Рашидов Жасур Ғайрат ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Совершенствование научно-технических основ и методологии проектирования многослойных ограждающих конструкций низкоуглеродных зданий, устойчивых к чрезвычайным ситуациям (Фавқулодда вазиятларга бардошли кам углеродли биноларнинг кўп қатламли тўсиқ конструксияларини лойиҳалашнинг илмий-техник асослари ва методологиясини такомиллаштириш)”, 05.09.01–“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар” ва 05.10.02–“Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Т978
Илмий маслаҳатчиларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, профессор; Аскаров Бахтиёр Аскарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: Шаумаров Саид Санатович — техника фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат транспорт университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори; Юнусалиев Элмурод Маҳамматякубович — техника фанлари доктори, доцент, Фарғона давлат техника университети кафедраси профессори; Муртазаев Эшмурод Мустафаевич — техника фанлари доктори, профессор, Қарши давлат техника университети кафедраси профессори.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кескин континентал иқлим шароитларида ҳамда эксплуатация жараёнида кўп қатламли тўсиқ конструксиялари қатламларининг иссиқлик-техник ва эксплуатацион хоссалари ўзгариши, шунингдек уларнинг ҳаётий даври таъсирини ҳисобга олган ҳолда, кам углеродли биноларни лойиҳалаш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биноларнинг кўп қатламли енгил тўсиқ конструксияларини лойиҳалашда қўлланилаётган мавжуд усулларнинг эксплуатацион хатти-ҳаракатни баҳолашдаги илмий-методик чекловлари аниқланган;
кўп қатламли енгил тўсиқ конструксияларида иссиқлик-намлик ҳолатининг шаклланиш хусусиятлари ҳамда қатламлар хоссаларининг эксплуатацион самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
кўп қатламли енгил тўсиқ конструксиялари қатламларининг ҳаётий даври давомида эксплуатацион хусусиятлари ўзгариш динамикаси баҳоланиб, уларнинг узоқ муддатли барқарор ишлашини таъминловчи омиллар илмий жиҳатдан асосланган;
эксплуатацион ва фавқулодда таъсирларни ҳисобга олган ҳолда кам углеродли бинолар учун кўп қатламли енгил тўсиқ конструксияларини лойиҳалаш бўйича илмий асосланган методология ишлаб чиқилган;
кўп қатламли енгил тўсиқ конструксияларининг иссиқлик-техник ва углерод самарадорлиги ҳамда яроқлилик ҳолатини сақлаб қолиш даражасини баҳолаш бўйича ҳисобий мезонлар ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ҳисобий-экспериментал натижалар билан мувофиқлиги асосида баҳоланиб, кўп қатламли конструксияларнинг эксплуатацион хатти-ҳаракатини башоратлашдаги ишончлилиги асосланган;
кам углеродли биноларни лойиҳалаш, реконструксия қилиш ва модернизациялаш жараёнида муаллифлик методологиясини қўллаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Темирйўл инфратузилмаси таркибидаги бир ва икки қаватли хизмат биноларини лойиҳалашда илмий тавсиялар асосида конструктив ечимлар ишлаб чиқилди ва амалдаги қурилиш меъёрлари ҳамда техник талаблар билан мувофиқлаштирилди.    Натижада кўп қатламли тўсиқ конструксияларнинг иссиқлик-техник самарадорлиги 18–22 % га оширилди. Бу эса бинолар эксплуатацияси давомида иссиқлик йўқотилишининг сезиларли камайишини, энергетик ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳамда ички хоналарда барқарор иссиқлик даражасини таъминлади. Боштранслойиҳа акциядорлик жамиятининг транспорт ва темирйўл инфратузилмаси обектларини лойиҳалаш фаолиятига ҳам жорий этилди (“Боштранслойиҳа” АЖнинг 2025 йил 30 октябрдаги 09/1799-1-сонли маълумотномаси). 
Диссертация тадқиқотининг илмий хулосалари ва методологик қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятига ҳам жорий этилди, “Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув хоналари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент” ни такомиллаштириш жараёнида қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2026 йил 28 январдаги 04-12-345-сонли маълумотномаси). 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг диссертация натижалари  иш жараёнига амалиётга жорий этилди. Жумладан, кўп қатламли тўсиқ конструксияларида ёнғинга чидамлилик чегараси 8–12 дақиқага узайтирилди, ёнғин таъсирида иссиқлик ўтиш тезлиги 6–8% гача пасайтирилди, критик ҳароратларнинг ички қатламларга етиб бориш вақти кечиктирилди ҳамда оптимал конструктив ечимларни танлашга мўлжалланган ДГУ 55098-сонли автоматлаштирилган дастурий мажмуа амалиётга татбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026 йил 10 январдаги 3/4/41-87-сонли маълумотномаси).
Кўп қатламли тўсиқ конструксияларнинг динамик иссиқлик ҳолатини баҳолаш методикалари ва ҳисоблаш ёндашувлари, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ”, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенсияни ривожлантириш институтига амалий фаолиятида қўлланилди ҳамда улар асосида турар жой ва жамоат бинолари бўйича лойиҳа-ҳисоб ишлари бажарилди. “Ўзогʻирсаноатлойиҳа” АЖ жорий этиш натижасида қиш мавсумида ташқи тўсувчи конструксиялар орқали иссиқлик йўқотилиши 18–20 % га камайди, ёз давридаги ортиқча қизиб кетиш даражаси 25–30 % га пасайди, ҳарорат тебранишларининг фазавий силжиши 4–6 соатга узайди ҳамда ҳарорат тўлқинларининг сўниш коеффициенти анъанавий массив деворларга нисбатан 1,5–2 баробар яхшиланди. “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” ИК да таклиф этилган кам углеродли конструктив ечимларни қўллаш натижасида биноларнинг ҳаётий цикл бўйича умумий углерод изи 10–12 % га қисқарди ва эксплуатацион энергия сарфи 15–18 % га камайтирилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 11 февралдаги 34-06/1617-сонли маълумотномаси).
Хитойнинг Тонгжи Университй қурилиш конструксияларининг хавфсизлигини таъминлаш ва хавфларни камайтириш бўлимига ҳамда университетининг қурилиш муҳандислиги факултетида кам углеродли биноларни лойиҳалашилмий тадқиқот фаолиятига жорий этилди (Тонгжи университетининг 2024 йил 25 декабрдаги 389-сонли маълумотномаси). 
Олинган натижалар халқаро илмий тадқиқот лойиҳалари ва қўшма илмий ишланмаларда фойдаланилиб, уларнинг кам углеродли қурилиш ҳамда бинолар хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро муҳандислик амалиётида самарали қўлланилди. Ишлаб чиқилган методологик ёндашувлар ва ҳисоблаш моделлари кўп қатламли тўсиқ конструксияларнинг иссиқлик ҳамда термодеструктив хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг юқори ҳарорат ва авариявий таъсирларга бардошлилигини баҳолаш бўйича Беижинг Институте оф Течнологй илмий тадқиқотларда жорий этилди (Пекин технология институтининг 2024 йил 22 июндаги 133-сонли маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish