Абдувалиев Абдунаби Махмадалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Деталларга механик ишлов бериш технологик жараёнларининиг кўп параметрли назорат ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш”, 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Т1003.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор. Турсунов Бахтиёр Мухамеджанович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.Т.02.03.
Расмий оппонентлар: ЎзР ФА академиги, техника фанлари доктори, профессор Игамбердиев Хусан Закирович; Россия табиий фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Мамаджанов Хамид Абиджанович; техника фанлари доктори, профессор Файзиматов Шуҳрат Нуманович
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сонли дастурий бошқарувли дастгоҳларда кўп параметрли назорат ва бошқариш тизими назарияси ва тизимини такомиллаштириш ҳамда деталларга механик ишлов бериш жараёни самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жараёнлар унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш имконини берувчи механик ишлов бериш технологик жараёнлари ёрдамида деталлар аниқлигини таъминлаш усулларига асосланган кўп параметрли назорат ва бошқариш назарияси ҳамда тизими такомиллаштирилган;
кирувчи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳамда пассив қайд этиш тажрибаси консепсияларига асосланиб, параметрларни назорат қилиш ва бошқариш жараёнларини оптималлаштиришга имкон берувчи ўлчаш каллаклари ёрдамида деталлар юзаларини идентификациялаш амалга оширилган;
техник ўлчаш усулларига асосланган ҳолда ишлов бериш хатолиги ҳамда ўрнатиш ўлчамларининг ноаниқлигига қараб технологик жараёнларнинг параметрларини оптималлаштириш имконини берувчи ўлчаш натижаларига ишлов бериш усуллари такомиллаштирилган;
термоелектрюритувчи кучни ўлчаш ва имитацион моделлаштириш усулларига асосланган ҳолда ишлов берувчи материалнинг ўзига хослигини ҳисобга олувчи ва қирқувчи асбоб турғунлигининг максимал қийматини таъминлашда конструксион пўлатларга ишлов бериш даражасини белгиловчи усул ишлаб чиқилган;
йўл қўйиладиган хатоликни ва назорат учун минимал вақт сарфини таъминлайдиган координатали ўлчаш усуллари асосида технологик тасодифий омилларга боғлиқ равишда деталлар юзасини назорат қилиш жараёнида ўлчаш каллакларининг хатолигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш алгоритмлари ва цикллари ишлаб чиқилган;
машинасозликда базалаш назарияси асосида сонли дастурий бошқаришли дастгоҳларда жараённи автоматлаштириш ва минимал вақт сарфи билан зарур аниқликни таъминлашга имкон берувчи деталларни ўрнатиш жараёнини автоматик назорат қилиш ва бошқариш усули такомиллаштирилган;
технологик тизимларни автоматик бошқариш назарияси асосида сонли дастурий бошқаришли дастгоҳларда кесиш жараёнининг ишончлилиги, барқарорлигини ҳамда кесиш режимларини оптималлаштиришни таъминловчи термо электр юритувчи куч ва тебранишларни ўлчашга асосланган икки параметрли кесиш жараёнини назорат қилиш ва бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деталларга механик ишлов бериш технологик жараёнларини кўп параметрли назорат ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сонли дастурий бошқаришли дастгоҳларда деталларни назорат қилишда ўлчаш каллакларининг яқинлашиш алгоритмлари Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025 йил 25 майдаги 23/01-01-07/331-сонли маълумотномаси). Натижада дастгоҳ ишлов бериш марказида назорат цикли вақти 10-15% га камайган;
сонли дастурий бошқаришли дастгоҳларда ўлчаш каллакларини қўллаган ҳолда детал юзаларини назорат қилиш алгоритмлари Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025 йил 25 майдаги 23/01-01-07/331-сонли маълумотномаси). Натижада дастгоҳнинг ишлов бериш марказида детал тайёрлаш меҳнат сиғими 5-6% га камайган;
сонли дастурий бошқаришли дастгоҳларда қирқишнинг оптимал тезлигини танлаш дастури Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2025 йил 25 майдаги 23/01-01-07/331-сонли маълумотномаси). Натижада сонли дастурий бошқаришли ҲТ-250 токарлик дастгоҳида деталга ишлов бериш унумдорлиги 8-10% га ошган.