Хамракулов Адахамжон Ғуломжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўчат усулида етиштирилган истиқболли шоли навларининг суғориш тартибини  ишлаб чиқиш (Андижон вилояти шароитида)”, 06.01.02-Мелиорaция ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Qx1464.
Илмий раҳбар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қодиров Бахтиёржон Гулмухаммадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқ иқлим шароитида, кузги буғдойдан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экилган шолининг «Искандар» ва «Гулжаҳон» навларини кўчат усулида етиштиришда  мақбул суғориш тартибларини аниқлаш ҳамда мазкур суғориш тартибларини ўсимлик ўсиши, биометрик параметрлари, ҳосил шаклланиши ва  дон сифати кўрсаткичларига бўлган таъсирини илмий асослаб, сувдан самарали фойдаланиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига самарали тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илмий изланишлар давомида илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқли майдонларда кузги бошоқли дон экинларидан сўнг, такроран кўчат усулида етиштириладиган шолининг «Гулжаҳон» ҳамда «Искандар» навлари учун энг самарали сув бериш тартиблари ишлаб чиқилган. 
Тажрибадаги «Искандар» навида кўчат экилган кундан ҳосил пишгунча шолипояда 10–15 см ли сув қатламини 9 кун давомида сақлаб, сўнгра 3 кун сув бермаслик тартиби қўлланганда, мавсумий сув истеъмоли ўртача 11 393 м³/га ни кўрсатди. Натижада назорат варианти билан қиёслаганда гектарига 5179 м³ сув тежалган.
«Гулжаҳон» нави ўрганилганда эса, мавсум давомидаги жами суғориш меъёри 11 947 м³/га га тенг бўлди. Натижада назорат варианти билан солиштирганда сув ресурсларини тежаш кўрсаткичи гектарига 5 730 м³ ни ташкил қилган.
 «Искандар» навида 1 ц ҳосил олиш учун сарфланган сув миқдори 165,7 м³/ц ни ташкил этди ва 1 м³ сув ҳисобига 603,9 гр ҳосил етиштириштирилган.
 «Гулжаҳон» навида эса бу кўрсаткичлар 182,4 м³/ц ва 1 м³ сув ҳисобига 548,2 гр ҳосил олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шолининг «Гулжаҳон» ҳамда «Искандар» навларидан такрорий экин сифатида кўчат усулида юқори ҳосил олиш ва сув бериш тартибларини мақбуллаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар хулосасига кўра: 
“Андижон вилояти шароитида кузги буғдойдан кейин кўчат усулида экилган шоли навларини етиштиришда мақбул суғориш тартибларини белгилаш” мавзусида тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 9-апрел 05/05-04-138-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва томорқа ер эгалари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
шолининг «Гулжаҳон» ва «Искандар» навларини парваришлашда мақбул суғориш тартиби Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги «Иминжон» фермер хўжалигида 8,5 га, «Бурахима она» фермер хўжалигиннг 15,3 га, «Тоштемир Бобур» фермер хўжалигида 8,5 га, жами 32,3 га майдонда жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 9-апрел 05/05-04-138-сон маълумотномаси). Натижада шолининг « Гулжаҳон » навидан ўртача 6,5-7,0 ц/га, «Искандар»  навидан ўртача 7,0-8,0 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
шоли навларини парваришлашда мақбул суғориш тартиби Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги «Олимохун» фермер хўжалигида 5,4 га, «Уста хожи» фермер хўжалигида 6,3 га, «Мохи–хусни» фермер хўжалигида 6,8 га, «Интеграл квант» фермер хўжалигида 7,5 га, «Сарвиноз парвоз» фермер хўжалигида 5,8 га, жами 31,8 га майдонда ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 9-апрел 05/05-04-138-сон маълумотномаси). Натижада шолининг « Гулжаҳон » навидан ўртача 6,5-7,5 ц/га, «Искандар»  навидан ўртача 7,3-10,5 ц/га қўшимча ҳосил олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish