифатини оширишга мўлжалланган режалаштириш, ташкил қилиш, башоратлаш, назорат-административ методлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ПЗ-2014-0906164153 рақамли «Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқитувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Бу эса, олий таълим муассасалари бошқарувида илмий-педагогик, ўқув-методик адабиётларни ахборот хизмати контекстида такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим муассасаси бошқаруви хусусиятларини баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, қўшимча таълим олиш имкониятлари ресурси, таълим муҳити ресурси индикаторлари асосида ахборот хизмати тизимининг такомиллаштирилган моделидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ПЗ-2014-0906164153 рақамли «Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқитувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3919-сон маълумотномаси). Бу эса, қўшимча таълим олиш, семинар, тренинг, ўқув машғулотларини интерактив ҳамкорлик асосида ташкил қилиш, илғор педагогик тажриба алмашиш, таълим сифати самарадорлигини оширишга хизмат қилган.