Расулова Нафиса Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус ва суяк кўмигидаги цитоморфологик ўзгаришлар ва уларнинг биокоррекцияси (Бухоро вилояти)” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tib5775.
Илмий раҳбар: Темирова Назокат Рустамовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус ва суяк кўмигидаги морфологик, цитоморфометрик, иммуногистокимёвий ўзгаришларни аниқлаш ва оқ каррак экстракти билан биокоррекция самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор тажрибавий кимётерапиядан кейинги даврда тимус паренхимасида кортикал қаватниниг сийраклашиши, тимоцитлар сонининг камайиши, айрим ҳужайраларда пикноз ва кариорексис белгилари, стромал компонентнинг нисбатан кучайиши ҳамда медулляр соҳанинг кенгайиши ҳамда Гассаль таначаларининг структурасида дистрофик ўзгаришлар ва лимфоид тўқимада дезорганизация белгилари аниқланган;
илк бор кимётерапия таъсири натижасида суяк кўмигида миелоид, эритроид ва лимфоид қаторлар ҳужайра таркибининг номутаносиблиги, мегакариоситлар сони ва фаоллигининг ўзгариши ҳамда М/Э индекснинг бузилиши орқали гемопоезнинг супрессив ва диспластик ўзгаришлари морфометрик жиҳатдан исботланган;
илк бор оқ каррак экстракти қўлланилганда тимусда кортикал ва медулляр зоналар структурасининг қисман тикланиши, капсула ва трабекулалар қалинлигининг меъёрлашуви, тимотситлар зичлигининг ортиши ҳамда суяк кўмигида миелоид ва эритроид қаторлар мувозанатининг тикланиши ва М/Э индекснинг физиологик кўрсаткичларга яқинлашуви қайд этилган;
илк бор кимётерапия таъсиридан сўнг тимус тўқимасида CД-4 ва CД-138 маркерлари экспрессиясининг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланиб, ювенил ёшда CД-4 поизитив ҳужайралар сонининг нисбатан юқори эканлиги, CД-138 экспрессияси даражасининг пастлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
“Тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус ва суяк кўмигидаги цитоморфологик ўзгаришлар, уларнинг биокоррексияси” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий кимётерапиядан кейинги даврда тимус паренхимасида кортикал қаватниниг сийраклашиши, тимоцитлар сонининг камайиши, айрим ҳужайраларда пикноз ва кариорексис белгилари, стромал компонентнинг нисбатан кучайиши ҳамда медулляр соҳанинг кенгайиши ҳамда Гассаль таначаларининг структурасида дистрофик ўзгаришлар ва лимфоид тўқимада дезорганизация белгилари аниқланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 5 майда 25-м/126-сон билан тасдиқланган «Тажрибавий кимётерапия таъсирида айрисимон бездаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Бухоро филиалида (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйрук) ҳамда Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кегашининг 2026 йил 5 мартдаги 04\05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус эпителий ҳужайралари ва тўқималардаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг юз берадиган ўзгаришлар ва айрисимон без ҳужайраларининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Тимусдаги патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш оғир асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилди ҳамда бюджет маблағларини тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор кимётерапия таъсири натижасида суяк кўмигида миелоид, эритроид ва лимфоид қаторлар ҳужайра таркибининг номутаносиблиги, мегакариоситлар сони ва фаоллигининг ўзгариши ҳамда М/Э индекснинг бузилиши орқали гемопоезнинг супрессив ва диспластик ўзгаришлари морфометрик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 5 майда 25-м/126-сон билан тасдиқланган «Тажрибавий кимётерапия таъсирида айрисимон бездаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Бухоро филиалида (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйрук) ҳамда Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кегашининг 2026 йил 5 мартдаги 04\05-сон хулосаси)Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус эпителий ҳужайралари ва тўқималардаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг юз берадиган ўзгаришлар ва тимус ҳужайраларининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Суяк кўмигидаги гемопоетик бузилишларни ўз вақтида баҳолаш профилактик ва терапевтик чораларни такомиллаштириб, даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам берди.
учинчи илмий янгилик: илк бор оқ каррак экстракти қўлланилганда тимусда кортикал ва медулляр зоналар структурасининг қисман тикланиши, капсула ва трабекулалар қалинлигининг меъёрлашуви, тимотситлар зичлигининг ортиши ҳамда суяк кўмигида миелоид ва эритроид қаторлар мувозанатининг тикланиши ва М/Э индекснинг физиологик кўрсаткичларга яқинлашуви қайд этилганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 5 майда 25-м/126-сон билан тасдиқланган «Тажрибавий кимётерапия таъсирида айрисимон бездаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Бухоро филиалида (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйрук) ҳамда Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кегашининг 2026 йил 5 мартдаги 04\05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг айрисимон без эпителий ҳужайралари ва тўқималардаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг юз берадиган ўзгаришлар ва айрисимон без ҳужайраларининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Оқ каррак экстрактининг тикловчи таъсири патологик асоратларни камайтириш ва беморларни реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий тежамкорликка эришишни таъминлади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор кимётерапия таъсиридан сўнг тимус тўқимасида CД-4 ва CД-138 маркерлари экспрессиясининг ёшга боғлиқ хусусиятлари аниқланиб, ювенил ёшда CД-4 поизитив ҳужайралар сонининг нисбатан юқори эканлиги, CД-138 экспрессияси даражасининг пастлиги кўрсатилганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 5 майда 25-м/126-сон билан тасдиқланган «Тажрибавий кимётерапия таъсирида айрисимон бездаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Бухоро филиалида (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйрук) ҳамда Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кегашининг 2026 йил 5 мартдаги 04\05-сон хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг тимус эпителий ҳужайралари ва тўқималардаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тажрибавий кимётерапиядан сўнг юз берадиган ўзгаришлар ва тимус ҳужайраларининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 980000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Иммуногистокимёвий маркерларнинг ёшга оид хусусиятларини аниқлаш индивидуал ёндашув асосида самарали даволаш чораларини қўллаш ва тиббий харажатларни қисқартириш имконини яратди.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 - йил 5 мартда 04/05 - сон билан ягона хулосаси олинган.