Олий аттестация комиссияси раиси в.в.б. А.А.Шермухамедов томонидан Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таьлим ва илмий тадқиқот ташкилотлари ҳузуридаги илмий кенгашлар раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди (02.07.2026 й.).
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилаётган янгиликлар ва уларни амалиётга татбиқ этилиш жараёни юзасидан қўшимча маълумот бериш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ижросини таъминлаш ва “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида ўтказилди.
Дастлабки учрашув республикадаги олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузурида фаолият юритаётган илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раислари ва илмий котиблари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтказилди. Тадбирни Қорақалпоқ давлат университети ректори Б. Жуллибеков олиб борди. Учрашув ва очиқ мулоқотда 155 нафар иштирокчи қатнашди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда 32 та саволга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим ва илмий ташкилотларда илмий тадқиқот олиб бораётган ёш илмий изланувчилар таянч доктарант, доктарант ва мустақил тадқиқотчилар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилди. Унда 120 нафардан ортиқ ёш тадқиқотчилар иштирок этди. Очиқ мулоқотда илмий фаолиятга доир 20 дан ортиқ саволга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Учрашувлар давомида сайёр қабул асосида 5 нафар ёш тадқиқотчи билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, уларнинг илмий иши ҳимоясига доир масалаларига норматив ҳужжатлар асосида услубий амалий ёрдам кўрсатилди.
Ахборот хизмати.