Шапсанова Нодира Бердикуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ривожлантиришда маънавий-тарбиявий омилларнинг ўрни” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1265
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Мухтаров Азамат Мухтарович – фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович – фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Глобаллашув шароитида маънавий-мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш, таъсир этиш имкониятлари ва уларнинг олдини олишдаги мавжуд муаммоларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“мафкуравий манфаатдорлик” тушунчаси мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ва емирилиши жараёнларини изоҳлашда ижтимоий-фалсафий категория сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, маънавий-тарбиявий реабилитация тамойиллари (изчиллик, узвийлик ва универсаллик)нинг базавий мотивацион компоненти, мафкуравий иммунитетни тиклашнинг самарали механизми сифатида намоён бўлиши илмий асосланган;
жамият аъзоларида ижтимоий сафарбар этишнинг ихтиёрий-манфаатдорлик механизми самарали эканлиги исботланиб, у шахснинг ички мотивацияси, ижтимоий фаоллиги ва мафкуравий иммунитет даражасини мустаҳкамлаши очиб берилган;
жамият мафкуравий барқарорлигини таъминлашда “миллий сегмент - миллий контент - виртуал ҳамкорлик - виртуал назорат - мафкуравий манфаатдорлик” тизимининг таркибий элементлари ўртасидаги синергетик боғлиқлик ва коммуникатив ўзаро таъсир жараёнларини маърифий-тарбиявий омиллар билан интеграциялаш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашдаги ижтимоий-фалсафий консептуал асос эканлиги далилланган;
миллий маданиятни глобал ахборот майдонида рақобатбардош субъектга айлантириш, брендлаш ва маданий дипломатия орқали маънавий таъсирни кенгайтиришга йўналтирилган проактив стратегия маънавий тарбиянинг телеологик ва аксиологик мезонлари қамровида мустақил илмий йўналишлар сифатидаги функсиялари тизимлаштирилиб, глобаллашув шароитида миллий маънавий таъсирни кенгайтиришга хизмат қилувчи адаптив ва инновацион ёндашувлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ривожлантиришда маънавий-тарбиявий омилларнинг ўрнига оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“мафкуравий манфаатдорлик” тушунчаси мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ва емирилиши жараёнларини изоҳлашда ижтимоий-фалсафий категория сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, маънавий-тарбиявий реабилитация тамойиллари (изчиллик, узвийлик ва универсаллик)нинг базавий мотивацион компоненти, мафкуравий иммунитетни тиклашнинг самарали механизми сифатида намоён бўлишига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йилда 4-январда тасдиқланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг ИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” йўналиши 20-банд “Маҳаллаларда маънавий-маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий қадриятлармиз, ҳалоллик, бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш, аҳолида боқимандалик ва жиноятчиликка мойилликни олдини олиш”га қаратилган тадбирларни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган дастурларни тайёрлашда назарий асос сифатида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 05-апрелдаги 10/173-сон далолатномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастурларнинг замонавий ёндашувлар асосида тайёрланишига хизмат қилган;
жамият аъзоларида ижтимоий сафарбар этишнинг ихтиёрий-манфаатдорлик механизми самарали эканлиги исботланиб, у шахснинг ички мотивацияси, ижтимоий фаоллиги ва мафкуравий иммунитет даражасини мустаҳкамлашига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-10/169-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги ёшлар етакчисининг намунавий лавозим йўриқномаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 01-апрелдаги 4-16-21-1680-сон далолатномаси). Натижада, маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил қилишга хизмат қилган;
жамият мафкуравий барқарорлигини таъминлашда “миллий сегмент - миллий контент - виртуал ҳамкорлик - виртуал назорат - мафкуравий манфаатдорлик” тизимининг таркибий элементлари ўртасидаги синергетик боғлиқлик ва коммуникатив ўзаро таъсир жараёнларини маърифий-тарбиявий омиллар билан интеграциялаш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашдаги ижтимоий-фалсафий консептуал асос эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш Марказининг 2025-йилги ишчи дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар етакчиларини қўллаб-қувватлаш Марказининг 2025-йил 07-апрелдаги 03-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар Марказнинг ёшлар билан ишлаш йўналишида ёшларни глобаллашувнинг миллий маънавиятга ўтказаётган таъсирини аниқ тушунишга ва миллий ўзлигини асраб қолишга бўлган фаоллигини оширишга катта ҳисса қўшган;
миллий маданиятни глобал ахборот майдонида рақобатбардош субъектга айлантириш, брендлаш ва маданий дипломатия орқали маънавий таъсирни кенгайтиришга йўналтирилган проактив стратегия маънавий тарбиянинг телеологик ва аксиологик мезонлари қамровида мустақил илмий йўналишлар сифатидаги функсиялари тизимлаштирилиб, глобаллашув шароитида миллий маънавий таъсирни кенгайтиришга хизмат қилувчи адаптив ва инновацион ёндашувларга оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йилда 4-январда тасдиқланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг ИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” йўналиши 21-банд “Обод маҳалла-янги маънавий макон” амалга ошириш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ “Йўл харитаси”ни тузишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 05-апрелдаги 10/173-сон далолатномаси). Натижада, маҳалларда амалга оширилган тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.