Шаозимова Умида Хасановнанинг 
диссетация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида 
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқ-қовушқоқ тизимларни қайта ишлашда фойдаланиладиган технологик жиҳозлар учун қоплама таркибини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6623.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Ахмаджан Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: «Коррозияга ва ейилишга бардошли қоплама учун полимерли композиция» (№ IAP 8255).
II.Тадқиқотнинг мақсади: суюқ-қовушқоқ суюқликлар билан ишловчи технологик жараёнлар ускуналари ва жиҳозлари учун ейилишга ҳамда коррозияга бардошли юқори адгезион хоссали полимер композит таркибини ва улар асосида қопламалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юқори ҳароратли технологик жараёнлар оқувчан-қовушқоқ тизимли суюқликларини қайта ишлаш технологик жараёнларининг металл конструксиялари учун ЭД-20 эпоксид смоласи асосида коррозия ва ейилишдан ҳимояловчи адгезион мустаҳкамлиги юқори полимер композит материал таркиби ишлаб чиқилган (IAP 8255);
йирик ўлчамли технологик жиҳозлар ва конструксияларни технологик таъмирлаш жараёнида ишлатиладиган техник иссиқ сув металлни мустаҳкамлигини сув заррачаларини ғовакларга юқори сингувчанлиги туфайли коррозия жараёнини тезлаштириб жиҳозни мустаҳкамлигини пасайтириши аниқланган;  
полимер композит таркибидаги  силоксан «Блоксил 2010» структурасидаги силсесквиоксан блоклари қопламанинг 1000С эксплуатацион шароитида мустаҳкамлигини ва ейилишга бардошлилигини таъминлашга, чизиқли эгилувчан структуралари  эса қопламанинг эластиклигини таъминлаш ҳисобига макромолекуляр ички кучланишларни пасайтириб қопламани қотишини тезлаштириши аниқланган;
КМН-100 фералкамин қотирувчи компонент юқори намлик ва паст ҳароратда эпоксид тизимларини уч ўлчамли тўрсимон структурага шакилланишини қотиш кинетикасини барқарорлашиши ҳисобига кимёвий бардошлилиги ошиши асосланган;
композит таркибидаги КМ2 микрокалцит дисперс тўлдирувчи боғловчи ва тўлдирувчилар орасида мустаҳкам иккиламчи силоксан боғланишларини ҳамда армирловчи компонент заррачалари орасида қатламлараро демпфирловчи структураларни шакллаб қопламанинг физик-механик хусусиятлари яхшиланиб, қоплама қалинлиги бўйича деформацияланиш хоссаси ва  ейилишга бардошлилиги осниши асосланган; 
реактопласт эпоксид-диан смоласи (ЭД-20) боғловчи асосида антифриксион-коррозияга бардошли қоплама учун янги таркиб (IAP 8255) ҳамда олиш технологияси яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суюқ-қовушқоқ тизимларни қайта ишлашда фойдаланиладиган технологик жиҳозлар учун қоплама таркибини ишлаб чиқиш ва қўллаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
IAP 8255 асосидаги коррозияга ва ейилишга бардош полимерл композициясини олиш таркиби ва технологияси «Дизел Детал Савдо» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2026 йил 2 апрелдаги 15/26-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида машинасозликда ишлатилувчи коррозияга ва ейилишга бардош полимерл композициясини олиш имконини берган;
яратилган маҳаллий хомашёлар асосида олинган коррозияга ва ейилишга бардош полимерл композициясини «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ суюқ-қовушқоқ технологик маҳсулотлар ва суюқликларни сақловчи хамда йиғувчи технологик резервуарларида амалиётга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2026 йил 2 апрелдаги 15/26-сон маълумотномаси). Натижада қопламанинг металл асос билан юқори адгезияси, агрессив муҳит ва механик таъсирларга чидамлилиги, модификаторлар ҳисобига қатлам яхлитлиги ҳамда кенг ҳарорат оралиғида кимёвий барқарорлиги хисобига резервуар конструксияларининг хизмат муддатини 35% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish