Каримов Дилшод Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Минтақа иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt1338.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.16/2025.27.12.I.02.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Бобир Ботирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиев Ойбек Абдимўминович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланишга оид таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки босқичдан иборат рейтинг кўрсаткичлари шакллантирилган ва улар асосида ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 15 млн. сўм, 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 20 млн. сўм, 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 25 млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш тўғрисидаги таклиф асосланган;
Сурхондарё вилояти Боботоғ ўрмон хўжалигининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 1400 гектар майдонда писта плантацияларини барпо этиш бўйича таклиф асосланган;
рақобат афзалликларидан самарали фойдаланишни эʼтиборга олган ҳолда Сурхондарё вилояти ва туманларининг 2030 йилгача экспорт салоҳиятини кескин оширишни кўзда тутувчи мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида олинган илмий натижалар асосида:
икки босқичли рейтинг кўрсаткичларидан иборат ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш услубияти бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-4702-сон Қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 17 мартдаги 02/30-6052-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётда қўлланилиши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш имконини бермоқда;
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 15 млн. сўм, 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 20 млн. сўм, 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун – 25 млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги “Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 218-сонли қарори иловасининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 июндаги 04/30-13274-сон маълумотномаси). Бу таклифни амалиётда қўллаш мақсадида охирги бир йил ичида меҳмонхоналар қуриш учун вилоятда 2425 млн. сўм миқдорида субсидиялар ажратилган ва 11 та янги меҳмонхона (хоналар сони – 231 та, ўринлар сони – 441та) ишга туширилган. Натижада 78 та янги иш ўринлари ташкил этилган;
Сурхондарё вилояти Боботоғ ўрмон хўжалигининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 1400 гектар майдонда писта плантацияларини барпо этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4995-сон қарори 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 июндаги 04/30-13274-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф туфайли Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида 1700 га майдонда писта ва бодом плантациялари барпо этилди, бунинг учун 1648 кг уруғлик сарфланиб, 293,3 млн. сўмлик ишлар бажарилди;
рақобат афзалликларидан самарали фойдаланишни эʼтиборга олган ҳолда Сурхондарё вилояти ва туманларининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган экспорт салоҳиятини кескин оширишни кўзда тутувчи мақсадли прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 245-сон Қарорининг 1-иловасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 июндаги 04/30-13274-сон маълумотномаси). Бу мақсадли прогноз параметрлари келгусида экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва минтақа экспорт салоҳиятини юксалтириш имконини беради.