Мустафақулов Асатулла Асроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини бошқариш технологияларини такомиллаштириш (Педагогика ва психология йўналишлари мисолида)”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped305.
Илмий раҳбар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагог кадрлар тайёрлаш сифатини бошқариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ташкил этувчи элементлар мазмуни таълим сифатини бошқариш тизими тамойиллари (илмий-техник тараққиёт ютуқлари, халқаро стандартлар, истеъмолга мўлжал, доимий мониторингга кўра) ва омилларини (ОТМ мақсадлари, миссияси, сиёсати, технологиялари, воситалари, илғор хорижий тажрибалар, таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш тизими сифати) аниқлаштириш асосида очиб берилган;
таълим сифатини бошқаришнинг амалий-технологик тузилмаси ахборот-таҳлилий, ташкилий-технологик, назорат-диагностик, коррекцион, норматив, интегратив, бошқарув, фаоллаштирувчи ва кадрларни бошқариш функцияларини киритиш асосида ишлаб чиқилган;
педагог кадрларни тайёрлашда сифатни бошқаришга қаратилган ёндашувлар SWOT таҳлил, кооператив ва рефлексив таълим технологияларини босқичма-босқич жорий этишга йўналтирилган ташкилий фаолият жараёнлари (хариталаш, мослаштириш, топшириқлар, гуруҳлаш) хусусиятларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
педагог кадрлар тайёрлашнинг услубий-дидактик таъминоти таълим сифатини бошқаришда мавжуд инновацион методларнинг (эксперт баҳолаши, маркетинг, бенчмаркинг, рейтинг) ўқув самарадорлигини ошириш имкониятлари ҳамда талабаларнинг таълим сифатини бошқаришга тайёргарлик даражасини баҳолаш матрицасидан фойдаланишга назорат-таҳлил босқичида устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини бошқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ташкил этувчи элементлар мазмуни таълим сифатини бошқариш тизими тамойиллари ва омилларини аниқлаштиришга доир таклифлар «Таълим муассасаларини бошқариш» магистратура мутахассислиги давлат таълим стандарти ҳамда малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 89-03-4732-сон маълумотномаси). Натижада ялпи сифат менежменти талаблари асосида таълим муассасаларини бошқариш мутахассислиги ўқув дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
таълим сифатини бошқаришнинг амалий-технологик тузилмаси ахборот-таҳлилий, ташкилий-технологик, назорат-диагностик, коррекцион, норматив, интегратив, бошқарув, фаоллаштирувчи ва кадрларни бошқариш функциялари, SWOT таҳлил, кооператив ва рефлексив таълим технологияларини босқичма-босқич жорий этишга йўналтирилган ташкилий фаолият жараёнлари хусусиятларига доир таклифлардан ЁА-1-16 рақамли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги раҳбар ҳамда педагог кадрларнинг малакасини оишириш ва қайта тайёрлаш бўйича малакавий тайёргарлик даражасини квалиметрик баҳолаш» (2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 89-03-4732-сон маълумотномаси). Натижада TQM тамойиллари асосида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини бошқариш жараёнида олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини таъминлашга эришилган;
педагог кадрлар тайёрлашнинг услубий-дидактик таъминотини такомиллашириш, таълим сифатини бошқаришда мавжуд инновацион методларнинг ўқув самарадорлигини ошириш имкониятлари, таълим сифатини бошқаришга тайёргарлик даражасини баҳолаш матрицасидан фойдаланишга назорат-таҳлил босқичида устуворлик беришга доир таклифлардан ПЗ-20170927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 89-03-4732-сон маълумотномаси). Натижада TQM тамойиллари асосида бўлажак педагог кадрларнинг амалий тайёргарлиги самарадорлигини оширишга эришилган.