Атамуратов Расулжон Кадиржоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал-таълимий музейлар воситасида ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped699 
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Саодат Усубхоновна, педагогика фанлари доктори, доцент, Махмудова Дилфуза Мелиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Абдуллаев Алибек Қодиралиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: виртуал-таълимий музейлар воситасида ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг консептуал асослари ва амалий-технологик тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаби ўқувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг фалсафий, педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларининг ўзаро интеграцияси рақамли ҳаётга тайёрлаш, таълим жараёни субектларининг рақамли имижини ривожлантириш, гибрид таълим сифатини оширишни таъминлайдиган таянч, ўрта ва юқори даражали модулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг виртуал-таълимий муҳити маданий, идентитет ва пост-дигитал ёндашувлар ҳамда инклюзив таълим тамойилларига мувофиқ мазкур жараён самарадорлигини оширишга қаратилган стратегиялар, дифференциал мустақил таълим олиш имкониятларининг интенсивлигини таъминлашга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
виртуал-таълимий музейлар воситасида ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантириш моделининг мазмунли компоненти рақамли этикет, рақамли саводхонлик, рақамли малака, рақамли ижтимоийлик, рақамли тафаккур ва рақамли инновация каби элементлар комплексини визуал-алгоритмик экотизим форматидаги таълимий лойиҳани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;  
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришни босқичма-босқич амалга ошириш жараёни виртуал-таълимий музейлар воситасида транс ва метаверс даражали саводхонликни шакллантиришга хизмат қилувчи иммерсив таълим технологияларининг модификацион вариантларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг оʻзаро мақбулликка асосланган интегратив хусусиятлари ва метамезонларга мувофиқ келадиган диагностик кўрсаткичлари танланган педагогик шартларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи социопедагогик, психопедагогик ва кундалик-кузатувлар боʻйича яратилган ўқувчининг рақамли портретига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал-таълимий музейлар воситасида ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактаби ўқувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг фалсафий, педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларининг ўзаро интеграцияси, рақамли ҳаётга тайёрлаш, таълим жараёни субектларининг рақамли имижни ривожлантириш, гибрид таълим сифатини оширишни таъминлайдиган таянч, ўрта ва юқори даражали модулларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганга оид амалий ва тавсияларидан  Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 6-синфлари учун яратилган “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2026-йил 20-январдаги № 01-15-152-сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 2-апрелдаги № 01/11-9-206-сонли маълумотномаси). Мазкур миллий ўқув дарсликлари ихтисослаштирилган мактаблардаги “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда асосий адабиёт сифатида ўқувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш ҳамда визуал-алгоритмик билимларини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг виртуал-таълимий муҳити маданий, идентитет ва пост-дигитал ёндашувлар ҳамда инклюзив таълим тамойилларига мувофиқ мазкур жараён самарадорлигини оширишга қаратилган стратегиялар, дифференциал мустақил таълим олиш имкониятларининг интенсивлигини таъминлашга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2021-2023-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф оъқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компитенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-январдаги № 04/1-309-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
виртуал-таълимий музейлар воситасида ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантириш моделининг мазмунли компоненти рақамли этикет, рақамли саводхонлик, рақамли малака, рақамли ижтимоийлик, рақамли тафаккур ва рақамли инновация каби элементлар комплексини визуал-алгоритмик экотизим форматидаги таълимий лойиҳани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2020-2023-йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тили таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-январдаги № 04/1-310-сонли маълумотномаси). Натижада таълимий корпуслардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларда рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик мазмуни бойитилган.  
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида виртуал-таълимий музейлар воситасида транс ва метаверс даражали саводхонликни шакллантиришга хизмат қилувчи иммерсив таълим технологияларининг модификацион вариантларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2022-2023-йилларда Тошкент ахборот технологиялар университетида бажарилган “3Д технологиялари асосида ахборот технологиялари бўйича миллий виртуал университет яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг виртуал-таълимий таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялар университетининг 2026-йил 20-январдаги № 294/03-1-сонли маълумотномаси). Натижада 3Д технологияларга асосланган иммерсив таълим технологиялар воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этишнинг модификацион усулларини аниқлашга эришилган.
ўқувчиларда рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг оʻзаро мақбулликка асосланган интегратив хусусиятлари ва метамезонларга мувофиқ келадиган диагностик кўрсаткичлари танланган педагогик шартларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи социопедагогик, психопедагогик ва кундалик-кузатувлар боʻйича яратилган ўқувчининг рақамли портретига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан 2018-2020-йилларда Самарқанд давлат чет тиллари институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 19-январдаги № 243/02-сонли маълумотномаси). Натижада виртуал-таълимий ресурсларнинг таълим жараёнига интеграциясини таъминлаш орқали фойдаланувчиларнинг амалий-технологик саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish