Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Моҳир Маърифовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморларда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни қўллашнинг самарадорлиги», 14.00.05– ички касалликлар (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib.24.

Илмий маслаҳатчи: Даминов Ботир Тунгунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳузуридаги, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Гадаев Абдиғаффор, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ройтман Александр Польевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади. СБЕ диализ олди давридаги беморларда касалликнинг трансформация “индикатори” сифатида СБЕ терминал босқичига ўтишида оқсил-энергия мувозанатини ва буйраклар  гемодинамикаси холатини ўрганиш ва алмашинмайдиган аминокислоталар билан комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаш..

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

илк бор нутритив статус кўрсаткичларининг информативлиги, организмнинг аминокислота таркибининг миқдорий-сифатий тавсифи, СБЕ ни авж олиб бориши нуқтаи-назаридан ва унинг терминал босқичга ўтиш эҳтимоли баҳоланган. Оқсиллар танқислиги ва организмнинг аминокислота таркибини патологик қайта тақсимланиши билан боғлиқ бўлган нутритив бузилишлар, оқсил-энергетик етишмовчилиги ва тубулоэпителиал шикастланишлар ривожланишига сабаб бўлиши кўрсатилган;

илк бор диализгача бўлган даврда СБЕ этиологик сабабларидан қатъий назар, турли артерия шохларида буйраклар гемодинамикасининг хусусиятлари ўрганилган ва буйрак ичи гемодинамикасидаги бузилишлар архитектоникаси кўрсатилган. Тубулоэпителиал бузилишларни авж олиб бориш механизмларида ушбу бузилишларнинг аҳамияти аниқланган;

илк бор оқсил-энергетик дисбаланс нуқтаи-назаридан алмашинмайдиган аминокислоталар кетоаналоглари ёрдамида оқсил танқислиги ва аминокислота таркибини бузилишини ўрнини тўлдириш орқали, СБЕ нинг диализгача бўлган даврини узайтиришдаги самарадорлиги исботланган.

   IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Диссертацияда олинган натижалар СБЕ мавжуд беморларда касалликни кечиши ва терминал босқичига ўтишини башорат қилиш мақсадида анъанавий клиник-биокимёвий текшириш усуллари билан биргаликда оқсил энергетик балансини (қонда аминокислоталар миқдори) ва буйрак гемодинамикасини  (буйрак ичи томирлари қаршилигини ўлчаш) аниқлаш ҳамда организмнинг оқсилга бўлган талабини алмашинмайдиган аминокислоталар бериш орқали нутритив статусни яхшилаш бўйича олинган натижалар амалиётга жумладан Тошкент тиббиёт акадамияси 3-клиникаси, Республика нефрология маркази ва Тошкент шаҳар нефрология маркази клиникасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015 йил 25 ноябрдаги 83/17 сон маълумотномаси). Бунда СБЕ мавжуд беморларда касалликни кечишини тарзини башорат килиш имкони яратилиб, касалланган беморларда диализгача бўлган даврни 60-70 фоиз узайтиришга ва уларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish