Эгамбердиева Зарина Данияровнаниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали тонзиллитни тикозли гиперкинези бор болаларда комплекс ташхислаш ва давосини такомиллиштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.2.PhD/Tib4467.
Илмий раҳбар: Амонов Аминжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шайхова Холида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аженов Талапбек Муратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Львов миллий тиббиёт университети (Украина).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: сурункали тонзиллитни тикозли гиперкенези бор болаларда комплекс бахолаш асосида ташхислашни такомиллаштириш хамда даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан бирга учраш частотаси 47,5% ҳолларда қайд этилган бўлиб, 61% да клиник белгиларининг оғирроқ ва давомли кечиш ҳолатлари аниқланган;
сурункали тонзиллитда узоқ муддат давомида А гуруҳига мансуб β-гемолитик стрептококк ва асаб тизими ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлиги илмий асосда аниқланиб, марказий асаб тизимининг базал ганглияларга таъсири исботланган;
микробиологик таҳлиллар асосида, сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан кечишида болаларда оғиз бўшлиғида А гуруҳига мансуб β-гемолитик стрептококк (66,6%), Streptococcus viridans (58%) ва Staphylococcus aureus (60%) микроблар ассоциацияси аниқланган;
илк бор сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан кечишида болаларда даволашнинг янги интегратив ёндашуви: ТЕК ни коблатсион тури ва неврологик даволаш 88% болалларда психоэмотсионал ҳолатнинг ва ҳаёт сифатининг ошишига олиб келиши аниқланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлидаги 22/22-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан бирга учраш частотаси 47,5% ҳолларда қайд этилган бўлиб, 61% да клиник белгиларининг оғирроқ ва давомли кечиш ҳолатлари аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: СТ тикоз гиперкинезлар билан оғриган болаларда клиник - функционал, микробиологик текширувларга асосланиб, илк бора сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан клиник кечиши, ва оғирлик даражаси аниқланган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 мардаги №38 сонли ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 мардаги №24 буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда СТни ўз вақтида тўлиқ ташҳислаш, зарурий бўлган текширишларни тўғри танлаш, кераксиз ёки ортиқча текширувлар билан беморларни нурлантириш каби ҳолатларни чеклаш даво самарадорлик даражасини 88% га ошганлигини кўрсатди. иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган усул бўйича битта беморда ташхислаш учун сарфланган харажатлари бир йил давомида касалликнинг қайталаниш частотасининг камайишини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий улуши 590500 сўмни ташкил қилди. Хулоса: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда сурункали тонзиллитларни комплекс ташхислаш учун ЛОР аъзоларининг эндоскопияси, ултра товуш текшируви, микробиологик кўрсаткичлар ва нейрофизиологик ташхис текширишлар қўлланилади, уларда кузатиладиган йўлдош касалликларни, жумладан ЛОР аъзолари сурункали касалликларини аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
иккинчи илмий янгилик: сурункали тонзиллитда узоқ муддат давомида А гуруҳига мансуб β-гемолитик стрептококк ва асаб тизими ўртасидаги ўзаро патогенетик боғлиқлиги илмий асосда аниқланиб, марказий асаб тизимининг базал ганглияларга таъсири исботланган; илмий янгиликнинг ахамияти: олинган клиник ва инструментал текширув натижаларига асосланиб сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда ўзаро патогенетик боғлиқлик илмий асосланиб, марказий асаб тизимининг базал ганглияларга таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 мардаги №38 сонли ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 мардаги №24 буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда неврологик симптомларни камайтириш, нишон аъзоларга асорат беришнинг олди олинди, тадбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига эришилди, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда хар бир беморга сарфланган сарф - харажати бўйича ўрганилиб, тавсия қилинган усул бўйича хар бир бемор учун ўртача сарфланган сарф - харажат миқдори ва анъанавий усул харажатлари ўртача бир йиллик қайталаниши (ўртача 5,4 маротаба) ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий улуши 13675000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда тўлиқ йўналтирилган текширувлардан ўтиши, ҳамроҳ касалликни тўғри ва ўз вақтида аниқлашдан ташқари, даво муолажаларини тўғри танлашга, шунингдек иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши юқори аҳамият касб этади. Юқори клиник самарага эришиш билан бирга, беморларда молиявий маблағ тежалиши, қатновлар сонининг камайиши ва профилактик жиҳатдан ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
учинчи илмий янгилик: микробиологик таҳлиллар асосида, сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан кечишида болаларда оғиз бўшлиғида А гуруҳига мансуб β-гемолитик стрептококк (66,6%), Streptococcus viridans (58%) ва Staphylococcus aureus (60%) микроблар ассоциацияси аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда танглай муртакларини микробиологик ўрганиш сурункали тонзиллитнинг клиник кечишида алоҳида ўрни аниқланган. Сурункали тонзиллити бор болаларда тикоз гиперкинезларнинг турли оғирлик даражасида кечувчи клиник белгиларини эрта аниқлаш имконини берган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 мардаги №38 сонли ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 мардаги №24 буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда танглай муртакларидан олинган суртмани таҳлил қилиш ва ўз вақтида тегишли даво чораларини қўллаш, касалликнинг турли асоратларини олдини олиш ва беморларнинг тезроқ тузалиши, уларнинг шифохонада ётоқ кунларининг қисқариши, шу орқали ҳаёт сифатининг ошиши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда комплекс даво-чораларининг эрта қўлланилиши касалликнинг клиник белгиларининг тез яхшиланишига ва ҳаётий функцияларининг барқарорлашишига ёрдам берган. Хулоса: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда танглай муртакларидан олинган микробиологик суртманинг маълумотларига асосланиб, таклиф қилинган усул бўйича даво режасини амалга ошириш касалликнинг ремиссия даврининг ўртача 11,2±0,3 ойгача чўзилиши ва рецидивлар сонининг кескин камайиши 1,1±0,03, шунингдек, тавсия қилинган даво муолажаларининг ишончли ва хавфсиз усул бўлиши, жумладан, унинг ножўя таъсири ва нохуш асоратлари жуда кам ҳолатларда қайд қилиниши амалда исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сурункали тонзиллитнинг тикоз гиперкинезлар билан кечишида болаларда даволашнинг янги интегратив ёндашуви: ТЕК ни коблатсион тури ва неврологик даволаш 88% болалларда психоэмотсионал ҳолатнинг ва ҳаёт сифатининг ошишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда ишлаб чиқилган комплекс даво, консерватив ва жарроҳлик усулини ўз ичига олиб, юқори клиник самара бериши билан бир қаторда, реабилитацияни яхшилаши алоҳида аҳамият касб этиши тафсифланган. илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 мардаги №38 сонли ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 мардаги №24 буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бажарилган консерватив ва жарроҳлик амалиётидан сўнг узоқ муддатли текширув натижалари ўрганилганда, тавсия қилинган усулдан фойдаланилган гурух беморларида касалликнинг прогрессирловчи шаклларининг ва турли хил асоратларининг камайиши, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши ва ногиронликни камайтириш имконини берган. иқтисодий самарадорлиги: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда хар бир беморга сарфланган сарф-харажатининг ётоқ куни аниқланиб, тавсия қилинган усул бўйича сарфланган сарф-харажат миқдори стационар даволаш муддати 3,9 кунга камайиши ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий улуши 1248000 сўмни ташкил қилди. 
Хулоса: сурункали тонзиллит ва тикозли гиперкинези бор болаларда учрайдиган сурункали тонзиллитни комплекс даволашнинг узоқ муддатдаги клиник таҳлил натижаларига асосланиб, шундай хулоса чиқариш мумкинки, ушбу тадқиқот давомида олинган натижалар комплекс неврологик ва жарроҳлик даво усулларининг ижобий таъсирини яққол намоён қилди. Олинган самарадорлик 88% ни ташкил этиб, асаб тизимидаги патологик жараённинг фаоллигини камайтиришга ва клиник-лаборатория кўрсаткичларининг узоқ ва давомли клиник ремиссия даврига ўтишига, шунингдек, касалликнинг қайталаниш эҳтимоллигини камайтирадиган истиқболли ёндашиш ҳисобланади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish