Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонова Феруза Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқининг ҳозирги замон ижтимоий-маънавий ҳаётида миллатлараро толерантлик (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal252.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Исматулло Эгамбердиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хайдаров Комил Донабоевич, фалсафа фанлари  номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқининг ҳозирги замон ижтимоий-маънавий ҳаётида миллатлараро толерантликнинг концептуал-методологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“толерантлик” категориясининг инсонпарварлик, адолат, ҳамкорлик, саховат сингари гуманистик хусусиятлари миллий ва умуминсоний манфаатларни  мувофиқлаштирувчи, бирлаштирувчи, муросага келтирувчи, барқарорлаштирувчи функциялари воситасида такомиллаштирилган;
ўзбек халқининг миллатлараро толерантлигида “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “жамоавийлик”, “ижтимоий адолат” сингари конструктив (бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи) тамойиллари мамлакат барқарор тараққиётини таъминлаш омили эканлиги миллий қадриятлар ракурсида асосланган;
ўзбек халқининг миллатлараро толерантлигида “мувофиқлаштирувчи”, “системалаштирувчи”, “тартибга солувчи” ва “интеграцияловчи” функциялари ҳозирги замон ёшларининг ижтимоий-ахлоқий хусусиятларини ривожлантиришда муҳим тарбиявий омил эканлиги шахснинг имманент хусусиятларидаги (дунёқараши, қадрият мўлжаллари, идеаллари) ўзгаришлар асосида исботланган;
глобаллашув шароитида миллатлараро ва конфессиялараро толерантликни юксалтиришда миллий ва умуминсоний хусусиятларга хос муроса, халқаро ҳамкорлик, ижтимоий шериклик каби белгиларининг конструктивистик (давлат имкониятларидан фойдаланишга урғу бериш), ойкуменистик (туркий халқларни ягона информацион майдонга бирлаштириш) сингари субстанционал моҳияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқининг ҳозирги замон ижтимоий-маънавий ҳаётида миллатлараро толерантликнинг аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
“толерантлик” категориясининг классик, ноклассик ва постноклассик фанлардаги гуманистик хусусиятлари (инсонийлик, бирдамлик) “бағрикенглик”, “ҳамжиҳатлик”, “миллатлараро тотувлик” тушунчалари контекстида очиб берилганлигига оид назарий ғоя ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетда 2015–2017 йилларда бажарилган “Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги А-1-163 рақамли грант лойиҳасининг учинчи босқичи “Тараққиёт модели – ривожланиш ва ислоҳотлар жараёнининг асоси” деб номланган бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги 89-03-3500-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик, Ватанга муҳаббат сингари туйғуларнинг янада ошишига ва миллатлараро толерантликни таъминлаш  орқали соҳада олиб борилаётган илмий изланишларнинг салоҳиятини ошишига хизмат қилган;
ўзбек халқининг миллатлараро толерантлигида “манфаатлар уйғунлиги”, “муқобиллик”, “тенглик”, “жамоавийлик”, “ижтимоий адолат” сингари конструктив (бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи) тамойиллари мамлакатимиз барқарор тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили эканлиги, миллий қадриятлар орқали асослаб берилганлигига оид фикр-мулоҳазалар ва таклиф-тавсиялардан  “Бедорлик”, “Миллат ва маънавият” номли махсус эшиттиришларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 8 октябрдаги OEIR-S-175-сон маълумотномаси). Натижада, миллатлараро толерантликни ривожлантиришга доир илмий, амалий ва методологик ғоялар кенг жамоатчиликка трансформациялаш мақсад қилиб олинган ва бу мақсадга эришилган;
ўзбек халқининг миллатлараро толерантлигида “мувофиқлаштирувчи”, “системалаштирувчи”, “тартибга солувчи” ва “интеграцияловчи” функцияларининг сифатий ўзгариши ёшларни ижтимоий-ахлоқий хусусиятларини ривожлантириш омили эканлиги даврнинг имманент хусусиятлари (дунёқараши, қадрият мўлжаллари, идеаллари) асосида исботлаб берилганлигига оид илмий-назарий ғоялари, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2019 йил март-июнь ойларида Республика миқёсида ўтказилган “Ўзбекистон–миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти» мавзусидаги дастур сценарийсини тайёрлашда ва унинг ижросини таъминлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 16 сентябрдаги 04-13/4225-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида миллатлараро толерантликни ҳис қилишга, бағрикенглик кайфиятини оширишга ва дўстликнинг мусаффолигига тўғри ёндаша оладиган чинакам содиқ ёшларни тарбиялашга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида миллатлараро ва конфессиялараро толерантликни юксалтиришда миллий ва умуминсоний хусусиятларга хос муроса, халқаро ҳамкорлик, ижтимоий шериклик каби белгиларнинг субстанционал моҳиятига оид конструктив ғоялари ва илмий хулосаларидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаси  қўмитаси томонидан 2019 йил 26 сентябрда ўтказилган “Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган конференция  сценарийсини тайёрлашда ва унинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаси қўмитасининг  2019 йил 10 октябрдаги 01-09-1764-сон маълумотномаси). Натижада, кўп миллатли республикамиз аҳолисининг маданиятлараро алоқасини кучайтириш, ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва миллатлараро тотувликни янада юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish