Содиқова Гулчехра Сатторовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғли ҳудудлар лалми тупроқларининг эрозияга бардошлилигини рақамлили геоахборот моделлаштириш асосида баҳолаш”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Qx379
Илмий маслаҳатчи: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Б/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулла Махсудовиш, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Баҳодиров Зафар Абдувалиевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Шаропов Рамзиддин Нажмиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чотқол тоғ тизмаси лалми худудларида тарқалган эрозияга хавфли ерларни, тупроқ эрозияси жараёнларининг ҳудудий қонуниятларини ва эрозияга учраган тупроқларнинг ювилиш даражасини масофавий зондлаш ва рақамли геоахборот моделлаштириш асосида аниқлаш ва комплекс баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чотқол тоғ тизмаси вертикал минтақаларида тарқалган лалми тупроқларнинг эрозияга мойиллиги масофавий зондлаш ва геоахборот технологиялари асосида комплекс баҳоланиб, ёғингарчилик, қиялик ва экспозицияси, тупроқнинг асосий хоссалари ҳамда ўсимлик қоплами билан ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
Чотқол тоғ тизмасида тупроқларнинг эрозия хавфини ифодаловчи индекслар (НДВИ, САВИ, СМИ) нинг сўнги ўн йиллик динамикаси геофазовий таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг ҳудудлар бўйича фазовий тақсимланиш қонуниятлари илмий асосланган;
тадқиқот ҳудуди учун РУСЛЕ модели ва ГАТ технологиялари асосида йиллик тупроқ йўқотилиши баҳоланиб, маҳаллий шароитга мослаштирилган тупроқ йўқотилиши градацияси ишлаб чиқилган;
тоғ ва тоғ олди тупроқларининг эрозия хавфини комплекс баҳолашда ҳудуд учун мос индекслар (НДВИ, САВИ, СМИ, ДЕМ) ҳамда РУСЛЕ модели факторлари ўртасидаги коррелятив боғлиқлиги аниқланган;
РУСЛЕ модели натижалари ва релеф модели (ДЕМ) интеграцияси асосида тадқиқот ҳудудининг уч ўлчамли (3Д) хариталари илк бор ишлаб чиқилиб, улар орқали тупроқ эрозияси хавфи мавжуд майдонларни аниқлашнинг юқори аниқликдаги геофазовий ёндашуви такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вертикал минтақаланиш шароитида тоғли худудларда тупроқлар эрозия жараёнларининг ривожланиши ва уни баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Геоахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда Паркент тумани Заркент массивида 121,9 га майдон учун тупроқ унумдорлигининг диагностик кўрсаткичлари - гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорини тавсифловчи 1:10000 масштабли турли мавзули электрон хариталар ишлаб чиқилган ва Тошкент вилоятининг Паркент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимларида ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/05-04-273-сон маълумотномаси). Натижада ушбу электрон хариталар ҳудуд тупроқларининг унумдорлик ҳолатини мониторинг қилишда, лалми тупроқлардан самарали фойдаланиш бўйича тадбирларни белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган.
Тоғли худуд лалми ерлари ҳолатини кўп йиллик (2015 - 2024) динамикасини таҳлил қилишга асосланган масофавий зондлаш маълумотлари асосида турли индекс хариталар (НДВИ, САВИ, ДЕМ, СМИ) яратилган ва Тошкент вилоятининг Қибрай, Паркент ва Бўстонлиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/05-04-273-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган хариталар эрозияга учраган лалми майдонларни аниқлаш ва баҳолаш, тоғли худудларда кечаётган эрозия жараёнларини олдини олишда ҳудуднинг табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лалми тупроқлардан самарали фойдаланиш бўйича комплекс тадбирларни белгилашда илмий асос бўлиб хизмат қилган.
Тадқиқот доирасида РУСЛЕ модели параметрлари маҳаллий табиий шароитларга мослаштирилиб, Қибрай (1543,52 гектар), Паркент (3314,9 гектар) ва Бўстонлиқ (310,8 гектар) ҳудудларда йиллик тупроқ йўқотилиши миқдори ҳисобланган ҳамда 3Д хариталар яратилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-мартдаги 05/05-04-273-сон маълумотномаси). Натижалар тоғли ҳудудларда эрозия жараёнларини олдини олиш, лалми тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.
“Тоғли худуд тупроқларининг эрозияланиш даражасини баҳолаш” (№ БГУ 1638), “Тупроқ эрозияси жараёнларини ўрганиш бўйича библиографик маълумотлар базаси” (№ БГУ 1998) номли дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар олинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-мартдаги 05/05-04-273-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган мазкур дастурий таъминотлар орқали эрозияга хавфли майдонларни автоматлаштирилган аниқлаш ва прогнозлаш тизими шакллантириш имконини берган.