Сауганова Гаукҳар Рамзеевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Юқори энергия самарадорлигига эга бўлган иссиқлик ҳимоялоқчи композицион қурилиш материалларини олиш учун чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: т.ф.д., проф. Сарсенбаев Бакитжан Кудайбергенович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М.
Расмий оппонентлар: Бердиев Облоқул Бобоқулович – техника фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Икромжон Иминжонович – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чиқиндилар асосида юқори энергия самарадорлигига эга иссиқлик изоляцион композит қурилиш материалларини олиш технологиясини яратиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- иссиқликдан ҳимояловчи композитнинг иссиқлик-физик ва физик механик хоссаларига қайта ишланган чиқиндининг тури, таркиби ва майдалилик даражаси таъсири қонуниятлари аниқланган;
- юқори эксплуатацион хоссаларга эга бўлган композит иссиқлик изоляцияси материалларини яратиш учун саноат чиқиндиларини қайта ишловчи комплекс технология ишлаб чиқилган;
- узоққа чидамлилиги ва мустахкамлик хоссаларини оширувчи ҳамда иссиқ ўтказувчанлик коеффиценини пасайтирувчи иккиламчи хом ашёлар асосидаги композит материаллар таркиби илмий асосланган;
- энергия самарадорликни оширувчи ва ишлаб чиқаришда материал сарфини камайтириш учун чиқиндиларни тайёрлаш, уларни модификация қилиш ва композитни шакллантиришнинг технологик параметрлари таклиф қилинган;
- чиқинди полигонлари ҳажмини ва атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга, бинодан фойдаланиш даврида энергия сарфини камайтиришга ёрдам берадиган чиқиндиларни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда функсионал компонент сифатида самарали ишлатишнинг мақсадга мувофиқлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Майда туйилган цемент ишлаб чиқариш хом ашё сифатида Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) “Сарибас” конидан олинган охактош чиқиндилари қўлланилган (ТОО “НЕ Инноватион Технологй” 2025 йил 15 октябрдаги 1-сонли маълумотнома). Натижада майда маиший чиқиндилардан сунъий тупроқ ишлаб чиқариш технологиясини модернизация қилиш орқали иккиламчи ресурсларни 27 % га кўпроқ қайта тиклаш имконини берган