Мирзаева Юлдуз Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил дисплазиясини даволаш усулини такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4804.
Илмий рахбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилчехра Юсуфхановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика перинатал маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон папиллома вируси фонида бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил даражали дисплазияси мавжуд бўлган репродуктив ёшдаги аёлларни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бачадон бўйни шиллиқ қаватининг енгил даражали интраэпителиал неоплазияси мавжуд ва ИПВ-позитив беморларда иммун тизими Th2 иммун жавоб механизмини фаоллаштириши, вирусга қарши ва ўсмага қарши ҳимоя механизмларини ишга тушириши аниқланган;
қон зардобида цитокинлар даражасини ўрганиш натижалари бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли эпителийси енгил дисплазияси мавжуд беморларда папилломавирус инфекциясининг элиминацияси ва персистенциясини баҳолашда ишончли кўрсаткич бўлиб хизмат қилиши исботланган;
бачадон бўйни шиллиқ қавати кўп қаватли ясси эпителийсининг енгил дисплазияси бўлган беморларда ИПВ элиминацияси α- ва γ-интерферонлар, шунингдек яллиғланишга қарши цитокинлар даражаларининг ишончли пасайиши билан кузатилиши аниқланган.
куркума сақловчи вагинал суппозиторийларнинг иммуномодулятор хусусиятга эга эканлиги, цитокин статусини нормаллаштириши, инсон папиллома вируси элиминациясига ёрдам бериши, LSIL/CIN I частотасини камайтириши ҳамда кольпоскопик манзарани яхшилаши илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси паст даражали интраэпителиал неоплазияси ва инсон папиллома вируси мавжуд беморларда клиник, вирусологик ва иммунологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш, шунингдек куркума сақловчи вагинал суппозиторийларни қўллаш самарадорлигини ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор бачадон бўйни шиллиқ қаватининг енгил даражали интраэпителиал неоплазияси мавжуд ва ИПВ-позитив беморларда иммун тизими Th2 иммун жавоб механизмини фаоллаштириши, вирусга қарши ва ўсмага қарши ҳимоя механизмларини ишга тушириши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 28 ноябр 2024 йил 13 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил даражали интраэпителиал неоплазияси ва инсон папиллома вируси мавжуд бўлган беморларни олиб боришга янги ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 16.02.2024 йилдаги 24-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига ва 23.02.2025 йилдаги 27-сон буйруқ билан Андижон филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: инсон папиллома вируси элиминациясига, шунингдек бачадон бўйни енгил дисплазиясининг ўртача даражага ўтиш частотасини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: енгил даражали цервикал интраэпителиал неоплазияни эрта аниқлаш ва олдини олиш ҳар бир бемор учун 680000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 61 нафар аёл учун жами 41480000 сўмни ташкил этди. Хулоса: юқори онкоген турдаги ИПВ аниқланиш частотаси енгил даражали цервикал интраэпителиал неоплазия шаклланишининг асосий омили эканлиги аниқланди, бу клиник ва иқтисодий самарадорликни исботлади, акушер-гинекологлар учун муҳим амалий йўналишни белгилаб берди ҳамда ИПВ билан боғлиқ енгил дисплазияси мавжуд беморларни олиб бориш харажатларини камайтиришга хизмат қилди.
иккинчи илмий янгилик: қон зардобида цитокинлар даражасини ўрганиш натижалари бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли эпителийси енгил дисплазияси мавжуд беморларда папилломавирус инфекциясининг элиминацияси ва персистенциясини баҳолашда ишончли кўрсаткич бўлиб хизмат қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 28 ноябр 2024 йил 13 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил даражали интраэпителиал неоплазияси ва инсон папиллома вируси мавжуд бўлган беморларни олиб боришга янги ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 16.02.2024 йилдаги 24-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига ва 23.02.2025 йилдаги 27-сон буйруқ билан Андижон филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник-лаборатор ва иммунологик кўрсаткичларнинг ИПВ билан боғлиқлигини оптималлаштириш, ортиқча лаборатор текширувлар сонини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-лаборатор ва иммунологик кўрсаткичлар билан ИПВ ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ҳар бир бемор учун 1500000 сўм маблағни тежаш имконини берди, 61 нафар аёл учун жами 91500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: клиник-лаборатор ва иммунологик таҳлил индивидуал ёндашув имконини беради, бачадон бўйни биопсияси ва деструктив даволаш усуллари сонини камайтиради, маблағларни тежаш ва соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: бачадон бўйни шиллиқ қавати кўп қаватли ясси эпителийсининг енгил дисплазияси бўлган беморларда ИПВ элиминацияси α- ва γ-интерферонлар, шунингдек яллиғланишга қарши цитокинлар даражаларининг ишончли пасайиши билан кузатилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 28 ноябр 2024 йил 13 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил даражали интраэпителиал неоплазияси ва инсон папиллома вируси мавжуд бўлган беморларни олиб боришга янги ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 16.02.2024 йилдаги 24-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига ва 23.02.2025 йилдаги 27-сон буйруқ билан Андижон филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммун статусни тартибга солувчи провоспалител цитокинларни таҳлил қилиш орқали касаллик хавфини прогноз қилиш ва индивидуал мониторинг имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: провоспалител цитокинлар тадқиқоти натижалари асосида қўшимча таҳлиллар ўтказиш зарурати чекланди, бу ҳар бир бемор учун ўртача 1500000 сўм маблағни тежаш имконини берди, жами 91500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: иммун статусни тартибга солувчи провоспалител цитокинларни таҳлил қилиш индивидуал ёндашув имконини беради ва ИПВ-позитив беморларда цервикал интраэпителиал дисплазия прогрессиясини олдини олишга хизмат қилади;
тўртинчи илмий янгилик: куркума сақловчи вагинал суппозиторийларнинг иммуномодулятор хусусиятга эга эканлиги, цитокин статусини нормаллаштириши, инсон папиллома вируси элиминациясига ёрдам бериши, LSIL/CIN I частотасини камайтириши ҳамда кольпоскопик манзарани яхшилаши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 28 ноябр 2024 йил 13 сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни шиллиқ қаватининг кўп қаватли ясси эпителийси енгил даражали интраэпителиал неоплазияси ва инсон папиллома вируси мавжуд бўлган беморларни олиб боришга янги ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 16.02.2024 йилдаги 24-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига ва 23.02.2025 йилдаги 27-сон буйруқ билан Андижон филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник кузатув ва даволашни оптималлаштириш бачадон бўйни енгил дисплазияси мавжуд беморлар сонини камайтириш ва папилломавирус инфекциясини элиминация қилишга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: куркума сақловчи суппозиторийларни қўллаш инсон папиллома вируси элиминациясига, LSIL/CIN I билан беморлар сонини камайтиришга, кольпоскопик манзарани яхшилашга, бачадон бўйни биопсиясига муҳтож беморлар сонини камайтиришга олиб келди, бу ҳар бир бемор учун 3950000 сўм маблағни тежаш имконини берди, жами 240950000 сўмни ташкил этди.
Хулоса: енгил даражали цервикал интраэпителиал неоплазия ва инсон папиллома вируси билан боғлиқ ҳолатларни куркума сақловчи суппозиторийлар ёрдамида эрта даволаш клиник натижаларни яхшилайди ва соғлиқни сақлаш ресурсларини тежаш имконини беради.