Толипова Гулхаёхон Комилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда амалга ошириладиган иммунопрофилактика тизимининг гигиеник жиҳатлари (Тошкент шаҳри мисолида)», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.1.PhD/Tib3925.
Илмий раҳбар: Маматқулов Бахром Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ли Марина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ–турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда амалга оширилаётган иммунопрофилактика ишлари, эмлаш қамровига таъсир этувчи тиббий, ижтимоий-гигиеник омиллар ва миллий эмлаш дастурини оптималлаштиришга доир илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пандемия даврида эмлашдаги узилишлар ва кейинчалик болалар орасида бошқариладиган инфекциялар билан касалланишнинг ортиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлили асосида, логистик узилишларни бартараф этиш ва иммунизациянинг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган «Вакцина ва инъекция материалларига эҳтиёжни ҳисоблаш алгаритми» ишлаб чиқилган;
клиник жиҳатдан асосланмаган эмлашга қарши кўрсатмалар ва профилактик эмлаш қамровининг пасайишига олиб келадиган гипердиагностика тенденциясининг шаклланиши ўртасида боғлиқлик исботланган;
гексавалент вакцина қўлланилгандан кейин эмлашдан кейинги ножўя реакцияларнинг частотаси пентавалент вакцинага нисбатан 1,3 марта пастлиги (p<0,05), реакцияларнинг давомийлиги эса 5 кунга нисбатан 3 кундан ошмаслиги (p=0,044) ва гексавалент вакцинани профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига босқичма-босқич киритишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
хавфнинг учта диапазони (паст: 23,6–49,2; ўрта: 49,3–74,8; юқори: 74,9–109,1) аниқланиб, шанслар нисбати ≥2,0 бўлган 11 та тиббий-ижтимоий омилни ўз ичига олган, бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида индивидуал профилактик чора-тадбирларни асослаш имконини берадиган болаларни ўз вақтида эмлаш хавфига кўра стратификация қилиш учун прогностик жадвали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда амалга ошириладиган иммунопрофилактика тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: пандемия даврида эмлашдаги узилишлар ва кейинчалик болалар орасида бошқариладиган инфекциялар билан касалланишнинг ортиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлили асосида, логистик узилишларни бартараф этиш ва иммунизациянинг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган «Вакцина ва инъекция материалларига эҳтиёжни ҳисоблаш алгаритми» ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/383-t сон билан тасдиқланган «Вакцина ва инъекция материалларига бўлган талабни ҳисоблаш алгаритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бўйича 03.04.2025 йилдаги 24t§1-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 17 “i”-сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Андижон вилоят бошқармаси бўйича 22.04.2025 йилдаги 04/-98-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: захирани аниқ ҳисоблаш ва узлуксиз таъминлаш натижасида аҳоли ўртасида эмлашга нисбатан ишонч даражаси ошади, болаларда касаллик рецидивлари камаяди. Эмлаш билан қамров ошиши режалаштирилмоқда. Ота-оналарнинг эмлашдан бош тортиши ҳолатлари қисқариб, болалар соғлиғи юзасидан ижтимоий хавотир даражаси пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: вакциналар захираси ҳудудий эҳтиёжларга қараб аниқ қайта ҳисобланиши таъминланди. Бу ёндашув ортиқча харажатлар ва вакциналарнинг муддати ўтиб кетиши билан боғлиқ йўқотишларни камайтирди. Туманлар ва шаҳарлар кесимида ўз вақтида ва етарли миқдорда вакцина таъминоти йўлга қўйилгани сабабли, эмланмаган болаларда касал бўлиш ҳолати 1,9 баравар камайди, бу эса уларни даволаш учун талаб этиладиган ҳар бир бола учун ўртача 1,2 млн сўмлик даволаш харажати олдини олди. 1000 нафарга яқин бола эмланиш орқали касалланишдан ҳимоялангани ҳисобига йилига 1,2 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари иқтисод қилинган (фақат 4 та асосий бошқарилувчи касаллик – қизамиқ, кўкйўтал, қизилча ва гепатит В бўйича);
иккинчи илмий янгилик: клиник жиҳатдан асосланмаган эмлашга қарши кўрсатмалар ва профилактик эмлаш қамровининг пасайишига олиб келадиган гипердиагностика тенденциясининг шаклланиши ўртасида боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/383-t сон билан тасдиқланган «Вакцина ва инъекция материалларига бўлган талабни ҳисоблаш алгаритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бўйича 03.04.2025 йилдаги 24t§1-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 17 “i”-сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Андижон вилоят бошқармаси бўйича 22.04.2025 йилдаги 04/-98-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: поликлиникаларда болаларни асоссиз эмлашдан четлатиш ҳолатлари бўйича қарорлар қайта кўриб чиқила бошланди, юқумли касалликлар билан касалланиш ҳолатларини эрта олдини олиш, юқори хавф гуруҳларини тўғри аниқлаш ва уларга мақсадли ёндашувни жорий этиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: битта болада қизамиқ ёки кўкйўтал билан боғлиқ стационар даволанишнинг ўртача харажати, эмланмаган болаларнинг камида 17–20%ида касалликнинг олди олинади. Бундан ташқари, поликлиникаларда шифокорлар ва ҳамшираларнинг вақт ва меҳнат сарфи камайди, бу эса ишчи ресурсларни самарали қайта тақсимлаш имконини яратган;
учинчи илмий янгилик: гексавалент вакцина қўлланилгандан кейин эмлашдан кейинги ножўя реакцияларнинг частотаси пентавалент вакцинага нисбатан 1,3 марта пастлиги (p<0,05), реакцияларнинг давомийлиги эса 5 кунга нисбатан 3 кундан ошмаслиги (p=0,044) ва гексавалент вакцинани профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига босқичма-босқич киритишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/383-t сон билан тасдиқланган «Вакцина ва инъекция материалларига бўлган талабни ҳисоблаш алгаритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бўйича 03.04.2025 йилдаги 24t§1-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 17 “i”-сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Андижон вилоят бошқармаси бўйича 22.04.2025 йилдаги 04/-98-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ота-оналарнинг эмлашга ишончи сезиларли даражада ортди, бу эса эмлаш билан қамров даражасининг ошишига хизмат қилди, эмлашдан бош тортиш ҳолатлари қисқарди, шу билан бирга, профилактика тадбирларига оилаларнинг шахсий масъулият даражаси орта бошлади, ахборот таъсири орқали жамиятдаги салбий муносабат ўрнига рационал, илмга асосланган тиббий маданият шакллана бошлади; тиббиёт ходимлари билан аҳоли ўртасидаги ўзаро ишонч мустаҳкамланди, болаларнинг юқумли касалликлардан ҳимояланганлик даражаси ортди, бу эса ота-оналарнинг руҳий хотиржамлиги ва фаровонлик ҳиссини мустаҳкамлади. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли ахборот-тарғибот тадбирлари ва ишончли маълумот етказиш орқали эмлашни рад этувчи ота-оналар улуши қисқарди, бу эса тўлиқ эмланган болалар сонининг улуши 12-14%га ошишига олиб келди. Ахборотга асосланган қарор қабул қилишнинг ўсиши натижасида қайта чақиришлар, патронажларнинг такрор амалга оширилишига сарфланадиган меҳнат ва вақт харажатлари камайди. Бу кадрлар иш унумдорлигини оширди. Ота-оналарнинг хабардорлиги ортиши натижасида вакциналарнинг ўз вақтида ишлатилиши таъминланди, шунингдек ортиқча ёки кераксиз захирада сақланаётган вакқцина дозалари сони аниқ эхтиёжга асосланган ҳолда 40%гача қисқартирилган;
тўртинчи илмий янгилик: хавфнинг учта диапазони (паст: 23,6–49,2; ўрта: 49,3–74,8; юқори: 74,9–109,1) аниқланиб, шанслар нисбати ≥2,0 бўлган 11 та тиббий-ижтимоий омилни ўз ичига олган, бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида индивидуал профилактик чора-тадбирларни асослаш имконини берадиган болаларни ўз вақтида эмлаш хавфига кўра стратификация қилиш учун прогностик жадвали ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 25 октябрда 10-24/383-t сон билан тасдиқланган «Вакцина ва инъекция материалларига бўлган талабни ҳисоблаш алгаритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бўйича 03.04.2025 йилдаги 24t§1-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бўйича 10.04.2025 йилдаги 17 “i”-сон ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Андижон вилоят бошқармаси бўйича 22.04.2025 йилдаги 04/-98-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган прогностик баҳолаш жадвали орқали болаларнинг умумий ҳолати, тиббий-анамнестик маълумотлари ва ижтимоий омиллари асосида уларнинг хавф гуруҳига тегишлилиги баҳоланди. Бу асосда биринчи даражали хавф гуруҳига кирувчи болаларни эрта аниқлаш, уларга алоҳида назорат ва профилактик хизмат кўрсатишни ташкил этиш имкони яратилди. Мазкур ёндашув амалиётда нафақат юқумли касалликларни олдиндан аниқлаш ва эмлаш сифатини оширишга хизмат қилди, балки аҳоли, хусусан ота-оналар ўртасида бирламчи тиббий-санитария муассасалари томонидан кўрсатилаётган профилактик хизматлардан қониқиш даражасини оширди. Ҳар бир боланинг хавф даражаси ҳисоблаб чиқилиши ва эмлаш ҳамда назорат тадбирлари индивидуал равишда белгиланиши ота-оналарда ишонч ва шахсий ёндашув ҳиссини шакллантирди. Шу билан бирга, профилактик хизматлардаги аниқлик ва шахсийлаштирилган ёндашув натижасида тиббий ходимлар фаолияти жамият томонидан самарали, мақсадли ва ижобий қабул қилина бошлади, бу эса профилактика бўйича ишларнинг соғлом ижтимоий муҳитда амалга ошишига замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи профилактикага мўлжалланган ресурслар — вакцина, тарғибот материаллари, патронаж вақтини тақсимлаш — юқори хавф гуруҳига қайта йўналтирилди, натижада ресурслардан мақсадли ва тежамкор фойдаланиш тизими шаклланди. Хавф гуруҳидаги болаларда касаллик оғир шакллари камайгани боис, уларнинг кейинчалик стационар ёки ихтисослаштирилган муассасаларга йўллаш қисқарди, бу эса даволаш харажатларини пасайтириш имконини берди.