Sayt test rejimida ishlamoqda

Йигиталиев Умиджон Саминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида «одам» ва «жинс» концептлари билан боғлиқ ассоциатив-вербал бирликлар”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil485.
Диссертация бажарил ган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институтининг  «Ўзбек тили» кафедраси.
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек тилида «одам» ва «жинс» концептининг воқеланиши, мазкур концептлар билан ассоциатив боғланган бирликларни когнитив ва ассоциатив таҳлил тамойиллари асосида тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилида «одам» ва «жинс» концептининг когнитив, ассоциатив-вербал хусусиятлари мисоллар асосида далилланган;
«одам» ва «жинс» концептларининг тилда воқеланишида уларни юзага чиқарувчи  лексик-грамматик ва стилистик актуализаторлар аниқланган;
«одам» ва «жинс» концептлари билан ассоциатив боғланган бирликлар ажратилган, уларнинг концепт билан ассоциатив алоқа кучи белгиланган;
турли услубларга хос нутқий қўлланишлар асосида «одам» ва «жинс» концептини воқелантирувчи стилистик воситаларнинг ассоциатив-вербал хусусиятлари очиб берилган;
тажриба материаллари асосида «одам» ва «жинс» концептининг ассоциатив майдони белгиланиб, уни ташкил этувчи ядро, периферия қисмларининг ассоциатив моҳиятга эга эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилида «одам» ва «жинс»  концептлари билан боғлиқ ассоциатив-вербал бирликлар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«олам ва одам» тизимида дунёни англаш – ижодий тафаккур маҳсулининг гносеологик асоси эканлиги, тил бирликларини тадқиқ этишда функционал-семантик таҳлилнинг ўрни, лисоний тизимни антропоцентрик парадигмада тадқиқ этиш зарурияти ҳақидаги назарий хулосалардан  А-1-126 рақамли «Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари» давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги грантда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил  8 майдаги 89-03-1774-сон маълумотномаси). Натижада грант доирасида яратилган стилистик қўлланмаларнинг илмийлиги ортган;
«одам» концептининг лисоний тизим сатҳларида ифодаланишига оид назарий хулосалар ҳамда олий таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг матнли маълумотларни мазмунан қидирув масаласини ечишда матнларни «биологик жинс» нуқтаи назаридан синфларга ажратиш ҳақидаги илмий хулосалардан БМ-В-Ф4-014 рақамли «Норавшан тўпламлар назарияси асосида матнли маълумотларнинг интеллектуал таҳлил масалаларини тадқиқ қилиш» давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги грантда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 майдаги 89-03-1774-сон маълумотномаси). Натижада информацион ахборот таълим тизимида тил соҳибининг бошқа шахслар билан ижтимоий мулоқот ўрнатишида лингвокогнитив муносабат жорий этилган;
ўзбек тилини антропоцентрик аспектда тадқиқ этишда халқнинг миллий ўзига хослигини кўрсатиб бериш масаласи хусусидаги хулосалар, шунингдек, тадқиқотда илгари сурилган «жинс» концепти таҳлили орқали ўзбек халқининг оилавий муносабатларида эркак ва аёлнинг социал ва психологик ҳамда этнолингвистик жиҳатлари борасидаги илмий-назарий асослар миллий менталитетимизнинг ўзига хос қирраларини очиб беришда хизмат қилиши хусусидаги фикрлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» telekanali» ДУК томонидан 2017 йил 21 октябрь куни эфирга узатилган «Тил жозибаси» ток шоусида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» telekanali» ДУКнинг 2018 йил 16 майдаги 01-16 / 288-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish