Умматов Бекзод Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар бозорини тартибга солишнинг молиявий-кредит механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5086
Илмий раҳбар: Рахимова Гузалбегим Муродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Худоёров Ойбек Одилович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар бозорини тартибга солишнинг молиявий-кредит механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биржа клиринги тизимига иштирокчиларнинг айланма маблағлари чалғитилишини минималлаштирадиган, бозор ликвидлигини оширадиган ва тадбиркорлик субектларининг молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирадиган факторинг операцияларини жорий этиш алгоритми ишлаб чиқилган;
юқори ликвидли маҳсулотлар бозорида кредит ресурсларини самарали тақсимлаш мақсадида биржа иштирокчиларини молиявий интизом, ишбилармонлик нуфузи ва тўлов қобилияти асосида «яшил», «сариқ», «қизил» риск зоналарига ажратишни назарда тутувчи скоринг модели ишлаб чиқилган;
биржа савдолари иштирокчиларини айланма маблағлар билан таъминлаш, тўлов интизомини ошириш ва маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш рискини камайтириш мақсадида банк маблағларини ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали мақсадли йўналтириш таклиф этилган;
юқори ликвидли маҳсулотлар бозори фаоллигининг молиявий-кредит инструментларига сезгирлигини баҳоловчи кўп омилли таҳлил асосида, корпоратив кредитлаш, тижорат банклари фоиз ставкалари ва Марказий банк асосий ставкасининг биржа савдолари ҳажмига таъсирининг 2028 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори ликвидли маҳсулотлар бозорини тартибга солишнинг молиявий–кредит механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биржа клиринги тизимига иштирокчиларнинг айланма маблағлари чалғитилишини минималлаштирадиган, бозор ликвидлигини оширадиган ва тадбиркорлик субектларининг молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирадиган факторинг операцияларини жорий этиш алгоритмига доир таклифи Товар–хомашё Биржаси фаолиятига жорий этилган (ЎзРТХБнинг 2025-йил 29-августдаги 01/32-63-сонли маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш биржа савдолари айланмаси ва иштирокчилари сонининг кўпайишига хизмат қилган;
юқори ликвидли маҳсулотлар бозорида кредит ресурсларини самарали тақсимлаш мақсадида биржа иштирокчиларини молиявий интизом, ишбилармонлик нуфузи ва тўлов қобилияти асосида «яшил», «сариқ», «қизил» риск зоналарига ажратишни назарда тутувчи скоринг моделига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг мониторинг тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 419/01-21-сонли маълумотнома). Натижада, инсофли иштирокчилар («яшил кластер») учун маблағларни депозитга қўйиш талабларини оптималлаштириш ва манипуляция риски юқори бўлган субектлар («қизил кластер») устидан назоратни кучайтириш таъминланган ва бу эса айрим бозорларда нархлар барқарорлашувига хизмат қилган;
биржа савдолари иштирокчиларини айланма маблағлар билан таъминлаш, тўлов интизомини ошириш ва маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш рискини камайтириш мақсадида банк маблағларини ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали мақсадли йўналтириш таклифти Товар–хомашё биржаси фаолиятига татбиқ этилган (ЎзРТХБнинг 2025-йил 29-августдаги 01/32-63-сонли маълумотномаси). Натижада, товар айланмасини ошириш, бозорни барқарорлаштириш бўйича чора–тадбирлар мажмуасини амалга ошириш, ортиқча волатилликка барҳам бериш ва бевосита биржа сессиялари давомида монополияга қарши молиявий воситаларни тезкорлик билан ишга солиш имконини беради;
юқори ликвидли маҳсулотлар бозори фаоллигининг молиявий-кредит инструментларига сезгирлигини баҳоловчи кўп омилли таҳлил асосида, корпоратив кредитлаш, тижорат банклари фоиз ставкалари ва Марказий банк асосий ставкасининг биржа савдолари ҳажмига таъсирининг 2028 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларига доир таклиф Товар–хомашё биржаси фаолиятига шакллантирилган (ЎзРТХБнинг 2025-йил 29-августдаги 01/32-63-сонли маълумотномаси). Натижада, биржа айланмаси ҳажми 2028–йилга келиб 495,0 трлн сўмга етиши, бу базавий 2024–йилдаги 215,8 трлн сўмга нисбатан 129,38% га ўсиши, яъни бозор миқёсининг 2,29 бараварга кенгайиши прогноз қилинган ҳолда бу динамика корхоналарни кредитлаш лимитларини 710,0 трлн сўм даражасигача тегишли равишда кенгайтиришни талаб этиши кутилмоқда.