Махмудова Иқбол Нематовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Миллий стандарт асосида дорихоналар фаолияти сифатини бошқариш тизимини оптималлаштириш», 15.00.03 – Фармацевтика ишини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Far154.
Илмий раҳбар: Суюнов Низом Давурович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК раками: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01.
Расмий оппонентлар: Ганиева Хилола Гайратовна, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Зуфарова Гулнора Хайруллаевна, фармацевтика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дорихоналар фаолияти самарадорлигини ошириш учун сифатни бошқариш тизимини оптималлаштиришни назарий асослаш ва илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамиз дорихоналарида замонавий сифатни бошқариш тизимини ўз ичига олган “Зарур дорихона амалиёти (GPP)” миллий стандарти ишлаб чиқилган;
илк бор сифатни бошқариш тизимини доимий таҳлил қилиш, ҳужжатлар айланмасини тизимлаштириш, стандарт операцион жараёнларни амалга оширишни назарий жиҳатдан оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган;
биринчи марта дорихоналар фаолиятида сифатни бошқариш тизими кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликлар комплекс таҳлил қилиниб, корреляцион ва логистик регрессия усулларини интеграциялаш орқали энг информатив индикаторларни аниқлашнинг такомиллаштирилган ёндашуви ишлаб чиқилган;
илк бор сифатни бошқариш тизимининг интерпретация имкониятларини оширувчи позициялар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Миллий стандарт асосида дорихоналар фаолияти сифатини бошқариш тизимини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Дорихонада сифатни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича» услубий тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (02.12.2025 й., №30/60). Ушбу тавсиянома Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Pharm Service» давлат муассасаси, «Янгиқўрғон дори-дармон» МЧЖ амалиётига жорий этилган. Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши дорихона ассортименти товарлари хавфсизлигини таъминлаш ва фармацевтик хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш имконини беради;
OʻzMSt 140:2024 “Зарур дорихона амалиёти (GPP)” миллий стандарти Ўзбекистон Стандартлар институтининг 2024 йил 26 апрелдаги 10/MSt-сонли буйруғи тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» давлат муассасаси амалиётига тадбиқ этилган. Натижада, миллий стандарт дори воситаларини дорихонада қабул қилиш, сақлаш, тайёрлаш, яроқлилик муддатини назорат қилиш, дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси бўйича талабларнинг ягона тартибини яратиш имконини берган.